← Назад
Решение #43545 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| уни айбловидан ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 32 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 455 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойни 16 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов;
судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи
Н.Садиков ва унинг ҳимоячиси адвокат И.Жураев, жабрланувчи
Х.Даминовнинг иштирокида, судланувчи Садиков Наиль Харисовичга нисбатан
№ 1-1002-2502/501-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Садиков Наиль Харисович (Sadikov Nail
Xarisovich), 1982 йил 1 июль куни Тожикистон
Республикасида
туғилган,
миллати
татар,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта-махсус, муқаддам судланмаган, оилали, уч
нафар фарзандлари бор, вақтинча ишсиз, Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, Арпапоя кўчаси,
30-уйда рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар,
Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 25Г-уй,
32-хонадонда яшаган, 2025 йил 21 мартдан
қамоққа
олиш
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди,
28, 211-моддаси
1-қисми,
168-моддаси
3-қисми
“б, г”
бандлари,
28, 211-моддаси 2-қисми “а” банди, 168-моддаси 3-қисми “б, г” бандлари,
28, 211-моддаси 2-қисми “а” банди, 168-моддаси 3-қисми “б, г” бандлари ва
28, 211-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Садиков Наиль Харисович, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, умумий қасд билан қамраб
олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир неча жиноий қилмишларни
содир этиб, Х.Даминов билан телефон орқали танишиб, унга ўзини ички ишлар
органлари ходим деб таништириб, Х.Даминовнинг таниши Тошкент шаҳар
ИИББ ВСҲда сақланаётган Бурхониддинов Абдурашид Равшанбековичга озиқовқат маҳсулотларини ва кийим-кечакларни етказиб беришни ваъда қилиб,
Х.Даминов томонидан 2025 йил 3 февраль куни 6.500.000 сўм, 2025 йил
7 февраль куни 650.000 сўм ва 5.850.00 сўм, жами 13.000.000 сўм пулларни,
таниши Устинова Надежда Констаниновнага тегишли “5614 6812 5258 5413”
рақамли банк пластик картасига ўтказилишга эришиб, А.Бурхониддиновга ҳеч
1
қандай озиқ-овқат маҳсулотларини ва кийим-кечакларни киритмасдан, банк
пластик картадаги пулларни нақдлаштириб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб
юборган.
Бундан ташқари Н.Садиков алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан ўзганинг мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида, 2025 йил
тахминан февраль ойининг бошидан 2025 йил 20 март кунига қадар вақт
оралиғида умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган
бир неча жиноий қилмишларни содир этиб, Ж.Шарипов билан телефон орқали
танишиб, Ж.Шариповнинг таниши Тошкент шаҳар ИИББ ВСҲда сақланаётган
Бурхониддинов Абдурашид Равшанбековичга озиқ-овқат маҳсулотларини ва
кийим-кечакларни етказиб беришни ваъда қилиб, Ж.Шарипов томонидан
2025 йил 26 февраль куни 500.000 сўмни ўгай қизи Юлдашева Валерия
Ёдгоровнага тегишли “9860 0101 2976 4444” рақамли банк пластик картасига
ўтказдириб, ушбу пул маблағларини нақдлаштириб, талон-торож қилганидан
сўнг, Ж.Шариповдан 2025 йил 20 март куни яна 5.000.000 сўмни талаб қилиб,
ушбу суммани таниши Устинова Надежда Констаниновнага тегишли
“5614 6812 5258 5413” рақамли банк пластик картасига ўтказилишга
эришганидан сўнг, Ж.Шариповни аризаси асосида ўтказилган тезкор тадбир
давомида ушланган.
Суд мажлисида судланувчи Н.Садиков айбига қисман иқрорлик билдириб,
қуйидагиларни яъни, ҳақиқатдан ҳам у 2025 йил февраль ойининг бошида
Тошкент шаҳар ИИББ ВСҲга ноқонуний хатти-ҳаракатларим учун ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимлари олиб келтиришганлигини, у ВСҲда
ўтирган вақтида, у ерда ўтирган фуқаро “Абдурашид” исмли шахс билан
танишиб қолганлигини, шунда у “Абдурашид”дан нима учун ўтирибсан деб
сўраганида, “Абдурашид” унга ҳеч нима демаганлигини, у “Абдурашид”га
агарда гаров пулини тўлашга пули бўлса, ВСҲдан чиқиб кетишини
айтганлигини, “Абдурашид” унга бир таниши борлиги, пулдан ёрдам қила
олишини маълум қилганлигини, “Хабибулло” исмли танишини ҳозирда ёдида
бўлмаган телефон рақамини берганлигини, у ВСҲдан бир кун ўтириб чиқиб
кетганлигини, кейин эса гарчи унга гаров пули керак бўлмаса-да, ўзим моддий
томондан қийналиб қолганлигим учун “Абдурашид”ни таниши “Хабибулло”га
қўнғироқ қилганлигини, “Хабибулло”га “Абдурашид” билан бирга қамоқда
ўтирганлигини, унга гаров пули керак бўлаётганлиги, “Абдурашид”ни хабари
борлиги, гаров пулини “Хабибулло” беради, агарда уни исмимни айтсангиз деб
айтганлиги учун қўнғироқ қилаётганлигини айтганида, “Хабибулло” унга қанча
пул керак деб сўраганлигини, у “Хабибулло”га 6.500.000 сўм пул кераклигини
айтганлигини, “Хабибулло” банк пластик картангиз борлиги ҳақида
сўраганлигини, у “Хабибулло”га қайнонаси “Надежда”га тегишли бўлган
“5614 6812 5258 5413” рақамли банк пластик картани ташлаб берганлигини,
“Хабибулло” 6.500.000 сўм миқдоридаги пулларни пластик картага ташлаб
бергач, у ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини,
қайнонаси “Надежда”ни банк пластик картаси унда бўлганлигини, орадан бир
неча кун ўтиб, унга яна пул керак бўлиб қолганлиги учун “Хабибулло”га
қўнғироқ қилганлигини, “Хабибулло”га бу сафар “Абдурашид” қамоқда,
қамоқда бўлганлиги учун озиқ-овқат бериб юборишлигини, агарда пул ташлаб
берса, “Хабибулло” уни гапларимга ишониб, қанча пул ташлаб бериш
2
кераклигини сўраганлигини, у “Хабибулло”га 6.500.000 сўм миқдоридаги
пулларни ўтказиб беришини сўраганлигини, ҳамда қайнонасининг банк пластик
картасини ташлаганлигини, “Хабибулло” эса 6.500.000 сўм миқдоридаги
пулларни “Абдурашид”га озиқ-овқатни киргизиб юбориши учун ташлаб
берганлигини, лекин у “Хабибулло”ни алдаганлигини, пулларни ўзининг
эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, “Хабибулло”га ёлғондан
“Абдурашид”га қамоқда ишловчи таниш ходимлар орқали озиқ-овқат
киргаздириб бераман деб айтганлигини, аслида уни ҳеч қандай ВСҲда
ишлайдиган ва бошқа юқори ташкилотда ишлайдиган танишлари йўқлигини,
орадан бир неча кун ўтиб, унга ҳозирда телефон рақами ёдида бўлмаган ўзини
“Жасур” деб таништирган шахс қўнғироқ қилиб, “Абдурашид”ни жияни
эканлигини, телефон рақамини “Хабибулло” берганлигини, “Хабибулло” билан
“Абдурашид”га қамоқда бўлганлиги учун таниш ходимлар орқали овқат олиб
кирдириб қўйган экансиз деб айтганлигини, у шундай қилганлигини
айтганлигини, “Жасур”га ҳам агарда пулинг бўлса берсанг, “Абдурашид”га
озиқ-овқат ўтказиб беришлигини ёлғондан айтганлигини, “Жасур” рози
бўлганлигини, шунда у “Жасур”га қизи “Валерия”га тегишли “9860 0101 2976
4444” рақамли банк пластик картани ташлаб берганлигини, шунда “Жасур”
унга 500.000 сўм пулларни ташлаб берганлигини, у “Жасур”га бу пуллар
камлигини, 500 АҚШ доллари кераклигини, “Жасур” пул топсам ташлаб
бераман деб айтганлигини, у “Жасур”га бир неча маротаба пул ташлаб бериши
кераклигини, ўзини ҳисобидан “Абдурашид”га овқат етказиб бераётганлигини
айтганлигини, 2025 йил 20 март куни “Жасур”га қўнғироқ қилиб, “пул ташлаб
бермайсанми 500 АҚШ доллари” деб сўраганлигини, “Жасур” пуллар
тайёрлигини айтганлигини, у “Жасур” қайнонасига тегишли пластик картамни
ташлаб берганлигини, “Жасур” ушбу банк пластик картага 5.000.000 сўм
миқдоридаги пулларни ташлаб берганлигини, у ушбу пулларни
нақдлаштиришга улгурмаганлигини, у Тошкент вилояти Тўй тепа тумани
ҳудудида жойлашган дам олиш масканида бўлганлигини, уни олдига ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимлари фуқаролик кийимида келишиб, ўзларини
таништириб, “Жасур” исмли шахс томонидан 5.000.000 сўм пуллар банк
пластик картангизга тушганми деб сўраганлигини, у “Жасур” ва
“Хабибулло”дан алдов йўли билан “Абдурашид”га қамоққа озиқ-овқат киритиб
беришни айтиб пул олганлигини, у ўзига пул керак бўлганлиги учун ёлғондан
“Хабибулло” ва “Жасур”дан пул олганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинланишини
сўради.
Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи Х.Даминов қуйидагиларни,
яъни у 2025 йил 3 февраль куни унга 77-316-90-90 телефон рақамидан бир шахс
қўнғироқ қилиб, “Абдурашид”ни танишиман, “Абдурашид”га ҳозирда пул
керак бўляпти, банк пластик картага 6.500.000 сўм пул ташлаб берсанг,
“Абдурашид”га озиқ-овқат ва кийим-кечаклар киргиздириб юбораман деб
айтганлигини, у унга ўзингиз ким бўласиз, қаерда ишлайсиз ва “Абдурашид”га
нима бўлган деб сўраганида, номаълум шахс унга ўзини исмини айтмасдан,
фақатгина ходим эканлигини, “Абдурашид” қамоқда сақланаётганлигини,
қамоқда таниш ходимлар орқали озиқ-овқат ва кийим-кечакларни киргиздириб
беришини маълум қилганлигини, ҳамда “Абдурашид” уни телефон рақамини
3
“Жасурбек” орқали олишини айтганлиги, “Абдурашид” ушбу номаълум
шахсни танишини, ундан илтимос қилганлигини маълум қилганлигини, шунда
у “Абдурашид”га ёрдам бўлсин деб ушбу номаълум шахсга қайси банк пластик
картага ва қанча миқдорда пул ташлаш кераклигини сўраганлигини, шунда
номаълум шахс уни ҳозирдаги телефон рақамига “Устинова Надежда”га
тегишли “5614 6812 5258 5413” рақамли банк пластик картани ташлаб
берганлигини, у ўзига тегишли “9860 0401 1405 2828” рақамли банк пластик
картадан 77-316-90-90 телефон рақам эгаси ташлаб берган банк пластик картага
6.500.000 сўм пулларни ўтказиб берганлигини, номаълум 77.316-90-90 телефон
рақам эгаси “Абдурашид”га қамоқдаги танишлари орқали кийим-кечаклар ва
озиқ-овқатлар киргаздириб юборишини айтганлигини, 2025 йил 7 февраль куни
“Жасурбек”дан уни 77-316-90-90 телефон рақам эгаси сўраганлигини, шунда
номаълум 77-316-90-90 телефон рақам унга қўнғироқ қилганида, яна
“Абдурашид”га кийим-кечак ва озиқ-овқат олиб кириш учун пул керак
бўлаётганлигини айтганлигини, у рози бўлиб, қанча пул керак бўлади деб
сўраганида, номаълум шахс унга 6.500.000 сўм пулларни банк пластик картага
ташлаб беринг деб айтганлигини, ҳамда яна “Устинова Надежда”га тегишли
банк пластик картасини ташлаб берганлигини, у ушбу банк пластик картага
6.500.000 сўм миқдорида пулларни ўтказиб берганлигини, шундан сўнг,
у бошқа номаълум шахс билан мулоқотга қилмаганлигини, орадан вақт ўтиб,
таниши “Жасурбек” унга қўнғироқ қилиб, 77-316-90-90 телефон рақам эгаси
яна пул сўраётганлигини, “Абдурашид”га яна қамоқда озиқ-овқат ва кийимкечак киргазиш кераклигини, ушбу нарсалар учун пул керак бўлаётганлигини,
банк пластик картасига пул ташлаб бериши кераклигини айтганлигини маълум
қилганлигини, кейин улар номаълум шахсни ноқонуний хатти-ҳаракатлар
содир этаётганлиги учун “Абдурашид”ни оиласига маълум қилганлигини,
“Абдурашид”нинг оиласи қамоқда сақланаётган бўлса-да, ҳеч қандай нарсабуюмлар кирмаганлигини ва озиқ-овқат ҳам кирмаганлигини маълум қилишгач,
у ва “Жасурбек” ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ариза билан номаълум
шахс устидан мурожаат қилганлигини, суриштирув даврида ушбу номаълум
шахс “Наиль” исмли шахс эканлигини “Жасурбек”дан эшитганлигини,
“Абдурашид” уни синфдоши ҳамда ёшлигимда бирга катга бўлган яқин
ўртоғилиги, “Наиль” исмли шахсни танимаслигини, у билан биринчи марта
менга 2025 йил февраль ойида ўртоғи “Абдурашид”га нисбатан жиноят иши
қўзғатилиб, уни тергов органи томонидан қамоққа олингандан унга алоқага
чиққанидан бери танишлигини, лекин у билан кўришмаганлигини, у билан
фақат телефон орқали алоқага киришганлигини, хусусан унга у маълум
килишича ўзи “Абдурашид” сақланаётган ИИБ ҳибсхонасида ходим
эканлигини, “Абдурашид” билан танишлигини, “Абдурашид” хам аввал ходим
бўлганлиги сабабли унга ёрдам бермоқчилигини, унга айрим керакли нарсалар
учун пул кераклигини, агарда ташлаб берса унга айтган нарсаларини сотиб
олиб, ичкарига “Абдурашид”га олиб кириб беришини маълум қилганлигини,
у унга берган банк пластик картасига 2 марта 6.500.000 сўмдан умумий
13.000.000 сўм пулларни ташлаб берганлигини, у ушбу рақамга пул ўтказаётган
вақтида “Устинова Надежда”га тегишли эканлигини билганлигини, у ушбу
ҳолат ҳақида ҳеч кимга айтмаганлиги, у ушбу ҳолат ҳақида унга такроран пул
сўрайверганлиги сабабли ушбу шахсдан гумон қилиб қолганлигини ва уни
4
устидан ариза ёзиб берганлигини, ҳозирда унга етказилган зарар
қопланмаганлигини ва суддан унга нисбатан етказилган зарарни унидири
беришни сўраб, кўрсатма берди.
