← Назад
Решение #445215 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 242 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 127 символов
4-1001-2304/82519-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 22 январь
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Султонов, даъвогар
ХХХХХХХХХХХХХнинг жавобгар ХХХХХХХХХХХХХдан 2.265.000 сўм
асосий қарз ва 616.080 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан 2.265.000 сўм асосий қарз ва 616.080 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддасига асосан агар даъвонинг баҳоси
юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган, суд
томонидан жавобгарга ажрим нусхаси юборилган бўлсада, жавобгар томонидан
даъво аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар олди-сотди
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф
(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 16 июнда
473/С-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга тиббий
асбоб ускуналар ва дори маҳсулотларини етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
маҳсулотни қабул қилиб олиши ва шартномада белгиланган муддатда ва
тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги
қайд этилган.
жавобгарга 13.09.2023 йилдаги 2473-сонли, 16.06.2023 йилдаги 1607-сонли ва
27.07.2023 йилдаги 2084-сонли ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 7.440.000
сўмлик маҳсулотларни етказиб берган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Шартноманинг 2.1-бандида тўловлар олдиндан 50 фоиз миқдорда амалга
оширилиши, тўловларнинг қолган қисми эса маҳсулот етказиб берилгандан сўнг
30 календарь куни ичида амалга оширилиши белгиланган.
Шартнома шартига кўра, жавобгар даъвогарга қисман тўловларни амалга
оширган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича етказиб берилган товар учун даъвогарга
тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
2.265.000 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган.
ФК 421-моддасининг биринчи қисмига асосан олди-сотди шартномасида
товар ҳақини у сотувчига топширилганидан сўнг маълум вақт ўтгач тўлаш
(товарни насияга сотиш) назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи товар ҳақини
шартномада кўрсатилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда
тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган
муддатда тўлаши лозим.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 2.265.000 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъво аризаси судга тақдим этилгач қарздорлик жавобгар
томонидан тўлаб берилганлиги учун даъво талабининг асосий қарзни ундириш
ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни рад этилиши лозим бўлади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун
616.080 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шартноманинг 5.2-бандида жавобгар даъвогарга тўловларни ўз вақтида
амалга оширмаганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир
кечиктирилган куни учун 0,4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ
суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг
мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган
пеняни 100.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини эса
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг
олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 340.000 сўм
давлат божи ва 34.000 сўм почта харажати, жами 374.000 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 263, 333, 386,
421-моддалари, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-180, 186, 192, 2031-2035-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар
ХХХХХХХХХХХХХнинг
даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХХХХХХХХХХХдан даъвогар ХХХХХХХХХХХХХ
фойдасига 100.000 сўм пеня ва 374.000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
М.Султонов