← Назад
Решение #444682 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 585 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2024 йил 26 январь
4-1501-2304/9322-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Қурбонов
(жамият рахбари), жавобгар фермер хўжалиги рахбари А.Хусанов, вакиллари Қ.Масаидов ва
Х.Юлдашев (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Velley Fruit and Grain Cluster» масъулияти
чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар «Намуна Қосимжон Эрам» фермер
хўжалигидан 11 088 000 сўм асосий қарз, 3 282 048 сўм пеня, 3 326 400 сўм жарима ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-соноат палатаси даъвогар «Velley Fruit and Grain Cluster» масъулияти
чекланган жамиятининг манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Фарғона
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар(бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) «Намуна Қосимжон Эрам» фермер хўжалигидан
11 088 000 сўм асосий қарз, 3 282 048 сўм пеня, 3 326 400 сўм жарима ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан картошка уруғи етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан тўловлар
тўлиқ ўтказиб берилмаганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлиги,
жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги ҳужжатлар, счёт фактуралар ҳамда тарафлар ўртасида
тузилган солиштирма далолатнома билан тасдиқланиши, маҳсулотлар учун ҳисоб варақ
фактуралар қоғоз шаклида шакллантирилганлиги, даъво аризаси судга тақдим қилингандан
сўнг ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини баён қилиб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида кўргазма бериб, даъво аризасига эътироз билдириб,
ҳақиқатдан шартномага асосан картошка уруғликлари етказиб берилганлиги, хосил яхши
бўлмагани сабабли қарздорликни тўлай олмагани, шартномада тўловлар етиштирилган
картошкалар орқали амалга оширилиши белгиланганлиги, картошкаларни олиб кетиш
юзасидан даъвогар балан келиша олмагани, даъвогар етказиб берилган картошка уруғлари
тўғрисида электрон ҳисоб варақфактураларни тақдим қилмаганлиги, бунда солиқ
қонунчилиги талаблари бузилганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган
асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга
келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот
етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул
қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 29 мартда 9-сонли
шартнома тузилган бўлиб, шартномага кўра, даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган
картошка уруғ ва минерал ўғит маҳсулотларни етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва шартномада белгиланган маҳсулотларни даъвогарга
топшириш мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиббўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Шартнома шартларига кўра даъвогар томонидан жавобгарга 29.03.2023 йилдаги
9-сонли счёт фактурага асосан жами 11 088 000 сўмлик картошка етказиб берилган. Бироқ,
ушбу етказиб берилган маҳсулотлар қиймати бугунги кунга қадар тўланмай келинган. Мазкур
ҳолат ишдаги мавжуд бўлган ишонч қоғозлари, ҳисобвароқ-фактуралар ва тарафлар
вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш бўйича талабнома юборилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб
қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга,
қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол
бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида
бажариши шарт.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида 11 088 000 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд
ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини
ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат
кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган
ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири
томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл
мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин
эмас.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 11 088 000 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан
тўлов муддати кечиктирилгани учун 3 282 048 сўм пеня, 3 326 400 сўм жарима ундиришни
сўраган. Пеня ҳисоб-китоби даъво аризасига илова қилинган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шартноманинг 4.3-бандига кўра, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлов муддатлари
кечиктирилганда тўлов суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида,
бироқ шартнома бахосининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шарноманинг 7.2-бандига кўра, шартнома хўжалик жойлашган туман қишлоқ хўжалик
бўлими томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан кучга киради деб белгиланган.
ФК 366-моддасининг иккинчи қисмида нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан
ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан
эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома
рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар
томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли
қарори 27-бандида битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан
қўлланилмаслиги, битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай
битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга
оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг
1023-моддасига мувофиқ, асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини
қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли
қарор билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов,
хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш,
бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 5-бандига мувофиқ, фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар
ишлаб чиқарувчилари билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар
кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ
хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши лозим бўлган.
Рўйхатдан ўтмаган шартнома тузилмаган ҳисобланиши ва неустойка ундириш талабини
қаноатлантиришга қонуний асослар мавжуд эмаслиги учун суд ушбу талабни
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогар фойдасига жавобгардан 11 088 000 сўм асосий қарз,
34 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 221 760 сўм давлат божи ундиришни,
4
даъвогардан Республика бюджетига 132 168,96 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Суд тарафлар ўртасида тузилган шартнома белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, етказиб берилган маҳсулотлар учун ҳисоб варақ фактуралар электрон
тартибда тақдим қилинмаганлиги, бу билан солиқ қонунчилиги нормалари бузилганлиги,
бунинг натижасида даъвогар жамиятнинг белгиланган солиқ тўловларини тўламаслик
ҳолатларини ўрганиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларни жавобгарликка
тортиш мақсадида Қувасой шахар прокуратурасига хусусий ажрим киритишни лозим деб
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 263, 333, 437, 441, 442моддалари, ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Velley Fruit and Grain Cluster» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар «Намуна Қосимжон Эрам» фермер хўжалиги хисобидан 11 088 000 сўм асосий қарз
ва 34 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Республика бюджетига жавобгар «Намуна Қосимжон Эрам» фермер хўжалиги ҳисобидан
221 760 сўм, даъвогар «Velley Fruit and Grain Cluster» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 132 168,96 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов