Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2501/330 Дата решения 15.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Жалилов Алишер Холмурот ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 406434 Claim ID 2892355 PDF Hash 674754261fc6386e... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 29
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
банди ва 277-моддаси банди ва 277 law
ЖКнинг 77-моддаси ЖКнинг 77 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
Мансуров ЖПКнинг 224-моддаси Мансуров ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 361-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 361 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 23 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 26-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 26 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 415-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 415 law
исмидан ЖКнинг 276-моддаси исмидан ЖК 276 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 56-моддаси ЖКнинг 56 law
унга нисбатан ЖКнинг 276-моддаси унга нисбатан ЖК 276 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 15 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари Ж.Махмудов, судланувчи Ш.Мансуров ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат З.Комилованинг иштирокида, Мансуров Шахриёр Бахтиёр ўғлига оид 1-1005-2501/330-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Мансуров Шахриёр Бахтиёр ўғли (MANSUROV SHAXRIYOR BAXTIYOR O’G’LI), 1993 йил 3 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати уйғур, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2009 йил 30 ноябрдаги ажримига кўра, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн саккиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 7-бандига асосан тугатилган, ЖКнинг 77-моддасига асосан судланмаган шахс ҳисобланади, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Комолон МФЙ, Бунёдкор кўчаси, 8Г-уй, 51-хонадонда яшайди, иш бўйича 2025 йил 29 мартдан 2025 йил 31 мартга қадар вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида сақланган, иш бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 17 август куни олган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Мансуров Шахриёр Бахтиёр ўғли 2025 йил 29 март куни соат 08:30да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги МФЙ, Қушбеги кўчаси, 3-уй олдида бўлганида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Яккасарой туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда ўтказиш мақсадини кўзламай, ўзини истеъмоли учун қонунга хилоф равишда сақлаб келган эгнида бўлган 1 шимининг ўнг томон кичик чўнтагидан 1 дона оқ рангли полиэтилен пакет ичида бўлган оқ сарғиш рангли кукунсимон соф миқдори 0,0903 грамм бўлган таркибида (a-PVP) альфапирролидиновалерофенон моддаси мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Судланувчи Мансуров Шахриёр Бахтиёр ўғли суд мажлисида, айбига қисман иқрор бўлиб, у 2025 йил 29 март куни ўзига тегишли бўлган “Iphone 13 Pro” русумли телефон аппаратининг телеграм ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган “Uzpopka” номли каналдан унга шахси номаълум бўлган аёл миллатига мансуб шахс билан танишганини, аёл миллатига мансуб номаълум шахс у билан жинсий алоқа қилиш учун 600.000 сўм пул беришини айтганини, у 600.000 сўмга номаълум аёл миллатига мансуб шахс билан жинсий алоқа қилишга келишганини, номаълум аёл миллатига мансуб шахс унга ўзининг манзилини жойлашувини ташлаб берганини, у ушбу жойлашув бўйича Яккасарой тумани, Қушбеги мавзеси, 3-уй олдига борган вақтида ИИО ходимлари икки нафар холислар иштирокида келиб ўзларини таништириб, хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб ёнида бирор бир ноқонуний нарса ва буюмлар бўлса ўз ихтиёри билан тақдим қилишини сўрашганини, у ҳаяжонланиб бунақа аҳволга умуман тушмаганлиги ва ёнида ҳақиқатдан ҳам ноқонуний яъни “скорост” номли гиёҳвандлик моддаси бўлганлиги сабабли, нима деб жавоб беришни билмаганини, сўнг ИИО ходимлари уни ёнини тинтув қилишганда, эгнида бўлган шимининг ўнг томон кичик чўнтагидан 1 дона оқ рангли полиэтилен пакет ичида бўлган оқ сарғиш рангли кукунсимон модда борлигини аниқлашганини ва тегишли тартибда расмийлаштириб олишганини, ходимлар ушбу “Скорост” номли гиёҳвандлик моддасини нима сабабдан қачон, қаердан олганини сўрашганида, у ушбу гиёҳвандлик моддасини 2025 йил 28 март куни ўзига тегишли бўлган “Iphone 13 Pro” русумли телефон аппаратининг телеграм ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган бот орқали 250.000 сўмга буюртма бериб, ўзининг истеъмоли учун сотиб олганини айтганини, у гиёҳвандлик моддасини ҳеч кимга таклиф қилмаганини, бу гиёҳвандлик моддасини ўзини истеъмоли учун олиб юрганини, ўтказиш мақсади бўлмаганини, ҳозирги кунда қилмишидан пушаймон эканлигини, уни оилавий шароитини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Ш.