Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/2648 Дата решения 27.02.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Shedevr Motors MCHJ таъсисчиси Нурмуҳаммедов Шуҳрат Ғаффаравич Ответчик / Подсудимый Shedevr Motors MCHJ таъсисчиси Лутфуллаев Қобилжон Қодирович
Source ID 1220800 Claim ID 3725294 PDF Hash e7c177c102c3471d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 724-моддаси ФКнинг 724 law
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
онунининг 62-моддаси онуни 62 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 15 674 символов
2024 йил февраль ойининг 27 куни, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Ғайратжоновнинг котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили ********* (2024 йил 19 февралдаги 10-сонли ордер) иштирокида, даъвогар “*********” МЧЖ таъсисчиси *********нинг жавобгар ********* ва “*********” МЧЖга нисбатан ********* тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2021 йил 20 декабрда рўйхатдан ўтган таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришга сабаб бўлган “*********” МЧЖнинг 2021 йил 16 декабрдаги умумий йиғилиш баённомаси шаклидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва ********* тумани давлат хизматлари марказига “*********” МЧЖнинг таъсис ҳужжатларини асл ҳолатига келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1105-*********-сонли иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “*********” МЧЖ таъсисчиси ********* (матнда даъвогар деб юритилади) ********* ва “*********” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2019 йилдан буён у ва “*********” МЧЖ автомобилларни савдоси ва техник хизмат кўрсатиш фаолиятини олиб борадиган “*********” МЧЖнинг қонуний таъсисчилари эканлиги, жавобгар ********* ва унга номаълум бошқа шахслар томонидан 2021 йил 16 декабрь куни “*********” МЧЖнинг умумий йиғилиши чақарилиб, у иштирок этмаган бўлсада, уни таъсисчилар умумий йиғилишида иштирок этган деб йиғилиш баённомасига киритиб, унинг имзоларини ўхшатиб қўйиб, 2021 йил 16 декабрда 10-сонли баённома тузиб, 2021 йил 20 декабрь куни ********* тумани давлат хизматлари маркази орқали давлат рўйхатидан ўтказганлиги, у бундан хабар топиб юқоридаги сохта ҳужжатларни бекор қилишни лозим топганлиги, юқорида расмийлаштирилган баённомалар, таъсис ҳужжатлари ва шартномаларда кўрсатилган улушлар ********* томонидан умуман амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, ********* тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2021 йил 20 декабрда рўйхатдан ўтган таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришга сабаб бўлган “*********” МЧЖнинг 2021 йил 16 декабрдаги умумий йиғилиш баённомаси шаклидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва ********* тумани давлат хизматлари марказига “*********” МЧЖнинг таъсис ҳужжатларини асл ҳолатига келтириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2022 йил 29 декабрдаги ажрими билан даъво ариза иш юритишга қабул қилиниб, 4-1105-*********-сонли иқтисодий иш қўзғатилган. Давлат хизматлари маркази (********* туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази) ва ********* тумани Давлат хизматлари маркази (********* туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Суднинг 2023 йил 16 февралдаги ажрими билан “*********” МЧЖ ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилиниб, иш бўйича экспертиза тайинланган. Суднинг 2023 йил 15 майдаги ажрими билан иш бўйича қайта экспертиза ҳамда 2023 йил 21 июндаги ажрими билан такрорий экспертиза тайинланган. Суднинг 2023 йил 16 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 19 октябрдаги қарорига асосан суднинг 2023 йил 16 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун бирини инстанция судига юборилган. Суднинг 2023 йил 30 октябрдаги ажримига асосан иш янгидан кўриб чиқиш учун иш юритишга қабул қилиниб, ********* туман давлат хизматлари маркази ишга жавобгар сифатида жалб қилинган. Суднинг 2023 йил 14 ноябрдаги ажримига асосан мазкур иш бўйича суд-хатшунослик экспертизаси тайинланиб, экспертизани ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги эксперт-криминалистика бош марказига юклатилган. Эксперт олдига мазкур иқтисодий иш бўйича 2022 йил 10 декабрда судга тақдим этилган даъво аризаси ва “*********” МЧЖнинг 2021 йил 16 декабрдаги 10-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорининг Ш.Нурмуҳамедов ёзувлари оралиғида жойлашган имзо Ш.