← Назад
Решение #444680 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунини | 9 | — | law |
Текст решения
7 963 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳар
2024 йил 26 январь
4-1501-2301/9294-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили
(ишончномага асосан) ХХХ иштирокида, аризачи «А»нинг жавобгар «Б» фермер
хўжалигига нисбатан 581 271 550 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси бўйича ишни cуд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
«А» (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, «Б» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан
581 271 550 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, даъво
талабларини қувватлаб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлсада, жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170, 220моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган аризачи
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Юқорида таъкидланган Низомнинг 23.-бандига кўра, товарларни
республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар
кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт
контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ
бўлмаслиги керак.
Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва
божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта
ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган
пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга
оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Низомнинг 28-бандига кўра, Ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган
хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима
қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилади.
Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд
тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади деб белгиланган.
Шунга биноан, аризачи томонидан жавобгарга 2023 йил 20 ноябрь кунги 2285472-сонли талабнома юборилиб, муддати ўтган 581 271 550 сўм муддати ўтган
дебитор қарздорликни бартараф этиш чораларини кўриш, акс ҳолда молиявий
жарима қўлланиши юзасидан судга мурожаат қилиниши ҳақида огоҳлантирилган,
аммо талабнома жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
Шундан сўнг, аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
180 кунгача кечиктирилганлиги учун тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 5 фоизи (икки баравар камайтирилган миқдорда), яъни 47 334,81
АҚШ долларининг талабномани жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки валюта курси бўйича сўмдаги эквивалентда (12 280 сўм) яъни
581 271 550 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги ПҚ5087-сонли “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан
хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига
мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан
ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган.
Юқоридагилардан келиб чиқилганда, жавобгар томонидан хорижий
хамкорлар билан тузилган импорт шартномалари бўйича товарларни импорт
қилиш муддати ўтказиб юборилиб, эркин муомалага чиқариш божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш белгиланган
муддатлардан кечиктирилишига йўл қўйилган.
Шу сабабли суд, аризачининг жавобгарга нисбатан 581 271 550 сўм
миқдорида молиявий жарима қўллаш талабини асосли деб ҳисоблаб, аризани
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунини
9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб суд, жавобгардан давлат божи ундирмасликни,
тўланган почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни
лозим деб топди.
Бундан ташқари, Низомнинг 28-бандига кўра, молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида
аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда активлар
репатриация қилиниши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва
мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади.
Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида
банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси депозит
ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтариб
берилади деб белгиланган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилсин.
«Б» фермер хўжалигига нисбатан 581 271 550 сўм молиявий жарима
қўлланилсин.
Молиявий жаримани ундириш аризачи зиммасига юклатилсин.
«Б» фермер хўжалиги ҳисобидан «А» фойдасига 34 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья:
Т.Маматожиев