Мансуров унга нисбатан эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб кўрсатувлар бериб ўтган бўлса-да, уни мазкур жиноятни содир этганликдаги айби суд мажлисид сўроқ қилинган гувоҳнинг қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади. Гувоҳ Акбаралиев Акмал Ботир ўғли суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатувларини тасдиқлаб, у 2024 йилдан бери ИИО тизимида хизмат қилишини, 2025 йил 29 март куни ўтказилган тезкор тадбирда унга ноъмалум бўлган кейинчалик исми маълум бўлган Мансуров Шахриёр ўзида шубҳа уйғотганлиги сабабли, икки нафар холислар иштирокида уни шахсий тинтув қилган вақтида, Ш.Мансуровнинг ўнг ён кичик чўнтагидан ўткир ҳидли модда борлиги аниқланганлигини, ушбу ўткир ҳидли модда икки нафар холислар иштирокида Ш.Мансуровдан тегишли тартибда 2 расмийлаштириб олинганлигини, Ушбу шахсий тинтув қилиш жараёни видео тасвирга хам олинганлигини, у томонидан Ш.Мансуровга нисбатан бирон-бир куч ишлатиш ҳолатлари содир этилмаганини, 2025 йил 29 март уни Ш.Мансуров ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб ВСҲга жойлаштирилганлигини Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи Ш.Мансуровнинг айби суд мажлисига тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган гувоҳларнинг кўрсатувлари билан, шунингдек, жиноят иши ҳужжатларидаги ИИО ходимининг билдиргиси (и.в.4), шахсий тинтув қилиш баённомаси (и.в.5), нарса ва буюмни олиш баённомаси (и.в.6), 2025 йил 29 мартдаги 1244-сонли суд кимёвий экспертизаси хулосаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.17-18), наркология диспансерининг 2025 йил 9 апрелдаги 981-сонли далолатномаси (и.в.39), нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш уни жиноят ишига қўшиш тўғрисидаги қарорлар (и.в.48, 67,72), квитанция (и.в.50,67), нарсани кўздан кечириш баённомалари ва унга илова қилинган фотожадваллар (и.в.61-66,68-71), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ш.Мансуровнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, тергов органи томонидан унинг жиноий ҳаракатлари, яъни ёнидан умумий оғирлиги 0,0903 грамм бўлган таркибида (a-PVP) альфапирролидиновалерофенон моддаси мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситасининг топилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Чунки, жиноят иши ҳужжатларида Ш.Мансуровнинг гиёҳвандлик воситасини бирор-бир шахсга сотганлиги ёки сотмоқчи бўлганлиги, ўтказганлиги ёки ўтказмоқчи бўлганлиги ҳолатини тасдиқловчи ҳеч қандай далил мавжуд эмас, шунингдек судланувчи Ш.Мансуров дастлабки тергов жараёнида ҳам суд терговида ҳам гиёҳвандлик воситаларини ҳеч кимга сотмаганлигини ҳамда сотиш нияти ҳам бўлмаганлигини, гиёҳвандлик воситаларини ўзини истеъмоли учун телеграм ижтимоий тармоғидан “скорост” гиёҳвандлик воситасига буюртма бериб, сотиб олганини билдириб ўтган. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 361-моддасига кўра, шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда айбловнинг мазмуни, яъни шахснинг зиммасига қўйилаётган жиноят ҳодисаси, у содир этилган жой, вақт ва бошқа муҳим ҳолатлар баёни, жиноят кодексининг ушбу жиноятни назарда тутган моддаси, қисми, банди акс эттирилиши лозимлиги назарда тутилган бўлиб, Ш.Мансуровни айбланувчи тариқасида жалб қилиш 3 ҳақидаги терговчининг қарорида Ш.Мансуров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни қай ҳолатда содир этганлиги, ушбу жиноятлар қайси далиллар асосида ўз исботини топганлиги, шунингдек унинг зиммасига қўйилаётган жиноят ҳодисаси акс эттирилмаган бир ҳолатда, фақатгина Ш.Мансуровнинг ёнидан топилганлиги ҳолатлари кўрсатилиб, бу кўрсатилганлардан келиб чиққан ҳолда унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 25-бандида Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киришлиги, иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши кераклиги тўғрисида амалий тушунтириш берилган. Суд мажлисида ва жиноят иши ҳужжатларида Ш.Мансуровнинг таркибида (a-PVP) альфапирролидиновалерофенон моддаси мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи ёки ўтказмоқчи бўлганлигини тасдиқловчи бирон-бир далил аниқланмаган. Жиноят иши ҳужжатлари ҳамда суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, Ш.Мансуров 2025 йил 29 март куни соат 08:30да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги МФЙ, Қушбеги кўчаси, 3-уй олдида бўлганида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Яккасарой туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда эгнида бўлган шимининг ўнг чўнтагидан мушкамбарнинг тагида сақлаб келган ўткир ҳидли жигар рангли соф миқдори 0,0903 грамм бўлган таркибида (a-PVP) альфапирролидиновалерофенон моддаси мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган бўлиб, бироқ бу гиёҳвандлик моддаларини бирон-бир кишига сотишга ҳамда ўтказишга ҳаракат қилганлиги ёки сотиш ва ўтказиш фактини тасдиқловчи бирон-бир далил мавжуд эмас ва бундай далилларни суд мажлисида тўплашнинг имконияти бўлмади. 4 Шунга асосан суд судланувчи Ш.Мансуров томонидан гиёҳвандлик воситаларини озгинадан кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд қилинганлик ҳолати ўз тасдиғини топмаган ҳамда шубҳа остида қолган ва бу шубҳани суд мажлисида бартараф этиш имкониятлари тугаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги, ЖПКнинг 463-моддасида, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 5-бандида, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлиги, ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 26-моддаси талабларига кўра, суд фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқаради. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 415-моддасида, суд айбловни ўзгартиришга ҳақли. Бунда айбловнинг бир қисми ёки жиноятнинг тавсифий аломатлари чиқариб ташланиши кўрсатилган. Суд мажлисида Ш.Мансуровнинг ҳаракатларида, ёнидан умумий оғирлиги 0,0903 грамм бўлган таркибида (a-PVP) альфапирролидиновалерофенон моддаси мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситасининг топилганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан, яъни озгинадан кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида сақлашда ифодаланган жиноят аломатлари аниқланмаганлиги, суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра Ш.Мансуровдан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда (a-PVP) альфапирролидиновалерофенон моддаси мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситаси мавжуд бўлиб, ушбу модда умумий оғирлиги 0,0903 граммга тенглиги аниқланганлиги, шунингдек, судланувчи Ш.Мансуровнинг ўз кўрсатувларида ундан олинган (a-PVP) альфапирролидиновалерофенон моддаси эканлигини билдириб ўтганлиги боис, ҳамда суд Ш.Мансуровдан олинган гиёҳвандлик моддаларининг ўлчами ва умумий миқдоридан келиб 5 чиққан ҳолда белгилаб, унинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми, яъни гиёҳвандлик воситаларини, ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган аломатларига қайта квалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси 1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган. Суд, судланувчи Ш.Мансуровга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя қилиб, юқоридаги кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий тушунтиришлардан келиб чиқиб, Ш.Мансуровнинг ўз айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, судланмаган шахс эканлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 56-моддаси талабларига риоя қилиб, мазкур жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик 6 даражасини, Ш.Мансуровни шахсини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида жарима жазоси тайинлашни ҳамда жарима миқдорини жиноят содир этилган вақтдаги Ўзбекистон ҳудудида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқишни, шунингдек, ЖКнинг 62-моддаси тартибида Ш.Мансуровни дастлабки қамоқда сақланган муддатини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб, чегириб ташлаган ҳолда узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 9 апрелдаги 981-сонли далолатномасига асосан Ш.Мансуров гиёҳвандликдан даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни лозим деб топади. Бундан ташқари суд, иш юзасидан ашёвий далил масаласини муҳокама қилиб, ашёвий далил деб эътироф этилган таркибида (a-PVP) альфапирролидиновалерофенон моддаси мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситасини экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хўжалик бошқармасида 11724-сонли квитанция асосида сақланаётган 0,0703 грамм таркибида (a-PVP) альфапирролидиновалерофенон моддаси мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситасини йўқ қилишни, 1 (бир) дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлашни, Ш.Мансуровдан олинган бир дона “Ипхоне 13 про” русумли телефон аппаратини Ш.Мансуровга қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Мансуров Шахриёр Бахтиёр ўғли (MANSUROV SHAXRIYOR BAXTIYOR O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Мансуров Шахриёр Бахтиёр ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баравари миқдорида, яъни 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида Ш.Мансуровни дастлаб 2025 йил 29 мартдан 2025 йил 31 мартга қадар 2 (икки) кун қамоқда сақланган кунини ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, унга узил-кесил 19 (ўн тўққиз) баравари миқдорида, яъни 7.125.000 (етти миллион бир юз йигирма беш минг) сўм жарима жазоси тайинлансин ва давлат фойдасига ундирилсин. Ш.Мансуровга қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин, ҳукм қонуний кучга киргач эҳтиёт чораси бекор қилиниб, 7 квитанция асосида сақланаётган 10.000.000 (ўн миллион) сўм гаров пули гаров қўювчи Мансуров Шахриёр Бахтиёр ўғли (MANSUROV SHAXRIYOR BAXTIYOR O’G’LI)га қайтарилсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган таркибида (a-PVP) альфапирролидиновалерофенон моддаси мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситасини экспертиза ўтказиш вақтидаги тадқиқот жараёнида сарфланганидан қолган қисми, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хўжалик бошқармасида 11724-сонли квитанция асосида сақланаётган 0,0703 грамм таркибида (a-PVP) альфапирролидиновалерофенон моддаси мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситаси - ҳукм қонуний кучга киргач йўқ қилинсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган 1 (бир) дона DVD диск жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Ашёвий далил деб эътироф этилган Ш.Мансуровдан олинган бир дона “Ипхоне 13 про” русумли телефон аппарати ҳукм қонуний кучга киргач Мансуров Шахриёр Бахтиёр ўғли (MANSUROV SHAXRIYOR BAXTIYOR O’G’LI)га қайтарилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: Аслига тўғри: (имзо) 8 А.Жалилов