Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2306/323 Дата решения 23.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Миров Фарходжон Хошимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ECO MED FARMA" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "MARHABO SHIFO SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1219730 Claim ID 3849650 PDF Hash 3a9629c95421c6a9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 246 символов
4-1001-2306/323-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2024 йил 23 январь Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Миров, даъвогар “********” хусусий корхонасининг жавобгар “********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 062 340 сўм асосий қарз, 1 531 170 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни "********" хусусий корхонаси (матнда даъвогар деб юритилади) ва "********" масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 4 апрелда 514-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси имзоланиб, унга кўра даъвогар-сотувчи товарларни етказиш, жавобгар-буюртмачи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1.-банди мазмунига кўра жавобгар маҳсулот етказилган кундан бошлаб 30 кун ичида тўловларни амалга ошириши белгиланган. Шартнома асосида даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 6 апрелдаги 1557-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан товарлар тўлиқ етказилган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги боис жавобгарнинг даъвогар олдида 3 062 340 сўм асосий қарздорлиги юзага келган. Шунга кўра даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 3 062 340 сўм асосий қарз ва 1 531 170 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 4 апрелда 514-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси имзоланиб, унга кўра даъвогар-сотувчи товарларни етказиш, жавобгар-буюртмачи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 437-моддасининг биринчи қисмига кўра, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.1.-банди мазмунига кўра жавобгар маҳсулот етказилган кундан бошлаб 30 кун ичида тўловларни амалга ошириши белгиланган. Шартнома асосида даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 6 апрелдаги 1557-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан товарлар тўлиқ етказилган. Жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олган ва тўловларни амалга оширмаган. 2 далолатномага кўра асосий қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўланган. Қайд этилганларга кўра, жавобгар қабул қилиб олинган махсулотлар учун тўловларни тўлиқ амалга оширганлиги сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад етишни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар тўловларни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 1 531 170 сўм пеня ундириш сўралган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ, ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 1 531 170 сўм пеняни 239 372 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 239 372 сўм пеня, 340 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "********" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "********" хусусий корхонаси фойдасига 239 372 сўм пеня ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 3 Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V бўлими қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Ф.Миров 4