Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2304/82517 Дата решения 22.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Мамирова Алломахон Уразалиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "VERTEX-PHARMA" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ФУРКАТ хусусий фирмаси
Source ID 1217238 Claim ID 3850015 PDF Hash 82f03aa1f11cb3f8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 111 символов
4-1001-2304/82517-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2024 йил 22 январь раислигида, даъвогар “--------------------” МЧЖнинг жавобгар “--------------------” ХК ҳисобидан 2.659.400 сўм асосий қарз, 1.329.700 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “--------------------” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “--------------------” ХК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2.659.400 сўм асосий қарз, 1.329.700 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. 1 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 сентябрда №80/С-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар дори воситаларини сотиши, жавобгар эса уни қабул қилиши ва ҳақини тўлаш мажбурияти олган. ФКнинг 386-моддаси биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур шартнома асосида даъвогар томон 2022 йил 16 февралдаги №73-сонли ҳисоб-фактураларга асосан 5.459.400 сўмлик товарлар жавобгарга етказиб берилган. Шартноманинг 2.1 бандига кўра сотиб олувчининг буюртмаси асосида товар учун олдиндан камида 50 фоиз тўлов амалга оширилиши, қолган тўловни ҳисобварақ-фактура олингандан сўнг 30 календарь кун ичида тўлашга келишилган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, сотиб олинган товарлар ҳақини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаганлиги натижасида даъвогар олдида 2.659.400 сўм миқдорида асосий қарздорлиги вужудга келган. Суд иш ҳолатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар томонидан тақдим қилинган ёзма маълумотномага кўра, суд мажлиси куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи қопланмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли, даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар тўловларни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 1.329.700 сўм пеня ундириш сўралган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 5.2 бандига кўра товар ҳақини тўлашни кечиктирган сотиб олувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи, бироқ жами бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун 2 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 1.329.700 сўм пеняни 500 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2.659.400 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня, 340 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “--------------------” ХК ҳисобидан даъвогар “--------------------” МЧЖ фойдасига 2.659.400 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня, 340 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ИПК V бўлими қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Мамирова 3