← Назад
Решение #43856 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 463 | 1 | law | |
| бандида ЖПК | 951 | — | law | |
| илмишини ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| садларда содир этганлигини ЖК | 56 | — | law | |
| аддам судланмаганлигини ва жиноятни очишда фаол ёрдам берганлигини ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 15 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи
судья
А.Хакимов,
халқ
маслаҳатчилари:
Ш.Захидов
ва Я.Магдиевалардан иборат таркибда, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг
котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси
Яккасарой
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, судланувчи 1111111111, унинг
ҳимоячиси – адвокат Д.Исамухамедовларнинг иштирокида, Исроилов
Мухаммадюсуф Зокир ўғли (Isroilov Muxammadyusuf Zokir o‘g‘li)га нисбатан
1-1005-2505/365-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Исроилов Мухаммадюсуф Зокир ўғли (Isroilov
Muxammadyusuf Zokir o‘g‘li) – 02.10.1997 йилда
Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали,
2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам
судланмаган, Наманган вилояти, Наманган шаҳар,
“Навбахор” МФЙ, 1-кичик ноҳия кўчаси, 59-уй,
8-хонадонда истиқомат қилувчи, иш бўйича “қамоққа
олиш”
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланган,
17.07.2025 йилдан қамоқда сақланган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан айбланган.
Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб,
дастлабки тергов жараёнида тўпланган далилларни суд мажлисида текшириб,
уларга баҳо бериб, жиноят ишига қўшилган ҳужжатларни кўздан кечириб,
тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Судланувчи Исроилов Мухаммадюсуф Зокир ўғли, гиёҳвандлик
воситаларини истеъмол қилиш мақсадида, 2025 йил 17 июль куни “Telegram”
ижтимоий тармоғидаги “chupachips132” номли ботга кириб, 1.200.000 сўм эвазига
гиёҳвандлик воситасини сотиб олган ва шу куни “chupachips132” номли бот
орқали юборилган локация бўйича Чирчиқ шаҳридан гиёҳвандлик моддаларини
олган ва шу куннинг ўзида соат 03:00ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани,
“Абдулла Қаҳҳор” МФЙ, Абдулла Қаҳҳор кўчасида турган вақтида шу ерда
хизмат олиб бораётган Яккасарой туман ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ ходимларида
шубҳа уйғотганлиги сабабли, холислар иштирокида текширилганида, ҳамёнидан
2 дона 10.000 сўмлик купюрага ўралган, таркибида “3-Chloromethcathinone”
фаол гиёҳванд моддаси бўлган, жами 0,4985 грамм “Катинон” гиёҳванд
воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, ўз истеъмоли учун қонунга хилоф
равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу гиёҳвандлик моддалари
холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Суд мажлисида Исроилов Мухаммадюсуф Зокир ўғли айбига умуман
иқрор эмаслигини билдириб, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини
тасдиқлаб, қуйидагиларни, яъни бир қанча вақтлардан бери гиёҳвандлик
моддаларини истеъмол қилиб келишини, 2025 йил 14 июль куни Тошкент
шаҳрига трединг ўқиш мақсадида келганини, 2025 йил 18 июль куни уйга
қайтиб кетиши керак бўлганини, у 2025 йил 16 июль куни соат тахминан
16:50ларда ““Telegram” ижтимоий тармоғидаги “chupachips132” боти орқали
