Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1007-2502/384 Дата решения 17.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 407911 Claim ID 2866480 PDF Hash 76f238fc2c634f16... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси збекистон Республикаси ЖК 127 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойни 17 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи Б.Э.Каюмов; Халқ маслаҳатчилари Э.Азимова ва Ш.Мухамедиевадан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи С.Ғофуржонов ва унинг ҳимоячиси адвокат Р.Эргашев иштирокида, судланувчи Ғофуржонов Сухроб Хуршидовичга нисбатан № 1-1007-2502/384-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ғофуржонов Сухроб Хуршидович (G’ofurjonov Suxrob Xurshidovich), 2006 йил 2 июль куни Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент шаҳар Халқаро “Nordik” университетининг 2-босқич талабаси, муқаддам судланмаган, ишсиз, бўйдоқ, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Диёр МФЙ, Сарой қишлоғи, 302-уйда доимий рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Наврўз кўчаси, 14-уй, 60-хонадонда истиқомат қилувчи, иш бўйича муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 127-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган. Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 460, 463, 465, 468, 471, 473моддаларига амал қилиб, суд ҳайъати ҲУКМ ҚИЛДИ Ғофуржонов Сухроб Хуршидович (G’ofurjonov Suxrob Xurshidovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 127-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга: - Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб иш ҳақининг 20 (йигирма) фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда - 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин; 1 - Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми билан - 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин; - Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб - 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Ғофуржонов Сухроб Хуршидовичга узил-кесил - 5 (беш) йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида С.Ғофуржонов дастлабки тергов вақтида ушлаб туришининг бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, С.Ғофуржоновнинг 2025 йил 30 январдан 2025 йил 31 январга қадар 2 кун муддатни инобатга олиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан айириб ташлаб, С.Ғофуржоновга - 5 (беш) йил 28 (йигирма саккиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин. Жазо муддати 2025 йил 17 сентябрдан бошлаб ҳисоблансин. Ғофуржонов Сухроб Хуршидовичга қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида” тилхат эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, суд залидан қамоққа олинсин, ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ВСХ орқали ИИВ ҳузуридаги ЖИЭДга қарашли Марказий тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач; - ашёвий далил деб эътироф этилган ёзишмалар ва 1 (бир) дона СД дискни иш ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин; Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов Халқ маслаҳатчилари: /имзо/ Э.Азимова /имзо/ Ш.Мухамедиева Нусхаси аслига тўғри:______________ 2