Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/363 Дата решения 18.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 407241 Claim ID 2917144 PDF Hash 79c915f94dc7a40c... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
исмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддаси исмида назарда тутилган жиноят ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил сентябрь ойининг “18” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, “Ракат” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи: суд раиси А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, гумонланувчи А.Анваржонов ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат И.Жураев ҳамда қонуний вакили М.Собирова, жабрланувчи Ж.Мелибоевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан гумонланган: Анваржонов Абдурауф Равшан ўғли (ANVARJONOV ABDURAUF RAVSHAN O`G`LI), 2007 йил 15 сентябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, иш бўйича 2025 йил 5 августдан 2025 йил 6 августга қадар вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Нурафшон айланма кўчаси, 12-уй, 4-хонадонда яшовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси талабларига асосан судга берилган №1-1005-2501/363-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Анваржонов Абдурауф Равшан ўғли 2025 йил 2 август куни соат 03:30 лар атрофида Яккасарой тумани, “Дилбулоқ” МФЙда жойлашган 16-кўп қаватли уйнинг пастки қисмида бўла туриб, шу уйда вақтинча яшовчи Мелибоев Жамшидбек Қурбонбой ўғлига тегишли бўлган қора-қизил рангли, баҳоси 16.000.000 сўм бўлган, “M-Max” русумли скутерни яширин равишда қасддан ўғирлаб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Дастлабки терговда гумонланувчи А.Анваржонов ва жабрланувчи Ж.Мелибоев ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган. Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси А.Саттаровнинг 2025 йил 28 августдаги қарорига кўра, гумонланувчи А.Анваржоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан юритилган жиноят иши ярашганлик муносабати билан тугатиш масаласини ҳал қилиш учун судга юборилган. аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлигини, қилмишидан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлигини, жабрланувчи Ж.Мелибоевга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, ҳозирда жабрланувчи Ж.Мелибоев билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Ж.Мелибоев суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, А.Анваржоновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлигини, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд гумонланувчи А.Анваржонов, жабрланувчи Ж.Мелибоевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов ва адвокат И.Жураевларнинг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб, гумонланувчи А.Анваржоновнинг айбига ихтиёрий равишда иқрорлиги ва етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи ва гумонланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув гумонланувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан бўлаётганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ ярашувга тушишини инобатга олиб, А.Анваржоновга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи Ж.Мелибоевга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни ва ашёвий далил деб эътироф 1 дона дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан гумонланган Анваржонов Абдурауф Равшан ўғли (ANVARJONOV ABDURAUF RAVSHAN O`G`LI)га нисбатан юритилган №1-1005-2501/363-сонли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига кўра тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Ж.Мелибоевга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 (бир) дона диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Ажримдан норози томон ўн кун муддат ичида, шу туман суди орқали, Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят бериши ёки хусусий протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) А.Жалилов