← Назад
Решение #445627 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 210 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| амда ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 53 | — | law |
Текст решения
12 580 символов
4-1001-2311/68593-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 18 январь
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Д.Султонов
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Т.Абдурафиқовнинг котиблигида, аризачи
“*****” ХАТБнинг қарздор “*****” МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни умумий тартибда банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги аризаси бўйича
қўзғатилган ишни аризачи вакиллари Ш.Д.Халикова (ишончнома асосида),
Ч.А.Абдуназарова (ишончнома асосида) ва Ж.Б.Абдуразаков (ишончнома
асосида), қарздор вакиллари У.А.Кадиров (ишончнома асосида), С.И.Азизов
(ишончнома
асосида),
А.А.Исраилов
(ишончнома
асосида),
Ж.Р.Машрапходжаев (ишончнома асосида), суд бошқарувчиси вакили
А.Ш.Жуманиязов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи “*****” ХАТБ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор
“*****” МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни умумий тартибда
банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўраган.
Суднинг 2023 йил 17 ноябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул
қилиниб, кузатув таомили жорий этилган ва муваққат бошқарувчи этиб
Нуруллаев Бегзодилла Шавкатович тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари аризани қувватлаб,
қарздорни фаолиятини тўхтатмаган ҳолда тугатишга доир иш юритишни
бошлаб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд бошқарувчиси вакили қарздор жамият кредиторларининг 2024 йил
5 январдаги йиғилиш баёнига кўра қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини маълум
қилиб, суддан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир
иш юритишни бошлашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакиллари аризага эътироз
билдириб, қарздор корхона ўзини ихтиёрий тугатаётганлигини билдириб,
суддан аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча
суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 210-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг
ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда
тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни
эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 241-моддасига ўз
фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган
юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини
(яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик
қарзи миқдоридан қатъий назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат
солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши
мумкин.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор “*****” МЧЖ Тошкент шаҳар
Миробод тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2004 йил 17 июн куни
292-09-сонли
рақам
билан
рўйхатга
олинган
ҳамда
СТИР-205117761 рақам берилган. Корхонанинг юридик манзили Тошкент
шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ибн Сино мавзеси, Тошкент Автомобил халқа
йўли. Корхонанинг раҳбари ва таъсисчиси Анваров Алишер Анвар ўғли.
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро
судининг
2-1001-2301/5948-сонли иши бўйича 2023 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарори
билан жавобгар – “*****” МЧЖдан 705.734.660,5 сўм қарздорлик,
28.229.386,42 сўм давлат божи ва 30.000 пеня даъвогар “*****” ХАТБ
фойдасига ундирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг
2-1001-2301/5948-сонли иши бўйича 2023 йил 27 мартдаги ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргандан сўнг 2023 йил 27 апрелда ижро варақаси берилган.
Бироқ ҳозирги кунга келиб қарздордан пул маблағлари ундирилмай келинган.
Шундан сўнг, қарздорликни ундириш чораси бўлмаганидан сўнг, аризачи
“*****” ХАТБ Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор “*****” МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатиш ҳамда уни умумий тартибда банкрот деб топиш, шунингдек
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўловга қобилятсиз деб топишни
сўраган.
Қарздорнинг мавжуд мол-мулкларини бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида
бир қанча ташкилотларга хат билан мурожаат қилинган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙХХБнинг 2023 йил 18 декабрдаги 27/14-27171сонли жавоб хати ҳолатига кўра жамият номига ҳеч қандай автотранспорт
воситалари расмийлаштирилмаганлиги маълум бўлди.
Қиматли қоғозларнинг марказий депозитарияси Давлат корхонаси 2023 йил
6 декабрь 02/10-6537- сонли алоқа хатида жамият номига қимматли қоғозлар
акция ва облигациялар рўйхатга олинмаганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ДСҚ ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат
кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг 2023 йил 13 декабрдаги
02-18-2057-сонли хатига биноан, қарздор номида кучмас мулклар мавжуд
эмаслиги аниқланган.
“Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси”нинг 2023 йил
11 декабрдаги 14/3-760-сонли жавоб хатига кўра, қарздор номига қишлоқ
хўжалиги техникалари давлат рўйхатига олинмаганлиги маълум қилинган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари
қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 6-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд
томонидан кўриб чиқилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой
ичида қарздор томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди.
Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка
оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг
5-моддаси биринчи
қисмида назарда
тутилган
тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши
қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув
тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини
тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса
ёки
судга
унинг
қарорларидан
ҳеч
бири
ушбу
Қонуннинг
16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий
тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада
бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий
тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд
қарздорнинг фаолиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш
тўғрисидаги масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим
этилган материалларни қайтаради.
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилиши томонидан қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома
билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ёхуд судга
унинг қарорларидан ҳеч бири тақдим этилмаган бўлса, суд қарздор
муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг,
ваколатли давлат органининг, шунингдек учинчи шахснинг (шахсларнинг)
илтимосномасига биноан, аризачилар томонидан қарздорнинг мажбуриятлари
ижросининг қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ таъминоти тақдим этилган
тақдирда, суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисида ажрим
чиқаришга ҳақли.
Санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи ёхуд тугатувчи
бошқарувчи тайинлангунга қадар унинг вазифасини бажариш илгари муваққат
бошқарувчи вазифасини бажариб турган шахс зиммасига тўла ҳажмда
юклатилади.
Иқтисодий суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир
иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув жорий этилган
ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тугатилади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида
қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини
тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав
капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда,
ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши
мумкин.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаби ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради.
Қарздор “*****” МЧЖ кредиторлар йиғилишининг 2024 йил
5 январдаги баёнига кўра қарздор корхонани банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини инобатга
олиб, суд аризачи ва муваққат бошқарувчи томонидан тақдим этилган
ҳужжатларга таянган ҳолда аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5-7,51,52,140-142-моддалари ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 27,118,176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қарздор “*****” МЧЖ банкрот деб топилсин ҳамда унга нисбатан
фаолиятини тўхтатмаган ҳолда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Нуруллаев Бегзодилла Шавкатович “*****” МЧЖнинг тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси:
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 53-моддасига асосан уч кунлик муддатда қарздорни банкрот деб
топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақидаги
маълумотни чоп этиш учун расмий нашр манзилига юборсин ва буни
тасдиқловчи далиллар судга тақдим этсин;
- қарздорнинг фаолияти таҳлил қилиниб, унинг натижалари бўйича
банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжудлиги ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса
тузилиб, судга тақдим этсин;
- тугатишга доир иш юритиш Қонун талабларига мувофиқ
ташкиллаштирсин ва ўтказилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш
натижалари бўйича якуний ҳисоботни 31.10.2024 йилга қадар тақдим этсин.
- мазкур ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаларини ваколатли давлат
органлари, солиқ органи ва мажбурий ижро бюросига тақдим этсин.
Қарздор “*****” МЧЖдан аризачи “*****” ХАТБ фойдасига 990.000 сўм
давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати, жами 1.023.000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Суд харажатларининг ундируви бўйича ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Д.Султонов