Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2310/81803 Дата решения 25.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Мамирова Алломахон Уразалиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ШАҲАР СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый ARANNO SERVISE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1217350 Claim ID 3843125 PDF Hash 2f6c3551299d1232... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 15 785 символов
4-1001-2310/81803-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2023 йил 25 январь Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Мамирова раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Иззатуллаевнинг котиблигида, аризачи -------------------- солиқ бошқармасининг жавобгар “--------------------” МЧЖга нисбатан 71 007 086,24 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Ф.Асадуллаев (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни -------------------- солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “-------------------” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан 71 007 086,24 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгарнинг ташқи савдо шартномалари (импорт) бўйича 01.09.2023 йил ҳолатига 116 423 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги қолганлиги ва ушбу қарздорликка 5 фоиз миқдорида, яъни 71 007 086,24 сўм жарима ҳисобланганлигини маълум қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмадилар ҳамда даъво талабалари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмадилар. жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини, важларини ва кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб ва уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, ариза талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатларига кўра, аризачи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, жавобгарнинг 01.09.2023 йил ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган 116 423 АҚШ доллари миқдорида дебиторлик қарзи мавжудлигини асос қилиб, унга нисбатан юқорида қайд этилган Низомга асосан 71 007 086,24 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Низомнинг 27-бандига кўра, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур 1 Низомнинг 23, 24 ва 24 -бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайди. Низомнинг 28-бандига кўра, Ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда - талабнома) юборилади. Талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши мумкин. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланади. Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект томонидан талабномада белгиланган 10 кунлик муддатда жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланган кундан 90 кун ичида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилиниши тўлиқ ёки қисман таъминланган тақдирда, тўланган жарима суммаси репатриация қилинган активлар миқдорига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Бунда, талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади; Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши таъминланган тақдирда - иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади. Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтариб берилади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги “Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-192-сон қарорининг 1-бандига кўра, 2023 йил 1 июнь ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар қўллаш тўхтатилиши ва ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарнинг ҳақиқатан қуйидаги шартномалар бўйича дебитор қарздорлиги бўлган: Россиянинг “Kazanorgsintez” МЧЖ компанияси билан тузилган IDN 203591761308507002220200004-сонли шартнома бўйича 116 423 АҚШ доллари. “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунинг 111-моддага кўра, Норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди. Енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Экспортга оид контрактнинг суғурта полиси бўйича суғурта товони суммаси резидентларнинг ҳисобварағига келиб тушганда (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) жарима қўллаш мақсадида мазкур экспортга оид контракт бўйича дебитор қарздорлик суммаси келиб тушган суғурта товони суммасига камайтирилади. Ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жарималар қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди: асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида; транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда; агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса; агар экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги ўттиз олти ой ичида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаса; жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар ушбу Қонун талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан. Жарима тўқсон кунлик муддат ичида ташқи савдо операциялари бўйича репатриация қилинган активлар суммасига мутаносиб равишда ўн кунлик муддатда ихтиёрий тарзда тўланган тақдирда, тўланган жарима суммаси резидентга қайтарилади. Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида ташқи савдо операциялари бўйича активлар тўлиқ репатриация қилинган тақдирда, тўланган жарима қайтарилади, жарима қўллаш тўғрисидаги ишни юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш учун кўрилган барча чоралар бекор қилинади. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарималарни ундириш ундирилиши лозим бўлган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида тўловларни бўлиб-бўлиб ҳар ойда тўлаш имконияти берилган ҳолда амалга оширилади. ИПКнинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ИПКнинг 217-моддаси биринчи қисми 6-хатбошисига мувофиқ, молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно. Шунингдек, аризачи томонидан жавобгарга 06.10.2023 йилда 22-180590-сонли, талабнома юборилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан мазкур талабнома оқибатсиз қолдирилган. ИПК 68-моддасининг иккинчи қисига кўра, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Аризачи томонидан тақдим қилинган Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ)дан олинган маълумотларга кўра, жавобгарнинг жами 116 423 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги қолган. Мазкур ҳолатда, суд аризачининг жавобгарга нисбатан 71 007 086,24 сўм (5 фоиз) жарима қўллаш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд, аризачининг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 68, 118, 176-180, 186, 192, 215222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Аризачи -------------------солиқ бошқармасининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “--------------------” МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига кўра жами 71 007 086,24 сўм миқдорида молиявий жарима қўллансин. Қўлланилган жаримани қонунчилик талаблари асосида ундириш вазифаси аризачи -------------------- солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар “--------------------” МЧЖдан аризачи -------------------- солиқ бошқармаси фойдасига 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, унинг суд харажатини ундириш қисмига ижро варақаси берилсин. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда - иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. А.Мамирова