Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2302/65151 Дата решения 31.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Султонов Мухиддин Пўлатжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ипотека банк АТИБ Ответчик / Подсудимый BABAXANOV SARVAR RAVSHANOVICH якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1218006 Claim ID 3724915 PDF Hash 858998f602ca318b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения 9 611 символов
4-1001-2302/65151-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2024 йил 31 январь Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья М.Султонов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Жураеванинг котибалигида, аризачи «Ипотека банк» АТИБнинг қарздор ЯТТ «ҲҲҲҲҲ»ни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, аризачи вакили XXXXXXX (ишончнома асосида), суд бошқарувчиси С.Ғоипов иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни иқтисодий судига мурожаат қилиб, қарздор ЯТТ «ҲҲҲҲҲ»ни банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларини такрорлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган суд бошқарувчиси қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар аниқланмаганлиги сабабли уни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади, суднинг суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилган бўлиб, суднинг ажрими жавобгар ўз манзилида фаолият юритмаётганлиги боис почта алоқа хизмати томонидан қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда — ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 7-моддасига асосан Қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор ЯТТ “ҲҲҲҲҲ”нинг таъсис ҳужжатлари Чилонзор туман давлат хизматлари марказининг 20.09.2022 йилдаги 5027245-сонли реестр рақами билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва унга 483988513 СТИР рақами берилган. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 15.05.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар АТИБ “Ипотекабанк” Меҳнат филиалининг даъво талаби қаноатлнтирилиб, жавобгар ЯТТ “ҲҲҲҲҲ”дан даъвогар “Ипотекабанк” АТИБ фойдасига кредит шартномаси бўйича 1.219.371.448 сўм қарздорликни ундириш, ундирув гаров мулкларига қаратилиши белгиланган. Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 20.09.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Тошкент шаҳар Яшнобод туман прокурорининг даъво аризаси қаноатлантирилиб, гаров мулклари юзасидан тузилган гаров шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган. ЯТТ “ҲҲҲҲҲ”нинг қарздорлиги ўрганилганда, судга мурожаат қилиш куни ҳолатига ЯТТнинг хизмат кўрсатувчи банк бўлимидаги ҳисоб рақамига 12.10.2023 йил ҳолатига жами 1.369.647.056,20 сўмга кредиторлар томонидан тўлов талабномлари қўйилган бўлиб, қарздорнинг банк ҳисобида пул маблағлари бўлмагнлиги сабабли картотека (К-2)га жойлаштирилган. Шунингдек, суд бошқарувчиси томонидан тақдим этилган 24.01.2024 йилдаги хулосада қарздор ЯТТ “ҲҲҲҲҲ”га тегишли бўлган мол-мулклар аниқланмаганлиги маълум қилинган. Қонуннинг 45-моддаси иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чоратадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатлари эса қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Мазкур ҳолатда, суд Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан номзоди тақдим қилинган тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Жонқобилов Ботир Бердиёровични қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5,51,141,142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,128,170, 176– 179,186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарздор ЯТТ «ҲҲҲҲҲ» соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. ЯТТ «ҲҲҲҲҲ»нинг тугатиш бошқарувчиси этиб Ғоипов Санжарбек Ботирович номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - ЯТТ «ҲҲҲҲҲ» банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир ишларни олиб бориш; - оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш юклатилсин. ЯТТ «ҲҲҲҲҲ» бошқарув органи қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин. ЯТТ «ҲҲҲҲҲ» ҳисобидан «Ипотека банк» АТИБ фойдасига 990 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Суд бошқарувчиси XXXXXXX «Ипотека банк» АТИБ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси МҲТЭКМнинг 7 бабораби миқдорида ҳақ белгилансин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Олмазор тумани бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи, судья М.Султонов