← Назад
Решение #445210 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| зР ИПК | 2034 | — | law | |
| зР ФК | 437 | — | law | |
| зР ФК | 421 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 242 | — | code_article | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ФК | 326 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 939 символов
4-1001-2304/82524-сонли иқтисодий иш
E-mail: i.toshkent.t@sud.uz
Тел: (+99855) 501 05 04
(ички рақам: 03155, 03156)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2024 йил 22 январь
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судья Ш.Ахроров, даъвогар “VERTEX PHARMA” МЧЖнинг жавобгар – “CHIRCHIQ MATNAZAR FARM”
МЧЖга нисбатан 882.800 сўм асосий қарз ва 314.276 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъвоси аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“VERTEX PHARMA” МЧЖ (бундан кейин матнда - даъвогар) Тошкент
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“CHIRCHIQ MATNAZAR FARM” МЧЖ (бундан кейин матнда - жавобгар)га
нисбатан 882.800 сўм асосий қарз ва 314.276 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуаyuл кодекси (бундан кейин
матнда – ЎзР ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича
ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар
судга тақдим этилмаган.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ЎзР ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
15 мартда 260/С-сонли олди-сотди шартнома тузилган бўлиб, мазкур
шартномага асосан, сотувчи маҳсулотни топшириш мажбуриятини, сотиб
олувчи эса махсулотни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартнома шартлари бўйича даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар
етказиб берилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган хисоб-фактура
билан ўз тасдиғини топган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун жавобгар тўловларни
тўлиқ амалга оширмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 882.800
сўм қарздорлик вужудга келган.
Мазкур қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли, даъвогар
судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
ЎзР ФК 421-моддасининг биринчи қисмига асосан олди-сотди
шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан сўнг маълум вақт
ўтгач тўлаш (товарни насияга сотиш) назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи
товар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатда, агар шартномада бундай
муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ
белгиланган муддатда тўлаши лозим.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан
даъвогар олдидаги 882.800 сўм қарздорлик бўйича қисман бўлса-да тўловлар
амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг
882.800 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ
қаноатлантишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартнома шартларига асосан
жавобгардан 314.276 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ЎзР ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 314.276 сўм пеня миқдорини 50.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиъларга асосан, ЎзР ФКнинг 234, 236, 326, 333, 421, 437моддалари, ЎзР ИПКнинг 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “CHIRCHIQ MATNAZAR FARM” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “VERTEX PHARMA” МЧЖ фойдасига 882.800 сўм асосий қарз, 50.000 сўм пеня,
340.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг қоидаларига биноан
мажбурий ижро этилиши лозим.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ш.Ахроров