Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2320/62714 Дата решения 24.01.2024 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Усмонов Анвар Акрамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение «PHARMACORE LIFE SCIENCES» масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "КОHИЗАР ФАРМ" КТХФ
Source ID 1216617 Claim ID 3846118 PDF Hash 41a01e029eb8d5ae... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг ФК 236-моддаси нинг ФК 236 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКниинг 421-моддаси ФКниинг 421 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
амда ИПКнинг 118-моддаси амда ИПК 118 law
тисодий процессуал кодексининг 279-моддаси тисодий процессуал кодекси 279 code_article
амда 280-моддаси амда 280 law
Текст решения 10 824 символов
4-1001-2320/62714-сонли иш Ишни биринчи инстанция судида кўрган судья Н.Байзақова Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Усманов ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2024 йил январь ойининг 24 куни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати: раислик қилувчи – судья А.Усманов, ҳайъат аъзолари – судьялар В.Ли ва М.Эргашевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Исмоиловнинг котиблигида, “PHARMACORE LIFE SCIENCES” МЧЖ вакили Ф.Амиров, “КОHИЗАР ФАРМ” кўп тармоқли хусусий фирма вакили М.Очилдиев (раҳбар) иштирокида, “КОHИЗАР ФАРМ” кўп тармоқли хусусий фирмасининг апелляция шикоятига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 октябрдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини иш ҳужжатлари билан бирга Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида текшириб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Tарафлар ўртасидаги шартнома доирасида қабул қилинган маҳсулотлар бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида қарздорлик вужудга келганлиги сабабли, “PHARMACORE LIFE SCIENCES” МЧЖ (даъвогар) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “КОHИЗАР ФАРМ” кўп тармоқли хусусий фирмаси (КТХФ, жавобгар) ҳисобидан 9 113 032 сўм асосий қарз, 4 556 516 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 31 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9 113 032 сўм асосий қарз, 2 300 000 сўм пеня, 330 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати ундирилган ва даъвонинг қолган қисми рад этилган. Жавобгарнинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб берилган апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятидаги важларини қувватлаб, биринчи киритмай қарор қабул қилинганлигини, ваҳоланки қарздорлик сифатида талаб этилган пул миқдоридаги дори воситаларини даъвогарнинг Фарғона вилоятидаги вакили Исмоилов Сардорбек исмли шахс тилхат асосида 2022 йил 17 сентябрда қабул қилиб олганлиги, мазкур тилхатда С.Исмоилов “PHARMACORE LIFE SCIENCES” МЧЖнинг менеджери сифатида 11 пачка “Ле Фер” (+1,5 пачка) ҳамда 28 дона “Медипим” дори воситаларини янги муддатлисига алмаштириб бериш учун қабул қилиб олганлигини, бироқ шундан сўнг дори воситаларини алмаштириб бермай шу кунга қадар қочиб юрганлигини, мазкур ҳолатда даъвогар асоссиз даъво киритиб ундан пул маблағлари ундирганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб даъво аризани рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, биринчи инситанция суди томонидан даъво талаблари асосли равишда қаноатлантирилганлигини, ҳақиқатдан ҳам Исмоилов Сардорбек исмли шахс “PHARMACORE LIFE SCIENCES” МЧЖнинг Фарғона вилояти бўйича менеджери сифатида расман 2021 йил 1 февралидан 2023 йилнинг 30 апрелига қадар ишлаб, хозирда у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини, МЧЖ томонидан унга низодаги дори воситаларини қабул қилиб олиб янгисига алмаштириб бериш ваколати юзасидан ишончнома берилмаганлиги, шунингдек С.Исмаилов тилхат асосида қабул қилиб олган дори воситаларига тегишли ҳисоб-фактура ҳам расмийлаштирилмаганлиги, ҳолат юзасидан аниқлик киритилганида С.