Суд мажлисида ВКА режим орқали сўроқ қилинган жабрланувчи
Ж.Шарипов қуйидагиларни, яъни у 2025 йил 3 февраль куни унга 77-316-90-90
телефон рақамидан бир шахс қўнғироқ қилиб, “яқин қариндоши
А.Бурхониддинов укаси бўласанми” деб сўраганлигини, у номаълум шахсга
нима эди деб сўраганлигини, номаълум шахс “Абдурашид” айтди, шу сабабдан
қўнғироқ қиляпман, номаълум шахс ходим бўламан, “Абдурашид” ҳозирда
қамоқда, нима учун ўтирганлигини сўрама, агарда “Абдурашид”га ёрдам
қилмоқчи бўлсанг, “Хабибуллох”ни телефон рақамини бер деб айтганлигини,
у номаълум шахсга “Абдурашид” нима учун қамоқда деб сўраганлигини,
номаълум шахс нима учун “Абдурашид” қамоқда эканлигини айтмаганлигини,
шунда у “Хабибуллох”га алоқага чиқиб, сизни қўнғироқ қилганлигини айтаман
деганлигини, кейин эса “Хабибуллох”га қўнғироқ қилиб, “Абдурашид”ни ҳозир
қамаб қўйишганлигини, унга енгил шароит яратиб бериш ва бирон-бир нарса
олиб кириш учун бир ходим ёрдам бермоқчи экан, у сизни сўраяпти
деганлигини, “Хабибуллох” унга ушбу ўзини ходим деб таништирган шахсни
телефон рақамини бер деб айтганлигини, номаълум шахс ўзини ходим деб
таништирган шахсни телефон рақамини берганлигини, шу орада “Хабибуллох”
номаълум шахсни телефон рақам эгаси айтган банк пластик картага пул ташлаб
бергач, “Абдурашид”нинг яқин қариндошларига ушбу ҳақида хабар
берганлигини, яқин қариндошлари ҳеч кимга пул ташлаб бермаслигни
айтганлигини, лекин яқин қариндошларидан “Абдурашид” нима учун қамоқда
ўтирганлигини сўрамаганлигини, яқин қариндошлари пул ташлаб берманглар
деб айтган вақти, “Хабибуллох” номаълум шахс томонидан ташлаб берилган
банк пластик картага “Абдурашид”ни қамоқда енгил ҳаёт кечириши ва озиқовқат билан таъминланиши учун пул ташлаб берганлигини, 2025 йил
13 февраль куни унга яна номаълум шахс қўнғироқ қилганлигини,
“Хабибуллох”ни
топа
олмаётганлигини,
қўнғироқларига
жавоб
бермаётганлигини, ҳозирда яна пул керак бўлаётганлиги, “Абдурашид”ни
қамоқда енгил шароит кечириши ва озиқ-овқат билан таъминлаши учун пул
керак бўлаётганлигини айтганлигини, у номаълум шахсга нима бўлди деб
сўраганида, номаълум шахс “Абдурашид”га ёрдам бермоқчи бўлсанг, 500 АҚШ
доллари банк пластик картасига ташлаб берасан деб айтганлигини, нима учун
500 АҚШ доллари деб сўраганида, номаълум шахс унга “Абдурашид”га озиқовқатларни етказиб беришни, у ҳар сафар ўзи навбатчиликка тушган вақтида,
“Абдурашид”га улар томондан ташлаб берилган пулларга озиқ-овқат олиб
беришлигини, у номаълум шахсга ҳозирда 500 АҚШ доллари йўқ-ку, лекин
топишга ҳаракат қилишлигини, кейин у номаълум шахсга “Абдурашид”ни
қамоқдан чиқаришни иложи борми деб сўраганлигини, номаълум шахс судда
чиқиб кетади, унга жарима қўлланилади деб айтганлигини, “судгача эса
қамоқда енгил шароитда ўтириши учун ва озиқ-овқат билан таъминлашим учун
пул бериб турсаларинг бўлди, ахир мен ходимман деб” айтганлигини,
у номаълум шахсдан қандай ходимсиз, қайси бўлимда ишлайсиз, исмингиз
нима деб сўраганлигини, номаълум шахс ҳали “Абдурашид” қамоқдан чиқса,
роса унга раҳмат айтасизлар, “Абдурашид” эса уни кимлигимни айтишлигини,
5
шунда у “Хабибуллох”га қўнғироқ қилиб, номаълум шахс 500 АҚШ доллари
сўраяпти, сизга алоқага чиқа олмаётган экан деб айтганлигини, “Хабибуллох”
эса унга икки маротаба номаълум шахс 500 АҚШ доллари сўраганлиги, АҚШ
долларини сўмга чаққан ҳолда 6.500.000 сўм миқдорида икки маротаба
номаълум шахс айтган банк пластик карта, яъни “5614 6812 5258 5413” рақамли
банк пластик картага ташлаганлигини, ушбу пулларни “Абдурашид”ни қамоқда
