Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2402/273 Дата решения 15.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 407833 Claim ID 2915388 PDF Hash eb289dbcb1939e5d... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси збекистон Республикаси ЖК 135 law
ЖКнинг 72-моддаси ЖКнинг 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси збекистон Республикаси ЖК 257 law
исми билан ЖКнинг 45-моддаси исми билан ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси збекистон Республикаси ЖК 257 law
Саидовни ЖКнинг 73-моддаси Саидовни ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 536-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 536 law
асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ушбу Кодекснинг 60-моддаси асддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ушбу Кодекс 60 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 499 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1005-2402/273-сонли АЖРИМ (жазодан муддатда илгари шартли равишда озод қилиши тўғрисида) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди 2025 йил сентябрь ойининг 15 куни, суд биносида, очиқ суд мажлисида; Раислик қилувчи судья Б.Э.Каюмов; судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, томонлардан туман прокурорининг ёрдамчиси Э.Иминов, Яккасарой туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳининг катта инспектори И.Файзиевнинг иштирокида, 1986 йил 18 октябрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, маълумоти ўрта, ҳарбий хизматга мажбур эмас, муқаддам судланган: 1.) жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туман судининг 2009 йил 14 октябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б, е, з, и” бандлари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 72-моддасига асосан 2 йил синов муддати белгиланган; 2.) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2018 йил 28 февралдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари билан, ЖКнинг 57-моддасига асосан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 60-моддасига асосан 3 йилу 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 2022 йил 31 августда жазони тўлиқ ўтаган; 3.) жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 30 августдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддаси тартибида 1 йил муддатга қурилиш соҳасида маъсул лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Абадият кўчаси, 33-уйда яшовчи Саидов Жасур Акрамовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғи томонидан келтирилган тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туман судининг 2009 йил 14 октябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б, е, з, и” бандлари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 72-моддасига асосан 2 йил синов муддати берилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2018 йил 28 февралдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари билан, ЖКнинг 57-моддасига асосан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 60-моддасига асосан 3 йилу 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 2022 йил 31 августда жазони тўлиқ ўтаган. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 30 августдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддаси тартибида 1 йил муддатга қурилиш соҳасида маъсул лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Махкум Ж.Саидов 2024 йил 13 сентябрь куни ҳисобга олинган, яшаш манзили ўзгарганлиги сабабли Яккасарой тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ҳисобига 2024 йил 30 сентябрь куни рўйхатга олиниб ижрога қаратилган, унга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо турини ўташ тартиб-қоидалари тушунтирилган ва риоя қилиши тўғрисида тилхат олинган, махкум Ж.Саидов 2024 йил 1 октябрдан “PROPERTY DEVELOPER” МЧЖга ишга жойлашиб, ҳозирги кунга қадар ишлаб, жазо муддатини ўтаб келмоқда. Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасида маҳкум Ж.Саидов Яккасарой туман ИИО Пробация гуруҳида 2023 йил 30 сентябрь куни ҳисобга қўйилиб шу кундан бошлаб жазони ўташ бошлаган. Жазони ўташ даврида жиноий қилмишларини тўлиқ англаб етиб, тузалиш йўлига ўтганлиги, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб ишлаётганлиги боис, маҳкум Ж.Саидовни ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод этиш сўралган. Суд мажлисида маҳкум Ж.Саидов меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб ишлаётганлиги, тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг учдан икки қисмидан кўпроғини ўтаганлигини, жазодан тегишли хулоса чиқарганлигини, шу сабабли ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли озод этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига кўра, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш маҳкум оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинланган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлгандан кейин қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган. Суд, иш ҳужжатларини ва тақдимномани атрофлича ўрганиб чиқиб, тарафларнинг фикрларини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган муддат яъни жазо муддатининг учдан икки қисмидан кўпроғини ўтаб бўлинганлигини эътиборга олган ҳолда, маҳкум Ж.Саидовни тақдимнома кўриб чиқиллаётган кун ҳолатига ўталмай қолган 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 19-банди тушунтиришларига риоя қилган ҳолда маҳкумга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 5-қисми талабларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 536-моддаси тартибида, суд туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Саидов Жасур Акрамович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмаган 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 5-қисмига кўра, Ж.Саидовга жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ушбу Кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлаш белгиланганлиги тушунтирилсин. Ажрим ижро учун Яккасарой туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳига ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ оператив-маълумот бошқармасига маълумот учун юборилсин. Ажрим ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради. Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 499-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан кассация тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин. Судья Нусҳаси аслига тўғри /имзо/ Б.Э.Каюмов