Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2303/66029 Дата решения 01.02.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Ахроров Шахиддин Исломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК""
Source ID 1220395 Claim ID 3735747 PDF Hash ef9edec836c8a028... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР БКнинг 16-моддаси зР БК 16 law
а жойга ушбу Кодекснинг 218-моддаси а жойга ушбу Кодекс 218 code_article
збекистон Республикаси Божхона кодексининг 348-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 348 code_article
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
Р ИПКнинг 218-моддаси Р ИПК 218 law
нинг 24-моддаси нинг 24 law
Битимнинг 3-моддаси Битим 3 law
зР ИПКнинг 68-моддаси зР ИПК 68 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 9 692 символов
4-1001-2303/66029-сонли иқтисодий иш E-mail: i.toshkent.t@sud.uz Тел: (+99855) 501 05 04 (ички рақам: 03155, 03156) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 1 февраль Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судьяси Ш.Ахроров раислигида, судья ёрдамчиси А.Эшманов котиблигида, даъвогар – Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг жавобгар – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга нисбатан 18.420.000 сўм божхона йиғимларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Р.Мухиддинов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – О.Камолов (ишончнома асосида), А.Гайипов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 18.420.000 сўм божхона йиғимларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумот тақдим қилиб, жавобгар томонидан 6 та вагон жами 36 кунга кечикканлиги сабабли, уларга ҳисобланган 11.220.000 сўм божхона йиғимларини ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабларига эътироз билдириб, уларни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъво талабларининг қаноатлантирилган қисми бўйича давлат божини ва почта харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, даъво талабларининг қаноатлантириш рад қилинган қисми бўйича эса тарафлардан давлат божини ундирмасликни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ЎзР ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи 1 одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ЎзР БКнинг 16-моддаси учинчи қисмига кўра, товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ташувчи уларни тайинланган божхона органи жойлашган ерга ёки бошқа жойга ушбу Кодекснинг 218-моддасида белгиланган муддатларда етказиб бериши шарт. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ваколати доирасида етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган кун учун йиғимни ундириш бўйича мазкур қарор талабларига риоя этилиши аҳволи ўрганилганда, 18 та ҳолатда назоратга қўйилган 18 та темир йўл вагонларининг етказиб бериш муддати “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ўтказиб юборилганлиги аниқланган. Ушбу кечиктирилган кунлар учун 18.420.000 сўм божхона йиғимлари ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 348-моддаси биринчи қисмида божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома божхона органи томонидан тўловчига мазкур қарздорликни мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилгунига қадар ёзма равишда қўйилиши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга тўланиши лозим бўлган юқоридаги 18.420.000 сўм йиғимларни иҳтиёрий равишда давлат бюджетига тўлаб бериш чораларини кўриш лозимлиги тўғрисида 2023 йил 10 мартдаги 5/13-12-сонли ва 2023 йил 26 августдаги 7-474650/23-сонли талабномалар юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, жавобгар томонидан божхона йиғимлари тўланмаганлиги сабабли, даъвогар мазкур даъво ариза билан судга мурожаат қилган. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 700-сонли қарори (1-иловаси) билан Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланган бўлиб, унинг 8бандида божхона назорати остида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида божхона йиғим ундирилиши белгиланган. ЎР ИПКнинг 218-моддасида товар келиб тушадиган божхона органига топширилиши лозим бўлган ҳужжатлар қайси товарларга ва (ёки) транспорт 2 воситаларига тегишли бўлса, ўша товарлар ва (ёки) транспорт воситалари билан бир хил тартибда етказиб берилиши ва тақдим қилиниши, божхона назорати остида ташиладиган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари товар келиб тушадиган божхона органига жўнатувчи божхона органи белгилаган муддатларда ва йўналишлар бўйича, агар улар ушбу модданинг олтинчи қисмига мувофиқ белгиланган бўлса, ташувчи томонидан етказиб берилиши, товар келиб тушадиган божхона органига тақдим этилиши, товар келиб тушадиган божхона органига товарларни етказиб беришнинг энг кўп муддати темир йўл транспорти учун — икки минг километр учун ўттиз календарь кундан ошмаслиги кераклиги, божхона назорати остида ташилаётган товарлар учун етказиб бериш муддати ташувчининг аризасидан, товарларни ташишнинг одатий муддатидан, транспорт воситасининг тури ва имкониятларидан, аризачи томонидан белгиланган ҳаракат йўналиши ва бошқа ташиш шартларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддат доирасида жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланиши, шунингдек божхона назорати остида ташилаётган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддатлари ташувчи томонидан бузилган тақдирда, етказиш пунктидаги божхона органи томонидан ташувчидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда йиғим ундирилиши назарда тутилган. Шунингдек, “Халқаро темир йўлларда юк ташиш тўғрисида”ги Битим (матнда Битим деб юритилади)нинг 24-моддасида жўнатувчи томонидан бошқа келишувлар бўлмаса, етказиб бериш муддати юкларнинг бутун йўналиши учун белгиланиши, бу муддат ушбу моддада белгиланган меъёрлар асосида ҳисобланган вақтдан ошиб кетмаслиги лозимлиги, бунда контейнерлар учун – ҳар 150 км. учун бир сутка, бошқалар (бошқа турдаги вагонлар) учун – ҳар 200 км. учун бир суткадан бошланиши, Битимнинг 3-моддасида халқаро темир йўл транспортида юкларни ташиш ушбу Битим томонларининг миллий қонунчилигига мувофиқ юк операциялари учун очиқ бўлган станциялар ўртасида амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жами 6 та темир йўл вагонлари бўйича божхона назорати остида ташилган товарларни етказиб бериш муддати 36 кунга кечикканлиги, ушбу кечиккан кунлар учун жами 11.220.000 сўм божхона йиғимлари тўланиши лозимлиги аниқланди. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг 18.420.000 сўм божхона йиғимларини ундириш тўғрисидаги даъво талабидан 11.220.000 сўм қисми асосли ҳисобланади. ЎзР ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг 18.420.000 сўм божхона йиғимларини ундириш тўғрисидаги даъво талабидан 11.220.000 сўм қисмини қаноатлантиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 3 ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъво талабларининг қаноатлантирилган қисми бўйича давлат божини ва почта харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, даъво талабларининг қаноатлантириш рад қилинган қисми бўйича эса тарафлардан давлат божини ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236-моддалари, ЎзР ИПКнинг 66, 68, 118, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳисобидан даъвогар – Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси фойдасига 11.220.000 сўм божхона йиғимлари ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 224.400 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 85.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шикоят (протест) қилиниши мумкин. Ҳал қилув қарори, агар унинг устидан апелляция тартибида шикоят қилинмаган (протест келтирилмаган) бўлса, у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Судья Ш.Ахроров 4