Исмаилов бошқа бир-нечта дорихоналардан ҳам тилхат асосида дори воситаларини олиб қайтармаганлиги маълум бўлганлигини баён қилиб, даъвогарнинг апелляция шикоятини рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган 2022 йил 17 январдаги 67-сонли олди-сотди шартномаси (шартнома) бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслигидан вужудга келган 2 бўлиб, даъвогар жавобгарга 13 113 032 сўм қийматдаги доридармон маҳсулотларини етказиб берган. Шартноманинг 2.4-бандида қисман олдиндан тўлов амалга оширилганидан сўнг даьвогар томонидан жавобгарга спецификацияда келтирилган маҳсулотлар етказиб берилиши, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олган вақтдан 30 календарь кун ичида қолган тўловларни тўлиқ амалга ошириши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан сотиб олинган маҳсулот учун қисман тўлов ўтказилган, натижада қолган қарздорлик 9 113 032 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК)нинг ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФКнинг 244-моддасига кўра агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. ФКниинг 421-моддасига асосан олди-сотди шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан сўнг маълум вақт ўтгач тўлаш назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи товар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатда тўлаши лозим, товарни олган сотиб олувчи унинг ҳақини тўлаш бўйича олдисотди шартномасида белгиланган мажбуриятни бажармаган ҳолларда сотувчи топширилган товар ҳақини тўлашни ёки ҳақи тўланмаган товарни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Маҳсулот етказилганлиги 20.01.2022 йил 20 январдаги 000072-сонли ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топганлиги ва бу ҳолатни жавобгар ҳам инкор этмаслиги боис суд даъво талабининг 9 113 032 сўм асосий қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб мазкур талабни тўлиқ қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. 3 ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан мажбуриятлар бажарилиши кечиктирилганлиги учун шартноманинг 5.2-банди талабидан келиб чиқиб, 4 556 516 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.2-бандига кўра, жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганда, кечиктирилган тўлов суммасининг кечиктирилган хар бир куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ жами кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ишдаги хужжатлар асосида, суд жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятларини ўз вақтида ва лозим даражада бажармаганлиги сабабли, даъво талабининг жавобгардан неустойка ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаган ҳолда, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлигидан ҳамда бу ҳақдаги Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-банди қайд этилган раҳбарий тушунтиришлар асосида тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини 2 300 000 сўмга камайтириш ва даъво талабининг қолган қисмини рад этиш ҳамда ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 279-моддасида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Бироқ судлов ҳайъати, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилиб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилганлиги сабабли шикоятда келтирилган важлар асосида 4 асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб қабул қилинган ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати жавобгарнинг қарздорлик сифатида талаб этилган пул миқдоридаги дори воситаларини даъвогарнинг Фарғона вилоятидаги вакили Исмоилов Сардорбек исмли шахс тилхат асосида 2022 йил 17 сентябрда ундан қабул қилиб олганлиги, мазкур тилхатда С.Исмоилов “PHARMACORE LIFE SCIENCES” МЧЖнинг менеджери сифатида 11 пачка “Ле Фер” (+1,5 пачка) ҳамда 28 дона “Медипим” дори воситаларини янги муддатлисига алмаштириб бериш учун қабул қилиб олганлиги қайд этилгани, бироқ шундан сўнг дори воситаларини алмаштириб бермай шу кунга қадар қочиб юрганлиги сабабли даъвогар асоссиз даъво киритиб ундан пул маблағлари ундирганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмай ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органларига хабарнома юборишни лозим топди. Шунингдек, судлов ҳайъати ишни апелляция инстанция судида кўрилиши билан боғлиқ суд харажатларини муҳокама қилиб, жавобгар томонидан 2023 йил 16 декабрдаги 233504550992-сонли квитанция асосида олдиндан тўланган 165 000 сўм давлат божи ҳамда 2023 йил 12 декабрда тўлов хужжати асосидаги 34 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 85 000 сўм суд харажатини жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим топди. Юқорида қайд этилганларга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 278-моддасниниг 1қисми ҳамда 280-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “КОHИЗАР ФАРМ” Кўп тармоқли хусусий фирмасининг ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 85 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан 5 эътиборан бир йил ичида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи А.Усманов ҳайъат аъзолари В.Ли 6