1 грамм “Мефедрон” гиёҳвандлик моддасини ўзининг истеъмол қилиши учун
1.200.000 сўмга сотиб олганини, унга гиёҳвандлик моддаси яширилган
манзилнинг сурати ва локацияси ташлаб берилганини, у локация орқали
гиёҳванд моддасини Чирчиқ шаҳридан олганини, сабаби у трединг курсини
Бўстонлиқ туманида ўқиётган бўлганини, у ўқишга кетаётган вақтида,
гиёҳвандлик моддасини олганини, у уларни сотишни режа қилмаганини,
у шу вақтга қадар гиёҳвандлик моддаси олди-сотдиси билан
шуғулланмаганини, у “Телеграм” мессенджерида гиёҳвандлик моддаси олдисотдиси билан шуғулланувчи каналларни кўриб қолиб, унга қизиқиб, ўзини
синаш учун сотиб олиб чекканини, у “chupachips132” бот орқали тахминан
шу вақтга қадар 7-8 маротаба ўзи учун “Мефедрон” гиёҳвандлик моддасини
сотиб олиб уни истеъмол қилиб келганини, у 1 грамм “Мефедрон”
гиёҳвандлик моддасини тўрт қисмга бўлиб, тўрт маротаба истеъмол қилиб
келганини, “Мефедрон” гиёҳвандлик моддаси қаттиқ жисм бўлишини, уни
майдалаб кукунсимон ҳолатга келтирилишини, шундан сўнг 1 граммни тўрт
қисмга бўлиб, трубка орқали бурни орқали ҳидлаб чекиб келганини, 2025 йил
17 июль куни соат тахминан 03:00ларда у таниши Эралиев Ойбек
Атантаевичга тегишли ўзининг бошқарувида бўлган қора рангли, 50 Y 113 BB
давлат рақамли, “Жентра” автомашинасида Яккасарой тумани, “Абдулла
Қаххор” МФЙ, А.Қаххор кўчасида турган вақтида, унинг олдига ИИБ
ходимлари келишганини ва унга ёнида тақиқланган нарсалар бўлса, тақдим
қилишини сўрашганини, шундан сўнг, у ИИБ ходимларига ҳамёнида бўлган
2 дона 10.000 сўмлик купюрага истеъмоли учун ўраб, тайёрлаб қўйган
“Мефедрон” гиёҳвандлик моддасини тақдим қилганини, у ИИБ ходимлари уни
олдига келишларидан аввал 2.000 сўмлик купюрани ўраб трубка шаклига
келтириб, ёнидаги 1 грамм “Мефедрон” гиёҳвандлик моддасини майдалаб
кукунсимон ҳолатга келтириб, уни тўрт қисмга бўлиб, ундан икки қисмини
истеъмол қилиб бўлганини, қолганини 2 дона 10.000 сўмлик купюрага ўраб
қўйганини, у “Мефедрон” гиёҳвандлик моддасини чеккан вақтида унга
эйфория беришини, у унга муккасидан кетиб ўрганиб қолмаган бўлса-да, уни
бир ойда икки маротаба олиб чекиб турганини, у ИИБ ходимларига ўз хоҳиши
билан тақдим қилган “Мефедрон” гиёҳвандлик моддаси ва гиёҳванд моддани
чекиш учун 2.000 сўмлик купюрадан тайёрланган трубкани тақдим қилганини,
у уни ўзи чекиши учун сақлаб юрганини, у ИИБ ходимларига тақдим қилган
“Мефедрон” гиёҳвандлик моддаси ўзига тегишлилигини, у “Мефедрон”
гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида ёнида олиб юрмаганини, у уни
ўзининг чекиши учун сақлаб келганини, у учун ИИБга тақдим қилинган
2
“Мефедрон” гиёҳвандлик моддаси кўп эмаслигини, у “Telegram” ижтимоий
тармоғидаги “chupachips132” боти бошқарувчисини танимаслигини, уларни
аввал кўрмаганини, улар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини,
гиёҳвандлик моддасини бирон кимга бериш ёки сотиш мақсади
бўлмаганлигини, фақатгина ўзининг шахсий истеъмоли учун сақлаганлигини,
унинг телефон сўзлашувлари ва СМС хабарномалари ҳам кўздан
кечирилганлигини ва гиёҳвандлик воситасини бирон кимга бериш ёки сотиш
ёхуд харидорни мавжудлиги каби ҳолатлар аниқланмаганлигини билдириб,
суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар берди.
Судланувчи 1111111111 айбига умуман иқрорлик билдирмаган бўлса-да,
унинг айби қуйидагилар билан ўз исботини тўлиқ топади.
Гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Қувватов Шахзодбек Отабек ўғли
дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, қуйидагиларни,
яъни 2025 йил 17 июль куни соат 03:00ларда Тошкент шаҳри, Яккасарой
тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 49/6-уй олдида кетаётган вақтида, ИИБ
ходимлари унга холис сифатида иштирок этишни сўрашганида, рози
бўлганини, ИИБ ходимлари унга ва яна бир холисга уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини тушунтиришганлигини, шундан сўнг ИИБ ходимлари
ўша ерда турган қора рангли, давлат рақами 50 Y 113 ВВ бўлган “Жентра”
русумли автомашина олдига бориб, автомашинада ўтирган ва кейинчалик
маълум бўлган 1111111111ни автомашинадан тушириб, ундан тақиқланган
нарса бўлса тақдим қилишини сўрашганларида, 1111111111 автомашинасида
гиёҳвандлик моддаси борлигини айтганини, ИИБ ходимлари автомашина
салон қисмида бўлган 1111111111нинг ҳамёнини олиб, уни кўздан кечирган
вақтларида, ҳамён ичида 2 дона 10.000 сўмлик купюрадаги пулларга ўраб
қўйилган оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда бор бўлганини,
2.000 сўмлик купюрадаги пулни трубка қилиб қўйганлиги кўрилганини
ва баённома расмийлаштирилганини, бундан ташқари, 1111111111
бошқарувида бўлган қора рангли, давлат рақами 50 Y 113 ВВ бўлган “Жентра”
русумли автомашина кўздан кечирилганида, ушбу автомашинадан ноқонуний
нарсалар аниқланмаганини, ушбу ҳолатлар видео тасвирга олинганини,
1111111111 ҳақиқатдан ҳам гиёҳвандлик моддаси ўзига тегишли эканлигини,
уни чекиш учун сақлаб келганлигини маълум қилганини, тезкор-тадбир
жараёнида бирон-бир ноқонуний ҳаракатлар содир этилмаганлигини,
шунингдек, тадбир давомида бирон бир шартли харидорга ёки бошқа шахсга
сотаётгани ва ўтказаётганлиги аниқланмаганлигини баён қилиб кўрсатувлар
берди.
Суд ҳайъати, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчининг, шу билан дастлабки
тергов давридаги кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган гувоҳ Р.Турсунбоевнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчи 1111111111нинг айби ИИБ ходимининг
3
билдиргиси (и.в. 5), шахсий тинтув баённомаси (и.в. 6-8), тушунтириш
хатлари (и.в. 9-12), кимёвий экспертиза хулосаси (и.в. 16-20), нарсани кўздан
кечириш баённомаси (и.в. 56-57), наркология диспансерининг хулосаси
(и.в. 96) ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини тўлиқ
топади.
Баён этилганларга кўра, суд ҳайъати, дастлабки тергов органлари
томонидан судланувчи 1111111111нинг ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми, яъни гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда
қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилишда ифодаланган жиноят
белгилари билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги 12-сонли “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 25-бандида айбдорда гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф
равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи
қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай
восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига
оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга,
масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп
моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда
топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда)
қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги,
экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар
киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг
ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми
ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши
кераклиги;
33-бандида судлар шуни назарда тутишлари лозимки, “Тезкор-қидирув
фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ, бундай фаолиятни
амалга оширувчи давлат органлари томонидан назорат остида олиш, яъни
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни
истеъмол қилиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан олишдан иборат бўлган
махсус тадбир амалга оширилиши мумкин бўлиб, у жиноят-процессуал
қонунининг тегишли талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши
лозимлиги тўғрисида амалий тушунтириш берилган.
Дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш йўли билан
аниқланган далилларга кўра, судланувчи 1111111111 гиёҳвандлик
воситаларини ўзининг истеъмоли учун телефонидаги “Telegram” ижтимоий
тармоғидаги “chupachips132” номли бот орқали сотиб олганлиги иш
ҳужжатларига қўшилган телефон аппаратида аниқланганлиги;
- бундан ташқари, тўпланган далилларга кўра, гиёҳвандлик воситаларини
сотиши ёки ўтказиш учун сақлаб келаётганлиги юзасидан ҳуқуқни муҳофаза
4
қилувчи органлар томонидан махсус харидор иштирокида назорат харид
тадбири
ўтказилмаганлиги,
тезкор
тадбир
жараёнида
харидор
бўлмаганлигидан далолат берувчи маълумотлар мавжуд эмаслиги;
- соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент шаҳар наркология
диспансерининг 15.08.2025 йилдаги 2236-сонли далолатномасига асосан
1111111111 гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга муҳтож эканлиги
аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасининг 2-қисмида айбдорликка
оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган
бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам
гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши керак деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 463-моддасининг 1-қисмида айблов
ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг
жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот
қилинган тақдирдагина чиқарилади. Айблов ҳукмига жиноят содир
этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш
материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага
келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида
йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил
24 августдаги 24-сон “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг
3-бандида ЖПКнинг 951-моддасига кўра, агар фактик маълумотлар қонунга
хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан
кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли
билан ёхуд ЖПК талаблари бузилган, шу жумладан номаълум манбадан ёхуд
жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан
олинган бўлса мақбул эмас деб топилиши тўғрисида амалий тушунтириш
берилган.
Суд, дастлабки тергов даврида тўпланган ва судда текшириш йўли билан
аниқланган далилларга асосланиб, 1111111111дан олинган гиёҳвандлик
воситаси истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда эмаслиги,
алоҳида махсус қадоқланмаганлиги ва ўтказиш ёки сотиш мақсадида хуфиёна
жойга беркитилмаганлиги, 1111111111ни айни ушбу турдаги гиёҳвандлик
воситасини истеъмол қилиши ва ушбу турдаги гиёҳвандликдан мажбурий
даволанишга муҳтож эканлиги аниқлангани тўғрисидаги эксперт хулосаси
мавжудлиги;
- Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 17.07.2025 йилдаги №2685-сонли
хулосасига кўра, 1111111111дан олинган модда таркибида, оқ рангли майда
бўлакчали ва кристалл-кукунсимон ҳолдаги умумий (объектлар№1,2)
оғирлиги 0,4985 грамм (кўп миқдор)ни ташкил қилган моддаларнинг
таркибида синтетик “3-Chlorometheathinone” моддаси эканлиги, “Катинон
(1-альфа-аминопропиофенон)*” моддасининг (объектлар№1,2) ҳосиласи этиб
5
- 1111111111дан гиёҳвандлик воситасини олишда тезкор қидирув
ходимлари томонидан назорат остида олиш, яъни гиёҳвандлик воситаларини
истеъмол қилиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан олишдан иборат бўлган
махсус тадбир амалга оширилиши мумкин бўлса-да, ушбу ҳолат жиноятпроцессуал қонунининг тегишли талабларига қатъий риоя этган ҳолда
ўтказилмаганлигини;
- назорат остида ёки ҳақиқатда судланувчидан гиёҳвандлик воситасини
сотиб олувчи харидорнинг ўзи амалда мавжуд эмаслигини;
- 1111111111ни бирон-бир шахс билан тил бириктирганлиги ва бир гуруҳ
бўлганлигидан далолат берувчи маълумотлар мавжуд эмаслигини,
шу жумладан дастлабки тергов органлари томонидан номаълум манбадан
ва жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан
ҳамда тахминларга асосланиб айб эълон қилганлигини;
- иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб,
1111111111нинг ҳаракатларини ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмида назарда
тутилган жиноят белгилари билан квалификация қилиб бўлмаслигини
инобатга олиб, унинг ушбу қилмишини ЖК 276-моддаси 2-қисмининг
“а” банди, яъни яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки
психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда
сақлашда, кўп миқдорда содир этилишида ифодаланган жиноят белгиларига
қайта квалификация қилишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
28-моддаси
1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва
хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг
миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олишлари
кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори
жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик,
одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал
қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, судланувчи 1111111111га жазо турини танлашда Ўзбекистон
6
Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган
одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
қарори талабларидан келиб чиқиб, жиноятни паст мақсадларда содир
этганлигини ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида баҳолаб, унинг қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий
шароитини, ёшлигини, муқаддам судланмаганлигини ва жиноятни очишда
фаол ёрдам берганлигини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаб, айбдор деб топиладиган
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди
санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни
шунингдек, уни вақтинча ушланган муддатини чегириб, ЖКнинг 62-моддаси
тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Тошкент шаҳар
наркология диспансерининг 15.08.2025 йилдаги 2236-сонли далолатномасига
асосан 1111111111 гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга муҳтож эканлиги
аниқланганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 96-моддасига асосан
мажбурий даволаниш чораларини белгилашни лозим топади.
