← Назад
Решение #44429 Уголовные
Сурункали алкоголизм, гиёвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш ҳақида ажриим
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-3-1005-2504/35-сонли
ҚАРОР
(алкоголизмдан мажбурий даволаш муассасасига жойлаштириш тўғрисида)
2025 йил сентябрь ойининг 11 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, туман
судининг
судьяси
Б.Э.Каюмовнинг
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Ж.Рустамовнинг котиблигида, Яккасарой тумани ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ХПБ
профилактика инспектори О.Қулдошев иштирокида, М.Мансурованинг аризаси
ва Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғининг
1984 йил 20 апрель куни Тошкент шаҳрида
туғилган,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти олий,
ишсиз, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани,
Бошлиқ мавзеси, 22-уй, 10-хонадонда
истиқомат қилувчи Мансуров Умид
Уктамжоновични
алкоголизмдан мажбурий даволаш муассасасига жойлаштириш ҳақидаги
тақдимномасини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Дастлабки суриштирув ҳужжатларига кўра, У.Мансуровнинг онаси
М.Мансурова Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБга ариза билан
мурожаат қилиб, ўғли У.Мансуров ичкиликка ружу қўйганлигини, оилада,
жамоат жойларида жанжал уюштириб, фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан,
қўни-қўшниларни тинчлигини бузиб келаётганлигини, маст ҳолатда
ҳуқуқбузарлик
содир
қилганлигини,
оила
аъзоларига
тинчлик
бермаётганлигини, спиртли ичимлик истеъмол қилган вақтида умуман ўз
ҳаракатларини бошқара олмаслигини, бир неча маротаба наркология
диспансерида даволанганлигини лекин фойда бермаганлигини, келгусида ўғли
У.Мансуров томонидан оғир жиноятлар содир этилиши мумкинлигини назарда
тутиб уни ичкиликбозликдан мажбурий даъволашга жойлаштиришда ёрдам
сўраган.
Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ томонидан М.Мансурованинг
аризаси кўриб чиқилиб, У.Мансуровни яшаш жойидан ва қўшнилардан олинган
маълумотлар асосида У.Мансуровни жиноят содир этишини олдини олиш
мақсадида алкоголизмдан мажбурий даволаш муассасасига жойлаштириш
ҳақида тақдимномаси киритган.
Суд мажлисида аризачи М.Мансурова, ҳақиқатдан ҳам ўғли У.Мансуров
ичкиликка ружу қўйганлиги, ичган вақтида жанжал кўтариб, қўшниларини
тинчлигини бузишини, бир неча маротаба даволангани, У.Мансуровга нисбатан
ичкиликбозликдан мажбурий даволашга марказига жойлаштиришни сўраб
кўрсатув берди.
Суд мажлисида У.Мансуров, ҳақиқатдан ҳам ичкиликка ружу қўйганлиги,
ичган вақтида жанжал кўтариб, қўшниларини ҳам тинчлигини бузиши, бир
неча маротаба даволангани ҳақида маълум қилиб, унга нисбатан
1-3-1005-2504/35
ичкиликбозликдан мажбурий даволашга жойлаштириш қўлланишига эътирози
йўқлигини айтиб кўрсатув берди.
Тошкент шаҳар филиалининг 2025 йил 28 августдаги 159-сонли хулосасига
кўра, У.Мансуров ичкиликка ружу қўйган бўлиб, алкоголизмдан мажбурий
даволанишга муҳтожлиги қайд этилган.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, У.Мансуров ва
М.Мансурованинг кўрсатувини эшитиб, У.Мансуровга алкоголизмдан
мажбурий даволанишни белгилашни лозим топади.
Суд
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2020
йил
27 октябрдаги “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 644-сонли Қонунига асосан, суд
Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси
қаноатлантирилсин.
Мансуров Умид Уктамжонович алкоголизмдан мажбурий даволаш учун
Тошкент
шаҳар
Мажбурий
даволаш
Наркология
шифохонасига
жойлаштирилсин.
Мансуров Умид Уктамжоновични даволаш муассасасига олиб бориш
Яккасарой туман ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин.
Қарор устидан етмиш икки соат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар
судига шикоят келтирилиши мумкин.
1-3-1005-2504/35
Судья
/имзо/
Нусхаси аслига тўғри: _____________
Б.Э.Каюмов