шароитини енгиллаштириш ва озиқ-овқат билан таъминлаш учунлигини
маълум қилганлигини, “Хабибуллох” бу сафар ўзинг ҳал қил деб айтганлигини,
шунда у яна номаълум шахсга қўнғироқ қилганлигини, ҳозирда 500.000 сўм
топганлигини, ушбу пулларни қайси банк пластик картага ташлаб берай деб
сўраганлигини, шунда номаълум шахс унга “9860 0101 2976 4444” рақамли
банк пластик картани ташлаб берганлигини, у ушбу номаълум шахс билан
интернет тармоғининг “Телеграм”да ёзишмалар олиб борганлигини, у ушбу
“9860 0101 2976 4444” рақамли банк пластик картани “Zoomart” иловаси орқали
ёзган вақти, ҳозирда исми ва шарифи ёдида бўлмаган бир қизни исми ва
фамилияси чиққанлигини, у ушбу банк пластик картага пул ташлашимдан
олдин номаълум шахс рақам эгасига ушбу банк пластик картага пул
ташлашлиги, бироқ у карта қиз болани исми чиқяпти деганлигини, номаълум
шахс ушбу банк пластик картага ташлаши кераклигини айтганлигини, сўнг, у
ушбу банк пластик картага 500.000 сўм пулларни ташлаб берганлигини, орадан
бир неча кун ўтиб, номаълум шахс унга қайта-қайта қўнғироқ қила
бошлаганлигини, “Абдурашид”нинг яқин қариндошлари ҳам ҳеч кимга пул
ўтказиб бермаслигимиз ҳақида айтганлигини, номаълум шахс унга “ўзи учун
ҳаракат қилмаяпман, “Абдурашид”ни қамоқда енгил ҳаёт кечириши ва озиқовқат билан таъминлаш учун пул сўраяпман, сен пул ташлаб беришингга
ишониб, ўзимни ҳисобимдан “Абдурашид”га озиқ-овқат олиб келиб бердим”
деб хабарнома жўнатганлигини, у номаълум шахс алдов йўли билан пулларни
қўлга киритяпти деб ўйлаганлигини, 2025 йил 26 февраль куни номаълум
шахснинг хатти-ҳаракатлари юзасидан “Абдурашид”ни яқин қариндошлари
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга хабар беришганлигини, шунда у ва
“Хабибуллох”ни Тошкент шаҳрига чақиртирганлигини, 2025 йил 27 февраль
куни номаълум шахсни юқоридаги хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органга ариза билан мурожаат қилганлигини, у номаълум
шахс билан алоқани узиб қўймаганлигини, 2025 йил 20 март куни номаълум
шахс ундан 500 АҚШ доллари сўраганлигини, у унга ҳозир топишим билан
ўтказаман деганлигини, номаълум шахс “Абдурашид”га ҳозирги кунга қадар
ўзим ҳисобимдан озиқ-овқат билан таъминлаб келяпман деганлигини, шунда у
ушбу ҳолат яна такрорланаётганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органга ариза билан мурожаат қилганлигини, шунда орган ходимлари
иштирокида номаълум шахс билан алоқага чиқиб, ушбу пулларни ўтказиб
берсам, “Абдурашид” билан учраштириб бера оласизми сўраганлигини,
номаълум шахс унга хат ёзиб берсанг, хатингни олиб киргазиб бера оламан,
жавобини ҳам олиб чиқиб бераман деб айтганлигини, сўнг, ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи орган ходимлари ўзлари томонидан унга банк пластик картамга
5.000.000 сўм ўтказиб берганлигини, у номаълум шахсга пул топганлигимни,
банк пластик карта ташлаб берса, пулларни ўтказиб беришини айтганлигини,
номаълум шахс унга банк пластик картани ташлаб берганлигини, у ушбу банк
6
пластик карта кимники деб сўраганида, номаълум шахс турмуш ўртоғиники
эканлигини маълум қилганлигини, сўнг, у ушбу банк пластик картага 5.000.000
сўм миқдоридаги пулларни ташлаб берганлигини, у олдин ҳам “Хабибуллох”
ушбу номаълум шахсни турмуш ўртоғига тегишли пластик картасига икки
маротаба пул ташлаб берганлигини, суриштирув ишлари олиб борганлигини,
кейинчалик номаълум шахс Н.Садиков эканлиги аниқланганлиги, ҳозирда
судланувчига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, кўрсатма берди.
