Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2319/81058 Дата решения 26.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Хасанов Дилшод Шухратович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение UNITAD DISTRIBUTION масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Гаиратов Бобур Мирқобил оғли якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1220841 Claim ID 3832220 PDF Hash c88e11c7dc15e690... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 193 символов
4-1001-2319/81058-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2024 йил 26 январь Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хасанов раислигида, судья ёрдамчиси С.Турсунқуловнинг котиблигида, даъвогар “**********” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “**********”дан 5 065 976 сўм асосий қарз ва 2 532 976 сўм неустойка ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили **********(ишончномага асосан) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “**********” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва якка тартибдаги тадбиркор “**********” (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 20 апрелда №1341 сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (сотувчи) жавобгар (сотиб олувчи)га дори воситаларини сотиш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга ҳисобварақ-фактураларга асосан 23 439 304 сўмлик товар етказилган. Жавобгар томонидан олинган товар ҳақи тўлиқ тўланмаганлиги натижасида унинг даъвогар олдида 5 065 976 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Шу боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 5 065 976 сўм асосий қарз ва ва 2 532 988 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса 1 - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2023 йил 20 апрелда №1341 сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар дори воситаларини сотиши, жавобгар эса уни қабул қилиши ва ҳақини тўлаш мажбурияти олган. ФКнинг 386-моддаси биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур шартнома асосида даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактурага асосан 23 439 304 сўмлик товар етказилган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра товар учун тўлиқ ҳисоб-китоб 100 фоиз олдиндан тўланишига келишилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, сотиб олинган товар ҳақини шартлашилган муддатда тўлиқ тўламаган ва 5 065 976 сўм асосий қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарз суммасини тўлаши юзасидан юборилган талабнома натижасиз қолдирилган. Мавжуд қарздорлик суммаси даъвогарнинг тушунтиришлари ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топдди. Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар тўловларни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 2 532 988 сўм пеня ундириш сўралган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 7.3 бандига кўра тўлов муддатини кечиктирган тараф ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 5 фоизи миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни ва қарздорлик суммаси қопланганлигини инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган пеняни 700 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 065 976 сўм асосий қарз, 700 000 сўм пеня, 340 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “**********”дан даъвогар "**********" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5 065 976 сўм асосий қарз, 700 000 сўм пеня, 340 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган талабини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Хасанов