← Назад
Решение #445590 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
6 950 символов
4-1502-2301/2929-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2024 йил 19 январь
Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Эргашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
«Аризачи номи»нинг жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 176.270.800 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
аризаси бўйича ишни аризачи вакили Б.Расулов (ишончномага асосан)нинг
иштирокида, суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«Аризачи номи» (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат қилиб, “ЖАВОБГАР НОМИ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
“Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига
асосан 176.270.800 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар дебитор қарздорликни
бартараф этмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни
сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор этилган, лекин суд мажлисида вакил иштирокини таъминламаган.
Суд ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди:
аниқланишича, аризачи жавобгарнинг фаолияти юзасидан таҳлил
ўтказганда жавобгар “ZHEJIANG AOFENG ELECTRICAL APPLIANCES
CO.LTD”, “SHAOXING PAXIA TEXTILE CO.LTD”, “JIANGSU JINDAO
SUPPLY CHAIN MANAGEMENT CO.LTD”, “GUANGZHOU ANTARCTIC
LOGISTICS CO.LTD” ва “YIWU JIAHUA IMPORT AND EXPORT
CO.LIMITED” билан тузган ташқи савдо контрактлари бўйича 2023 йил 1
ноябрь ҳолатига 287.086 АҚШ доллари миқдорида дебиторлик қарздорликка
йўл қўйганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисидаги Низом” (бундан буён матнда Низом деб
юритилади)нинг 23-бандига кўра, товарларни республикага олиб кириш ва
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича
тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва
божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида
қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича
тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 27-бандида белгиланишича, ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини
ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун
(кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Низомнинг қайд этиб ўтилган талабларига асосланиб, аризачи
жавобгарга нисбатан жарима ҳисоблаган.
Жавобгар муддати ўтган дебитор қарздорликларни бартараф
этилганлиги ҳақида аризачига маълумот тақдим этмаган.
Шундан сўнг, аризачи жавобгарга нисбатан жами 176.270.800 сўм
миқдорида жарима қўллаб беришни сўраб судга ариза билан мурожаат
қилган.
Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани
қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига
мутаносиб равишда рад этилади;
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга
киргандан сўнг 90 календарь кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши
таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш
бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади.
Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси
асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган
маблағлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса,
Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтариб берилади.
Жавобгар суд мажлиси кунига қадар ҳам дебиторлик қарздорликни
бартараф этмаган.
Шу сабабли, суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий
судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Шунга кўра, иш юзасидан давлат божи ундирилмайди, тўланган почта
харажати жавобгардан аризачи фойдасига ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ”
масъулияти чекланган жамиятига 176.270.800 сўм молиявий жарима
қўллансин.
Молиявий жаримани ундириш «Аризачи номи» зиммасига юклатилсин.
Жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан «Аризачи номи» фойдасига 34.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига ўн
кунлик муддат ичида апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.Эргашев