← Назад
Решение #44567 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 131 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 131 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил сентябрь ойининг 11 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Яккасарой туман суди, “Конституция” МФЙ биносида, ВКА режимида,
очиқ сайёр суд мажлисида, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг
раиси: А.Жалилов, судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари
Ж.Махмудов, судланувчи О.Махмудова ҳамда унинг ҳимоячиси адвокат
М.Одиловнинг иштирокида, Махмудова Озода Акрам қизига оид
№1-1005-2501/346-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Махмудова Озода Акрам қизи (MAXMUDOVA OZODA
AKRAM QIZI), 1998 йил 17 апрель куни Жиззах вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
ўрта-махсус, оиласидан ажрашган, қарамоғида икки нафар
вояга етмаган фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам
судланган, Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах
шаҳар судининг 2025 йил 19 мартдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан
ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш
миқдорининг 20 баравари миқдорида, яъни 7.500.000 сўм
жарима жазоси тайинланган, жарима 2025 йил 16 апрель куни
тўлиқ тўланган, доимий рўйхатда: Жиззах вилояти, Жиззах
шаҳри, Тошлоқ МФЙ, Сайилжойи кўчаси, 14-уй, 2-хонадонда
бўлиб, вақтинча Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани,
Олтинтепа МФЙ, Паркент кўчаси, 251-уй, 33-хонадонда
яшовчи, иш бўйича “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 28 август
куни олган
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми “б” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Махмудова Озода Акрам қизи хавфли рецидивист бўла туриб, 2025 йил
19 июль куни соат 22:00ларда Яккасарой тумани, Муқимий МФЙ, Муқимий
кўчаси “KORZINKA” савдо дўкони олдида бўла туриб, ўзи ва таниши
Хасилбекова Фарангиз Салиджон қизини Алиаскаров Абдулазиз Шухратжон
ўғли ва унинг таниши билан ҳар бир бирларига 200 АҚШ долларидан жами
400 АҚШ доллари эвазига тоққа бориб жинсий алоқада бўлиши учун гаплашиб,
А.Алиаскаровдан жами қиймати 3.797.457 сўмга тенг бўлган 300 АҚШ доллари
ва 1.400.000 сўм, жами 5.197.457 сўм пулни қўшмачилик қилгани учун ўзига
1
олиб қолган вақтида Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан
ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 19 июлдаги
маълумотига кўра, 1 АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси сўмига
нисбатан қиймати 12.658,19 сўмга тенглиги, 300 АҚШ доллари 3.797.457 сўмни
ташкил қилишлиги аниқланган.
Судланувчи Махмудова Озода Акрам қизи суд мажлисида, айбига
қисман иқрор бўлиб, у 2025 йил июль ойининг бошида ҳозирда вақтинча яшаб
келаётган Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 251-уй 33-хонадонга
кўчганини, 2025 йил апрель ойнинг бошида Хасилбекова Фарангиз Салиджон
қизи билан танишганини, у уни вақтинча яшаш манзилида чамаси бир неча кун
фарзанди Эмирханга энага сифатида қараб, яшаганини, бир неча кундан сўнг
у Жиззах вилоятига оилавий шароити туфайли қайтиб кетиб, бироз вақт ўтгач
унга алоқага чиқиб, Тошкент шаҳрига боришини ва у билан пул эвазига жинсий
алоқада бўлиш учун мижозларга чиқишини илтимос қилганини, сабаби
Ф.Хасилбекова уни яшаш шароити ва нима иш қилишини билганини, 2025 йил
19 июль куни Ф.Хасилбекова яшаш манзилига келганини, у олдиндан
“Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Uzpopka” канали орқали реклама эълон
қилиб, пул эвазига жинсий алоқада бўлиш учун мижозлар қидириб келганини,
Ф.Хасилбекова келганидан сўнг “Uzpopka” каналига жинсий алоқада бўлиш
учун мижозларга эълон берганини, уни “Asi” номли профилига Машраб исмли
мижоз ва таниши Алиаскаров Абдулазиз Шухратжон ўғли мурожаат