Тарафларнинг розилиги билан суд мажлисига етиб келмаган гувоҳлар
З.Наджафалиев,
Н.Комилов,
А.Бурхониддинов,
В.Юлдашева
ва
А.Устинованинг дастлабки тергов органига берган кўрсатмалари ўқиб
эшиттирилди.
Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячининг фикрини,
судланувчи Н.Садиков ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, терговга қадар текширув давомида
тўпланган ҳужжатлар, Ж.Шарипов ва айбланувчи Н.Садиков ўртасида
ўтказилган юзлаштириш баённомаси, шахсни фотосуратидан таниб олиш
баённомаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси ва фото иловалар,
аудиоёзувларни эшитганлиги тўғрисида баённома, 1002-сонли ҳарбий
қисмнинг 17.04.2025 йилдаги 107378-сонли маълумотномаси билан ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва
баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан исботланган деб топади.
Суд, судланувчи Н.Садиковни ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги тўхтамга келади.
Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Н.Садиковни
жабрланувчилар Х.Даминов ва Ж.Шариповнинг пул маблағларини ўзининг
фойдаланувида бўлган, қариндошларига тегишли бўлган банк пластик
карталарини ҳисоб рақамига ўтказиб олиш йўли билан талон-торож қилганлик
ҳолатларини - ўзганинг мулкини ахборот тизими, шу жумладан ахборот
технологияларидан фойдаланиб талон-торож қилганликда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан квалификация
қилиб, хатога йўл қўйган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
17-сонли қарорининг 22 бандида, ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот
технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш (ЖК 168-моддаси
учинчи қисми «г» банди) деганда, молия, банк муассасалари, фондлар ва ш.к.
ларда бўлган мулкни алдов йўли билан компьютер техникаси воситалари, алоқа
воситаси, планшет ёки бошқа шу каби техник қурилмалар ёрдамида
манипуляция қилиш орқали амалга ошириладиган талон-торож тушунилади.
Бундай фирибгарлик компьютер тизимида ишлов бериладиган, тегишли
ахборот ташувчиларда сақланадиган ёки маълумотларни узатиш тармоқлари
бўйича бериладиган ахборотни ўзгартириш йўли билан ҳам, компьютер
тизимига ёлғон ахборот киритиш йўли билан ҳам содир этилиши мумкинлиги.
Ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб
содир этилган фирибгарлик жиноятини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз)
ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб содир этилган ўғирлик
жиноятидан фарқлашда шуни назарда тутиш лозимки, фирибгарликда
7
жабрланувчи алдов ёки ишончи суиистеъмол қилиниши оқибатида мулкини ёки
унга бўлган ҳуқуқни ахборот технологияларидан фойдаланиб айбдор эгалигига
ихтиёрий равишда ўтказади, бунда мулк ўз эгалигидан чиқиб кетаётганлигини
жабрланувчи англаган бўлиши кераклиги деб кўрсатилган.
Мазкур Қарорнинг 24-бандида “Мансабдор шахс томонидан у мансаб
ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли
аслида амалга ошира олмайдиган муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун пул,
қимматли қоғоз ва бошқа моддий қимматликлар олиниши, унда мазкур
қимматликларни эгаллашга нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда,
фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозимлиги.
Агар шахс (шу жумладан мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат
мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни
аслида амалга ошира олмайдиган мансабдор шахс), гўёки мансабдор шахсга
пора сифатида бериш учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида
бундай нияти бўлмасдан, уларни ўзлаштирса, қилмиш фирибгарлик сифатида
квалификация қилиниши лозимлиги деб кўрсатилган.
Агар қимматликларни эгаллаш мақсадида уларнинг эгаси айбдор
томонидан пора беришга далолат этилган бўлса, унинг ҳаракатлари
фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат этиш сифатида қўшимча
квалификация қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган.
