← Назад
Решение #44277 Уголовные
Тафтиш инстанцияси ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | 2 | law | |
| айитовга ЖК | 57 | — | law | |
| окамасида ЖПК | 95 | — | law | |
| Насирходжаевнинг шикоятидаги важларига ЖПК | 95 | — | law | |
| аракатларини ЖК | 273 | 2 | law | |
| олда ЖК | 273 | 2 | law | |
| илиш жазоси адолатли тайинланганлиги сабабли унга ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи: Ф.Халилов
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: А.Хакимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Абдулхаев
АЖРИМИ
2025 йил сентябрь ойининг 11 куни Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи судья Ф.Халилов,
ҳайъат судьялари: Т.Касимов ва Ш.Шерматовдан иборат таркибда,
судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланган
Я.Хайитовнинг
манфаатларини
ҳимоя
қилган
адвокат
Х.Насирходжаевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой
туман судининг 2024 йил 31 октябрдаги ҳукмига кўра:
1992 йил 3 мартда Сурхондарё вилоятида туғилган,
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
оилали, 4 нафар фарзанди бор, ишламаган, илгари
судланмаган, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани,
“Ёшғайрат” МФЙ, 39-уйда яшаган, иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган
Ҳайитов Янгибой Ислом ўғли (Hayitov Yangiboy Islom
o‘g‘li)га
нисбатан чиқарилган суд қарорларига судланган Я.Хайитовнинг
ҳимоячиси-адвокат Х.Насирходжаев томонидан келтирилган тафтиш
шикояти асосида 1-1005-2405/370-сонли жиноят ишини тафтиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил
31 октябрдаги ҳукмига кўра, Я.Хайитов Ўзбекистон Республикаси
ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазосига судланган.
Ашёвий далил - 99,45 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситалари йўқ
қилиниши белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 24 июндаги ажрими билан ҳукм
ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланган Я.Ҳайитов 2024 йил 4 июль куни
“Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш шўъбаси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлари томонидан Тошкент шаҳар,
Яккасарой тумани ҳудудида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний
айланмасини олдини олиш ҳамда фош этишга қаратилган тезкор
тадбирда Яккасарой тумани, Чўпонота кўчасида жойлашган Тошкент
стандартлар институти олдидаги чорраҳада бошқарувидаги давлат
рақами 01 H 043 ОС бўлган “Lacetti” русумли транспорт воситасида
ҳаракатланган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, транспорт
воситасининг олд ўриндиғи тагидан бир дона, қора рангли полиэтилен
пакетга ўралган, қадоғи билан бирга ўткир ҳидли, тўқ жигарранг,
мумсимон, гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлган,
оғирлиги 99,49 граммга тенг “гашиш” гиёҳвандлик моддасини келгусида
ўтказиш мақсадида сақлаганлиги аниқланган.
Адвокат Х.Насирходжаев тафтиш шикоятида, суд қарорларидан
норозилигини билдириб, маҳкум Я.Ҳайитов муқаддам судланмагани,
оилавий ва моддий шароити оғирлиги, қарамоғида 4 нафар фарзанди
борлиги, ягона боқувчи эканлиги каби енгиллаштирувчи ҳолатлар суд
томонидан инобатга олинмагани ҳақида важлар келтириб, Я.Ҳайитовга
ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган бошқа енгилроқ жазо тайинлашни сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини,
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг суд
қарорларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш
ҳақида, адвокат Х.Насирходжаевнинг шикоятни қувватлаб, уни
қаноатлантириш ҳақида билдирган фикрини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига
тўлиқ риоя қилинган.
Суд қарорларида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида ЖПКнинг
95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг ҳукми ҳамда кассация
инстанцияси ажримининг тавсиф қисмида маҳкум Я.Ҳайитовнинг
айбдорлигини тасдиқловчи ва жазо тайинлашда эътиборга олиниши
лозим бўлган маълумотларни келтиришда техник хатоликка йўл
қўйилганлиги сабабли, аниқлик киритишни лозим топди.
Судланган Я.Хайитовнинг суд қарорларида кўрсатилган жиноятни
содир этганликдаги айби, судда айбига қисман иқрорлик билдириб
берган кўрсатувидан ташқари, жиноят ишидаги билдирги, ашёвий
далилни олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, экспертиза хулосаси,
кўздан кечириш баённомаси, наркология диспансерининг хулосаси
ҳамда бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил
28 апрелдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида
белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан
тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган
далиллар асосли равишда мақбул ва қонуний деб топилган.
Судлов ҳайъати, адвокат Х.Насирходжаевнинг шикоятидаги
важларига ЖПКнинг 95-моддаси талаблари асосида баҳо бериб, ишда
мавжуд далилларни мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан
текшириб, келтирилган важлар билан келишмайди.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди Я.Хайитовнинг
ҳаракатларини ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан тўғри квалификация
қилган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, судлов ҳайъати, Я.Хайитовга нисбатан тайинланган
жазонинг адолатлилигини муҳокама қилар экан, юқоридаги қонун ва
Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори
тушунтиришларига амал қилиб, унинг айбига қисман иқрор ва
қилмишидан пушаймонлиги, оилавий ва моддий аҳволи, 4 нафар
фарзанди борлиги, оилада ягона боқувчи эканлиги, муқаддам
судланмаганлиги, шунингдек, у томонидан содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, унинг айб
квалификациясини муҳокама қилган ҳолда ЖК 273-моддасининг
2-қисми билан санкция доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси
адолатли тайинланганлиги сабабли унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаш
учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Кассация инстанцияси суди ҳам иш ҳолатларини батафсил ўрганиб,
келтирилган барча важларни текшириб, далилларга ҳуқуқий баҳо берган
ҳолда Я.Хайитов ва унинг адвокати Х.Насирходжаев томонидан
келтирилган барча важлар текширилган ишончли далиллар билан рад
қилинганини тўлиғича ёритиб, унинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни
содир қилганликдаги айби тасдиқланган деб ҳисоблаб, жазо тўғри
тайинланган деган тўхтамга келган.
Юқоридагиларга кўра, тафтиш инстанция суди биринчи инстанция
судининг ҳукми ҳамда кассация инстанцияси ажримини ўзгартириш,
бекор қилиш ёки тайинланган жазони енгиллаштириш учун асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларига амал
қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
4
ажрим
қ и л д и:
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил
31 октябрдаги Ҳайитов Янгибой Ислом ўғли (Hayitov Yangiboy Islom
o‘g‘li)га нисбатан чиқарган ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил
24 июндаги ажрими ўзгаришсиз, тафтиш тартибида берилган шикоят эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
беришга ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Аслига тўғри, судья:
имзо
имзо
имзо
Ф.Халилов
Т.Касимов
Ш.Шерматов