Шунингдек, суд ҳайъати, ҳукм қонуний кучга киргач иш бўйича ашёвий
далил тариқасида олиниб, экспертиза тадқиқотларидан қолган ва 12659-сонли
квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга
топширилган таркибида 3-хлорметкатион (катинон моддасининг ҳосиласи)
мавжуд бўлган модда - 0,4685 гр. гиёҳвандлик воситасини тегишли тартибда
йўқ қилишни, шу билан бирга, ашёвий далил тариқасида олинган “Iphone
16 Pro Max” русумли телефон аппаратини 1111111111га тилхат орқали
қайтаришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига мувофиқ, суд ҳайъати
ҳукм
қ и л а д и:
Исроилов Мухаммадюсуф Зокир ўғли (Isroilov Muxammadyusuf Zokir
o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” бандида
назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилсин.
Исроилов Мухаммадюсуф Зокир ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 3 (уч) йил муддатга озодликни
чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида 1111111111ни
17.07.2025 йилдан 15.09.2025 йилга қадар 60 кун қамоқда сақланган ҳар бир
кунини озодликни чеклашнинг бир кунига тенглаштириб, тайинланган
жазодан чегирилсин ва узил-кесил ўташи учун 2 (икки) йил 10 (ўн) ой муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
1111111111га озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида Наманган
вилояти, Наманган шаҳар, “Навбахор” МФЙ, 1-кичик ноҳия кўчаси, 59-уй,
7
8-хонадонни ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача
бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари
қолган вақтда уй-жойидан чиқиши чеклансин.
1111111111нинг озодликни чеклаш жазосининг муддати пробация
бўлинмасига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш 1111111111нинг яшаш жойидаги
Наманган вилояти Наманган шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлимига
юклатилсин.
1111111111нинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг:
- назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш ва иш жойини
ўзгартирмаслик;
- Наманган вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
- алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари
ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик;
- жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин.
1111111111га жазони ўташ даврида, унга белгиланган чекланишларни
бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 5,6-бандида
кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин.
1111111111га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан
жазо тайинлаш билан бирга жазони ўташ даврида умумий асосда
гиёҳвандликдан тиббий муассасаларда даволансин.
1111111111га қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
бекор қилинсин ва дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод этилсин.
1111111111га ҳукм қонуний кучга киргунига қадар, “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўллансин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил тариқасида олинган,
экспертиза тадқиқотларидан қолган ва 12659-сонли квитанцияга асосан
Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТ ва ХТБга топширилган таркибида
3-хлорметкатион (катинон моддасининг ҳосиласи) мавжуд бўлган модда 0,4685 гр. гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда йўқ қилинсин;
- “Iphone 16 Pro Max” русумли телефон аппарати 1111111111га тегишли
тартибда қайтарилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан
ўн сутка ичида, маҳкум, унинг ҳимоячиси ҳукм нусхасини олган кундан
эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест
билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент
шаҳар жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
имзо
А.Хакимов
Халқ маслаҳатчилари:
имзо
Ш.Захидов
имзо
Я.Магдиева
Нусхаси аслига тўғри:
8