Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2303/3008 Дата решения 14.03.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Денов туманлараро иқтисодий суди Судья Алимардонов Тўра Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТИФ Миллийбанк АЖ Ответчик / Подсудимый Шўрчи шакаркўл масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1220824 Claim ID 3841051 PDF Hash 37f6bdb7aa8cac34... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 107-моддаси нинг 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 6 192 символов
4-1905-2303/3008-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Денов туман 2024 йил 14 март Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Ш.Алимардонов раислигида, судья ёрдамчиси М.Ж.Примқуловнинг котиблигида, ХХХдан вакил иштироксиз, ХХХ вакили ХХХ (2024 йил 03 январдаги 01-01/08-сонли ишончнома асосда), ХХХ ва ХХХнинг раҳбари Х.Эшниёзов иштирокида, ХХХнинг ХХХ манфаатида жавобгар ХХХ ва ХХХга нисбатан 33 574 845 431,77 сўм кредит қарзи ва олдиндан тўланган суд ҳаражатини ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий иш Денов туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқилганда, қуйидагилар ХХХ (бундан буён матнда – палата деб юритилади) ХХХ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида, жавобгар ХХХ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ва ХХХ (бундан буён матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан 33 574 845 431,77 сўм кредит қарзи ва олдиндан тўланган суд ҳаражатини ундириш, ундирувни жавобгарнинг гаровдаги мулки бўлган гаров ипотека шартномасига асосан, - банк баҳолаш комиссияси томонидан 2 500 000 000.00 (икки миллиард беш юз миллион) сўмга келишиб баҳоланган, қўшимча жавобгарга тегишли жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобидан қурилаётган 40 (қирқ) хонадондан иборат кўп қаватли уй-жой биноси 2023 йил 28 сентябрдаги “Шартномага қўшимча (ўзгартириш) киритиш тўғрисида”ги келишув шартномасига асосан гаровга қўйилган мулкга; - банк баҳолаш комиссияси томонидан 38 000 000 000.00 (ўттиз саккиз миллиард) сўмга келишиб баҳоланган, жавобгарга тегишли кредит маблағлари ҳисобидан қурилган ХХХда жойлашган, умумий майдони 6355,9 кв.м, умумий фойдаланиш майдони 19969,86 кв.м, қурилиш ер ости майдони 6449,98 кв.м, кадастр рақами 19:14:11:01:02:0384 бўлган ХХХ биноси 2023 йил 28 сентябрдаги “Шартномага қўшимча (ўзгартириш) киритиш тўғрисида”ги келишув шартномасига асосан гаровга қўйилган мулкларига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили жавобгар, қўшимча жавобгар ва даъвогар ўртасида мазкур низони “Ҳалқаро ҳакамлар арбитражи” масъулияти чекланган жамияти ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳалқаро ҳакамлик судининг ҳал қилувига топшириш тўғрисида 2023 йил 24 ноябрда тузилган 05-сонли келишув мавжудлигини билдириб, судга ушбу келишувни тақдим этди ва низонинг иқтисодий судда кўрилишига қаршилигини билдириб, низони ҳакамлик судининг ҳал қилувига ўтказиш ҳақида илтимоснома тақдим этиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Даъвогар вакили жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилининг мазкур низони “Ҳалқаро ҳакамлар арбитражи” масъулияти чекланган жамияти ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳалқаро ҳакамлик судининг ҳал қилувига топшириш тўғрисида 2023 йил 24 ноябрда тузилган 05-сонли келишув мавжудлигини тан олди ҳамда жавобгар ва қўшимча жавобгар вакилининг илтимосномасини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, мазкур иш бўйича даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2023 йил 24 ноябрда низони “Ҳалқаро ҳакамлар арбитражи” масъулияти чекланган жамияти ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳалқаро ҳакамлар судининг ҳал қилувига топшириш тўғрисида №05-сонли келишув мавжуд бўлсада, палата даъвогар манфаатида жавобгар ва қўшимча жавобгарга нисбатан низони ҳакамлик суди ҳал қилувига топширмасдан, низони ҳал қилишни сўраб тўғридан-тўғри иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили жавобгар, қўшимча жавобгар ва даъвогар ўртасида мазкур низони “Ҳалқаро ҳакамлар арбитражи” масъулияти чекланган жамияти ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳалқаро ҳакамлик судининг ҳал қилувига топшириш тўғрисида 2023 йил 24 ноябрда тузилган 05-сонли келишув мавжудлигини билдириб, судга ушбу келишувни тақдим этиб, низонинг иқтисодий судда кўрилишига қаршилигини билдириб, низони ҳакамлик судининг ҳал қилувига ўтказиш ҳақида илтимоснома тақдим этиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Даъвогар вакили жавобгар, қўшимча жавобгар билан даъвогар ўртасида мазкур низони “Ҳалқаро ҳакамлар арбитражи” масъулияти чекланган жамияти ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳалқаро ҳакамлик судининг ҳал қилувига топшириш тўғрисида 2023 йил 24 ноябрда тузилган 05-сонли келишув мавжудлигини тан олди ҳамда жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг илтимосномасини инобатга олиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ушбу низони ҳакамлик судига кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига мурожаат қилиш имконияти бой берилмаган бўлса ва агар ишнинг иқтисодий судда кўрилишига қарши бўлган жавобгар низонинг мазмуни бўйича ўзининг биринчи аризасидан кечиктирмай низони ҳакамлик судининг ҳал қилувига ўтказиш тўғрисида илтимоснома берса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги Қонуни 18-моддасининг 8-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Қайд этилганларга асосан, даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши, почта харажатларини даъвогар зиммасига қолдирилиши, давлат божи тўланмаганлиги инобатга олиниши лозим. Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л а д и: ХХХнинг ХХХ манфаатида, жавобгар ХХХ ва ХХХга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисида 2023 йил 01 декабрдаги 01/07-2796/08-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Т.Ш.Алимардонов