Жабрланувчилар Х.Даминов ва Ж.Шарипов ўзларига тегишли пул
маблағларини, ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картаси рақамидан
Н.Садиковнинг фойдаланувида бўлган банк пластик карталарини ҳисоб
рақамига ўтказиб беришда, Н.Садиковни техник қурилмалар ёрдамида
манипуляция қилмаганини, компьютер тизими орқали маълумотларга ишлов
берилмаганини, ахборотлар ўзгартирилмаганини, компьютер тизимига ёлғон
ахборотлар киритилмаганини инобатга олиб, суд судланувчи Н.Садиковни
барча айблов эпизодлари бўйича фирибгарлик жиноятини ахборот
технологияларидан фойдаланиб содир этганликни тавсифловчи белги билан
асоссиз квалификация қилгани сабабли, уни айбловидан ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми “г” бандини чиқариб ташлашни лозим деб топади.
Бундан ташқари дастлабки тергов органи томонидан Н.Садиковни
жабрланувчи Х.Даминовнинг 2025 йил 3 февраль куни 6.500.000 сўм пул
маблағларини, 2025 йил 7 февраль куни 650.000 сўм ва 5.850.00 сўм пул
маблағларини талон-торож қилишда ифодаланган эпизодлари бўйича
ҳаракатларини алоҳида жиноят сифатида квалификация қилиб хатога йўл
қўйган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддасига асосан, умумий қасд
билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини
ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат
бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.
Иш бўйича аниқланган ҳолатларда судланувчи Н.Садиковни жабрланувчи
Х.Даминовни алдаб, унинг 2025 йил 3 февраль куни 6.500.000 сўм, 2025 йил
7 февраль куни 650.000 сўм ва 5.850.00 сўм, жами 13.000.000 сўм пулларини
талон-торож қилишда ифодаланган, умумий қасд билан қамраб олинган ва
ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир8
бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат бўлган давомли
жиноятни содир этган деб квалификация қилишни лозим деб топади.
Қайд этилган асосларга ва қонун талабларига асосан суд судланувчи
Н.Садиковнинг жабрланувчи Х.Даминовни жами 13.000.000 сўм пулларини
талон-торож қилиш эпизодлари бўйича ҳаракатларини давомли жиноят
сифатида талқин этиб, унинг фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритишда
ифодаланган ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
1-қисми билан қайта квалификация қилишни лозим деб топади.
Қайд этилган Пленум қарорининг 20-бандида, бир неча эпизоддан иборат
умумий қасд ва ягона мақсадга йўналтирилган давомли фирибгарлик содир
этган шахснинг ҳаракатларини квалификация қилишда судлар талон-торож
миқдорини жами талон-торож қилинган мулк қийматидан келиб чиққан ҳолда
аниқлашлари кераклиги, агар айбдор томонидан бир эмас, балки бир неча
фирибгарлик ҳаракатлари содир этилиб, уларнинг ҳар бирида ўзганинг
мулкини олишга йўналтирилган мустақил қасд амалга оширилган бўлса, талонторож қилинган мулк қийматини қўшиб ҳисоблашга йўл қўйилмаслиги, агар
шахснинг қасди ўзганинг мулкини анча, кўп ёки жуда кўп миқдорда эгаллашга
йўналтирилган бўлиб, у айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига
етказилмаган бўлса, қилмиш ҳақиқатда талон-торож қилинган мулк қийматидан
қатъий назар, қасд йўналтирилганлигидан келиб чиқиб, анча, кўп ёки жуда кўп
миқдордаги фирибгарликка суиқасд сифатида квалификация қилиниши
кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқорида кўрсатилган асосларга кўра судланувчи Н.Садиковни
жабрланувчи Ж.Шариповнинг 2025 йил 26 февраль куни 500.000 сўм пулини,
2025 йил 20 март куни 5.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан
талон-торож қилишда ифодаланган ҳаракатларини якуний тарзда, фирибгарлик,
яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини
такроран қўлга киритишга суиқасд қилишда ифодаланган ҳаракатлар сифатида
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди билан
қайта квалификация қилишни лозим деб топади.
Шу билан биргаликда суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Н.Садиковни ҳаракатларини пора беришга далолатчилик қилишда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 2-қисми
“а” банди квалификация қилиб, барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
22-моддаси
1-қисмида,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг
содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча
ҳолатларни аниқлаши шартлиги, шунингдек, ЖПКнинг 455-моддасида, ҳукм
қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги, ҳукм қонуннинг барча
талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний
деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла
ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф
этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб
тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса,
адолатли деб эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида
9
текширилган далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча
хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси диспозициясида, пора
бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз
хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган
муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки
бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки
воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор
этишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Н.Садиков жабрланувчилар Х.Даминов ва
Ж.Шариповни алдаб, Тошкент шаҳар ИИББ ВСҲда сақланаётган танишига
озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечакларни етказиб беришни ваъда қилиб,
уларнинг пул маблағларини талон-торож қилиб, берган ваъдасини бажармаган.