Нурмухамедов томонидан қўйилган ёки қўйилмаганлиги ҳақидаги савол қўйилган. Эксперт-криминалистика бош марказининг 2023 йил 25 ноябрдаги эксперт хулосасида мазкур иқтисодий иш бўйича 2022 йил 10 декабрда судга тақдим этилган даъво аризаси ва “*********” МЧЖнинг 2021 йил 16 декабрдаги 10-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорининг Ш.Нурмуҳамедов ёзувлари оралиғида жойлашган имзо Ш.Нурмухамедовнинг ўзи томонидан бажарилганлиги кўрсатилган. “*********” МЧЖ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 19 октябрдаги қарорини бекор қилишни сўраган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 1 февралдагидаги қарори Тошкент инстанциясининг 2023 йил 19 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамай суд муҳокамасида жавобгарлар ва учинчи шахс Юқоричирчиқ туман давлат хизматлари маркази вакиллари иштирок этмади. Жавобгар ********* вакили судга ариза тақдим қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар “*********” МЧЖ вакили тилхат орқали хабардор қилинган. Жавобгарлар ********* ва “*********” МЧЖ вакиллари судга ариза тақдим қилиб, даъво муддатини қўллашни ҳамда даъвони рад қилишни сўраган. Жавобгар ********* туман давлат хизматлари маркази вакили судга ариза тақдим қилиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни сўраган. Stat.uzдан олинган очиқ маълумотга кўра жавобгар “*********” МЧЖ бугунги кунда фаолият юритмаётганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддалари тартибида суд ишни жавобгарлар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгарларнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Аниқланишича, иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра “*********” МЧЖнинг таъсисчилари “*********” (80 фоиз улуш) ва ********* (20 фоиз улуш) ҳисобланади. Иш бўйича тўпланган ҳужжатларга мувофиқ 2021 йил 16 декабрда “*********” МЧЖ иштирокчиларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиб, 10-сонли баённома расмийлаштирилган, таъсисчилар умумий йиғилишида ********* ни умумий йиғилишга раислик этувчи сифатида сайлаш ва ********* ни умумий йиғилишга котиб сифатида сайлаш, “*********” МЧЖнинг устав фондини номинал 30.000.000 сўм этиб белгилаш ва жадвал асосида улушларни иштирокчилар ўртасида тасдиқлаш (*********нинг устав фондидаги улушининг номинал қийматини 6.000.000 сўм, устав фондидаги улуш миқдорини 20 фоиз, ********* нинг устав фондидаги улушининг номинал қийматини 24.000.000 сўм, устав фондидаги улуш миқдорини 80 фоиз этиб белгилаш), жамиятнинг барча иштирокчилари жамият устав фондига ўз ҳиссаларини белгиланган муддатда таъминлаш, “*********” МЧЖнинг таъсис шартномасини тузиш, “*********” МЧЖнинг уставини тасдиқлаш, “*********” МЧЖнинг таъсис шартномаси ва янги таҳрирдаги уставини давлат рўйхатидан ўтказиш вазифасини жамият директори ********* зиммасига юклаш ҳақида қарор қабул қилинган. “*********” МЧЖ уставининг 12.3-бандига кўра, умумий йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан қарорлар, одатда очиқ ва оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилиниши, 12.4-бандида эса жамият иштирокчиларининг 70 фоиз улушига эга бўлган иштирокчиларининг рухсатисиз жамиятга тегишли бўлган бино, иншоотлар ва жамиятдаги улуш миқдорини кўпайтириш ва камайтириш мумкин эмаслиги, 12.6-бандида мазкур уставнинг 11.5 (12.5)-бандида рўйхати келтирилмаган бошқа масалалар юзасидан қарорлар жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг камида 70 фоизидан иборат кўпчилик овозлари билан қабул қилиниши белгиланган. “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (матнда қонун деб юритилади) 41-моддасига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Агар жамият иштирокчиси шикоятга сабаб бўлган қарорни қабул қилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида иштирок этган бўлса, мазкур ариза шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарорининг 5-бандига кўра айрим турдаги талаблар учун қонун ҳужжатларида умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. Хусусан, юк ташиш шартномасидан келиб чиқадиган (ФКнинг 724-моддаси), масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги (“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддаси), эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ бўлган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш, эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш (“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддаси), темир йўл Уставидан келиб чиқадиган даъволар бўйича (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставининг 155, 156-бандлари) махсус даъво муддатлари белгиланган. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ФКнинг 152-162-моддаларининг қоидалари махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилинади. ФК 149-моддасига кўра даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ФК 153-моддасига асосан бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Аниқланишича, даъвогар томонидан олдин ҳам мазкур даъво талаблари билан судга мурожаат қилинган. Ариза бўйича 4-1105-2202/286-сонли иш қўзғатилиб, суднинг 2022 йил 26 майдаги ажрими билан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво кўрмасдан қолдирилган. Мазкур ариза 2022 йил 29 мартда, яъни, даъво муддати ўтгандан сўнг судга тақдим қилинган. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази томонидан судга 2023 йил 5 апрелдаги 29/11(1856)1.1.Z/4243-сонли экспертиза хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказининг 2023 йил 25 ноябрдаги 965-сонли эксперт хулосасида “*********” МЧЖнинг 2021 йил 16 декабрдаги 10-сонли умумий йиғилиш баённомаси шаклидаги қароридаги имзо “*********” МЧЖ таъсисчиси *********нинг ўзи томонидан бажарилганлиги (қўйилганлиги) аниқланган. Мазкур эксперт хулосалари “*********” МЧЖ таъсисчиси *********нинг “*********” МЧЖнинг 2021 йил 16 декабрдаги йиғилишида шахсан иштирок этганлигини англатади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд жавобгарларнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни ҳамда даъвогарнинг “*********” МЧЖнинг 2021 йил 16 декабрдаги умумий йиғилиш баённомаси шаклидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш талабини даъво муддатини қўллаб рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида ********* тумани давлат хизматлари марказига “*********” МЧЖнинг таъсис ҳужжатларини асл ҳолатига келтириш мажбуриятини юклашни ҳам сўраган. Иш ҳужжатларига кўра, яъни “*********” МЧЖ уставининг 12.3бандига кўра, умумий йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан қарорлар, одатда очиқ ва оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилиниши, 12.4-бандида эса жамият иштирокчиларининг 70 фоиз улушига эга бўлган иштирокчиларининг рухсатисиз жамиятга тегишли бўлган бино, иншоотлар ва жамиятдаги улуш миқдорини кўпайтириш ва камайтириш мумкин эмаслиги, 12.6-бандида мазкур уставнинг 11.5 (12.5)-бандида рўйхати келтирилмаган бошқа масалалар юзасидан қарорлар жамият иширокчилари умумий овозлар сонининг камида 70 фоизидан иборат кўпчилик овозлари билан қабул қилиниши белгиланган. Юқорида қайд этилган ҳолатларга суд даъвогарнинг ********* тумани давлат хизматлари марказига “*********” МЧЖнинг таъсис ҳужжатларини асл ҳолатига келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогарнинг ********* тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2021 йил 20 декабрда рўйхатдан ўтган таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришга сабаб бўлган “*********” МЧЖнинг 2021 йил 16 декабрдаги умумий йиғилиш баённомаси шаклидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантирилиши иккинчи даъво талабини, яъни ********* тумани давлат хизматлари марказига “*********” МЧЖнинг таъсис ҳужжатларини асл ҳолатига келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришга сабаб бўлиши мумкин эди. Бироқ, суд даъвогарнинг ********* тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2021 йил 20 декабрда рўйхатдан ўтган таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришга сабаб бўлган “*********” МЧЖнинг 2021 йил 16 декабрдаги умумий йиғилиш баённомаси шаклидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топганлиги ҳамда юқорида қайд этилган асосларга кўра, суд даъвогарнинг ********* тумани давлат хизматлари марказига “*********” МЧЖнинг таъсис ҳужжатларини асл ҳолатига келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъвосини рад этилганлиги сабабли даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 6.600.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Жавобгарлар ********* ва “*********” МЧЖ вакилларининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Даъво муддати қўллансин ва даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. “*********” МЧЖ иштирокчиси ********* томонидан олдиндан тўланган 6.600.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров