Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2504/301 Дата решения 12.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш ҳақида ажрим (ЖПК 541-моддаси) Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Қаюмов Баходир Эркинжонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 407053 Claim ID 2923250 PDF Hash 4ceb612b019cfa7e... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 541-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 541 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ҳукмни ижро этишда юзага келган шубҳа ва ноаниқликларни бартараф қилиш ҳақида) 2025 йил сентябрь ойининг 12 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида; Раислик қилувчи Б.Э.Каюмов; Халқ маслаҳатчилари Э.Азимова ва Ш.Мухамедиевадан иборат таркибда, судья ёрдамчиси Ж.Рустамовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ёрдамчиси Э.Эминовнинг иштирокида Анваров Санжар Махмуджон ўғлига нисбатан № 1-1005-2504/301-сонли жиноят иши бўйича ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни 2025 йил 5 августдаги ҳукмига кўра, Анваров Санжар Махмуджон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Суд иш ҳужжатларини қайта тафтиш қилиб, ҳақиқатда суд ҳукмининг тавсиф қисмида судланувчи С.Анваров, Тошкент шаҳар наркология махсуслашган илмий-амалий тиббий марказининг 2025 йил 16 майдаги № 1406сонли далолатномасига кўра, судланувчи С.Анваров гиёҳвандлик касаллигига чалинмаганлигини ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни лозим деб ҳисобласа-да, аммо ҳукмнинг қарор қисмида судланувчи С.Анваровга яшаш жойларида гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволаниш чоралари қўлланилсин деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 541-моддасида “Ҳукмни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни ҳукмни чиқарган суд ҳал қилади” деб кўрсатилиб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, туман судининг 2025 йил 5 августдаги ҳукми билан судланган Анваров Санжар Махмуджон ўғлига нисбатан бўлган ҳукмнинг қарор қисмига С.Анваровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси қўллаб гиёҳвандликдан мажбурий тарзда даволаш чоралари қўлланилсин деган жумла олиб ташлашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 541-моддасига амал қилиб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2025 йил 5 августдаги ҳукми билан судланган Анваров Санжар Махмуджон ўғлига нисбатан бўлган ҳукмнинг қарор қисмида “Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Анваров Санжар Махмуджон ўғлига яшаш жойларида гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволаниш чоралари қўлланилсин” деган жумла олиб ташлансин. Ажримдан норози бўлган томонлар ажрим эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят бериши ёки хусусий протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Б.Э.Каюмов Халқ маслаҳатчилари /имзо/ Э.Азимова /имзо/ Ш.Мухамедиева