Бироқ, бунда Н.Садиков бирор мансабдор шахсга пора беришга далолатчилик
қилгани аниқланмаган, жабрланувчилар ҳам пулларни пора тариқасида эмас,
балки ИИББ ВСҲда сақланаётган танишига кийим-кечак ва озиқ-овқатлар
етказиб бериш учун алдаб олган, ушбу ҳолат судланувчи Н.Садиков,
жабрланувчилар Х.Даминов ва Ж.Шариповнинг кўрсатувлари билан тўлиқ ўз
тасдиғини топади.
Бу ҳолат суд судланувчи Н.Садиковни ҳаракатларида Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 211-моддасида назарда тутилган пора беришга
далолатчилик қилиш жинояти аломатлари мавжуд эмаслигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси 3-қисмида, айбдорликка
оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган
бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам
гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши кераклиги қатъий белгилаб қўйилган.
Бундай ҳолатларда суд, жиноят иши ҳужжатларида судланувчи
Н.Садиковнинг жабрланувчиларни муайян давлат ташкилоти мансабдор
шахсига пора беришга далолат қилганини тасдиқловчи бирорта далил мавжуд
эмаслигини инобатга олиб, судланувчи Н.Садиковни айбловидан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 2-қисми
“а” бандини ортиқча малакалангани сабабли чиқариб ташлашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Бундан ташқари, 28-моддасида, жиноят содир этганликда айбланаётган
шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси
йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
10
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида “ЖКнинг 8, 54-моддалари
мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган.
Қайд этилган қарорлар мазмунидан келиб чиқиб, суд, судланувчи
Н.Садиковга нисбатан жазо тайинлашда унинг шахсини, муқаддам
судланмаганлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий аҳволини,
қарамоғида уч нафар фарзанди борлигини, оилада ягона боқувчилигини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, бироқ жиноятни ғараз ниятларда
содир қилганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, жиноят
иши бўйича жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар умуман
қопланмаганлиги, жабрланувчиларнинг моддий зарарни ундириш ва
судланувчига нисбатан қонуний чора кўриш ҳақидаги талабини инобатга олиб,
унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми
санкцияси доирасида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини
ҳамда ЖКнинг 25, 168-моддаси 3-қисми санкцияси доирасида назарда тутилган
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни ҳамда ЖКнинг 59, 61-моддалари
тартибида тайинланган турли жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топади.
Шу билан биргаликда суд жиноят натижасида етказилган зарарларни
қоплаш масаласини муҳокама қилиб қуйидаги тўхтамга келади.
Судланувчи
Н.Садиковдан
жабрланувчи
Х.Даминов
фойдасига
13.000.000 сўм ҳамда жабрланувчи Ж.Шариповни фойдасига 500.000 сўм
зарарни ундиришни белгилашни лозим деб топади.
Суд жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган
“5614 6812 5258 5413” рақамли банк пластик картасини қонуний эгаси
Устинова Надежда Конатантиновга қайтаришни, 1 (бир) дона СД дискни иш
ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим деб топади.
Шунингдек суд манфаатдор тарафларга судланувчининг жиноий
ҳаракатлари оқибатида етказилган қўшимча моддий ва маънавий зарар
юзасидан фуқаролик тартибида судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлигини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 ва 28-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 460, 463, 465, 468, 471, 473моддаларига амал қилиб, суд
ҲУКМ
ҚИЛДИ
Садиков Наиль Харисович (Sadikov Nail Xarisovich), Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 25,168-моддаси 3-қисми
“б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб
топилсин ва унга:
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан - 1 (бир)
йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин;
- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди
билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига
11
ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
59, 61-моддалари
тартибида
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Н.Садиковга узил-кесил
- 1 (бир) йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Жазони манзил колонияларида ўташ белгилансин.
Жазо муддати 2025 йил 21 мартдан бошлаб ҳисоблансин.
Н.Садиковга қўлланилган қамоқда сақлаш эхтиёт чораси аслича
қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач;
- судланувчи Н.Садиковдан жабрланувчи Х.Даминов фойдасига
13.000.000 сўм ундирилсин;
- судланувчи Н.Садиковдан жабрланувчи Ж.Шариповни фойдасига
500.000 сўм зарар ундирилсин.
- ашёвий далил “5614 6812 5258 5413” рақамли банк пластик картаси
қонуний эгаси Устинова Надежда Конатантиновга қайтарилсин;
- ашёвий далил 1 (бир) дона СД дискни иш ҳужжатларида сақлаш учун
қолдирилсин.
Манфаатдор тарафларга судланувчининг жиноий ҳаракатлари оқибатида
етказилган қўшимча моддий ва маънавий зарар юзасидан фуқаролик тартибида
судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи ва жабрланувчилар эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн
сутка ичида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига,
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация инстанцияси судлов ҳайъатига
шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
/имзо/
Б.Э.Каюмов
Нусхаси аслига тўғри: ______________
12