Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2311/70078 Дата решения 19.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Султонов Баходир Давронович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ипак йўли АИТ Банк Ответчик / Подсудимый “STROY PODRYAD INVEST” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1216614 Claim ID 3757924 PDF Hash c67ce17cae14bd93... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 55-моддаси онуни 55 law
Текст решения 6 216 символов
4-1001-2311/70078-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2024 йил 19 январь раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Т.Абдурафиқовнинг котиблигида, аризачи “******” АИТБнинг қарздор “******” МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд бошқарувчиси вакили А.Б.Зиядуллаев (ишончнома асосида), кредитор-Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси вакили Д.Абидов иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Аризачи “******” АИТБ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “******” МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган суд бошқарувчиси вакили ариза тақдим этиб, барча қарздорлик тўлиқ қоплаб берилганлигини билдириб, суддан аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган кредитор-Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси вакили қарздорнинг бюджет олдида қарздорлиги тўлиқ қопланганлигини билдириб, ариза талабини қаноатлантиришга эътирози йўлигини маълум қилди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, аризачи вакиллари суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Бироқ, суд мажлисида суд бошқарувчиси томонидан аризачи томонидан кредит қарздорлиги тўлиқ тўланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни аризачи вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтириш ва кўрсатмаларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2311/70078-сонли иқтисодий иши бўйича 2023 йил 24 ноябрдаги ажрими билан қарздор (СТИР: 302581749)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кузатув таомили қўлланилган ва жамиятга муваққат бошқарувчи этиб суд бошқарувчиси А.Т.Келдиев тайинланган. Кузатув таомили жараёнида қарздорнинг фаолияти бўйича 04.01.2024 йилда кредиторлар йиғилиши ўтказилиб, унда қарздор аризачи ва солиқ олдидаги қарздорлиги тўлиқ қопланганлиги сабабли қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари йўқлиги тўғрисида хулоса қилинган. Шунингдек, қатор ташкилотлардан ҳам ижобий хулосалар олинган. Ўзбекистан Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Мазкур ҳолатда суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва суд бошқарувчиси томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганлиги, яъни қарздор барча қарзларини тўлиқ тўлаб берганлиги сабабли суд, қарздорни банкрот деб топишни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, қарздордан аризачи фойдасига 33.000 сўм почта харажати ва 990.000 сўм давлат божи, жами 1.023.000 сўм суд харажатлари ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 55-моддаси ҳамда ИПКнинг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Аризачи “******” АИТБнинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Қарздор “******” МЧЖдан аризачи “******” АИТБ фойдасига 1.023.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Суд харажатларининг ундируви бўйича ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Б.Д.Султонов