қилганини, Машраб унга тоққа дам олиш учун кетаётганини ва пул эвазига
жинсий алоқада бўлиш учун қиз кераклигини айтганини, у Машраб билан
шахсий ёзишмалар орқали гаплашиб, 200 АҚШ доллари эвазига жинсий
алоқада бўлишини айтганини, у Машраб билан хонадонининг ошхонасида
“Telegram” ижтимоий тармоғи орқали видео қўнғироқ орқали гаплашганида,
ёнига Ф.Хасилбекова келиб шериги йўқми, мен ҳам борар эдим деганини,
шунда Машраб ёнида шериги ҳозирда йўқлигини лекин бироздан сўнг
топишини айтганини, Машраб билан икки нафар қизга жинсий алоқада бўлиши
учун 400 АҚШ доллари бўлишини айтганини, Машраб билан гаплашиб
турганида Ф.Хасилбекова ҳам бўлганини, сўнг Машраб тоққа чиқиш учун
рўзғор маҳсулотларини олиш учун “KORZINKA” савдо дўконига боришини
айтганини, улар ўша ерда учрашишни қарор қилишганини, Ф.Хасилбекованинг
ўзи жинсий алоқада бўлиши учун 400 АҚШ долларидан 200 АҚШ долларини
олишини айтганини, Ф.Хасилбекованинг ўзи Машраб билан видеоёзув орқали
гаплашганида бу гапларни айтганини, 2025 йил 19 июль куни кечки вақт
у Ф.Хасилбекова билан Яккасарой тумани, Муқимий кўчаси, “KORZINKA”
савдо дўкони олдида Машраб билан учрашишганини, А.Алиаскаров “Laceti
Gentra” русумли автомашинасида келганини, у ва Ф.Хасилбекова
автомашинанинг орқа ўриндиғига ўтиришганида, А.Алиаскаров уни қўлига
300 АҚШ доллари ва 1.400.000 сўм пулларни берганини, орадан бироз вақт
ўтмай ИИО ходимлари икки нафар холислар билан келиб, унга А.Алиаскаров
томонидан жинсий алоқада бўлиш учун берилган 300 АҚШ доллари
ва 1.400.000 сўм пулларни расмийлаштириб олишганини, Ф.Хасилбекованинг
2
ўзи Машраб билан жинсий алоқада бўлишини гаплашганини, ҳозирда
қилмишидан пушаймонлигини, ўз ҳаракатларини оқибатини тўлиқ тушуниб
етганини, бундан кейин бу каби жиноятларни содир этмаслигини билдириб,
уни оилавий шароитини, пулга муҳтож бўлганлиги сабабли ушбу жиноятга қўл
урганини инобатга олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатувлар
бериб ўтди.
Судланувчи О.Махмудова унга нисбатан эълон қилинган айбловга
қисман иқрорлик билдириб кўрсатувлар бериб ўтса-да, уни мазкур жиноятни
содир этганликдаги айби суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларнинг
қуйидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топади.
Жумладан, гувоҳ Хасилбекова Фарангиз Салиджон қизи ВКА режими
орқали суд мажлисида, дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб,
у Махмудова Озода Акрам қизи билан 2025 йил июль ойининг бошида
танишганини, ўша вақтда О.Махмудованинг фарзандига икки кунга энага
сифатида қараганини, сўнг у Жиззах вилоятига қайтиб кетганини, орадан бироз
вақт ўтгач оилавий можаро бўлганлиги сабабли яшаш манзилидан чиқиб
кетишга қарор қилганини, мен О.Махмудовага ёрдам билан мурожаат
қилганини, у унга ўзининг Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 251-уй
33-хонадонига келиб вақтинча яшаш туриши мумкинлигини айтганини,
2025 йил 19 июль куни Тошкент шаҳрига келиб, О.Махмудованинг яшаш
хонадонида бирга яшаганини, у О.Махмудовага ўзининг шароитини
тушунтирганини, яъни уйида оила аъзолари билан можаро бўлганлиги сабабли
Тошкент шаҳрига ишлаш учун келганини айтганини, шунда О.Махмудова унга
ўзи пул эвазига фуқаролар билан жинсий алоқада бўлишини ва ушбу ишдан
яхши пул топса бўлишини, агар яхши пул топишни хоҳласа уни ҳам ўзи билан
бирга пул эвазига жинсий алоқада бўлишга мижозларга олиб боришини
айтганини, у унинг таклифига рози бўлганини, бироз вақтдан сўнг
О.Махмудова унга пул эвазига жинсий алоқада бўлиш учун мижоз чиқиб
қолганини, тоққа дачага бориб у билан жинсий алоқада бўлиши учун унга
800.000 сўм беришини ҳамда қолган пулларни хонадон ижарасига беришини
айтганида, у рози бўлганини, 2025 йил 19 июль куни соат 22:00 ларда у
О.Махмудова билан Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган
“KORZINKA” савдо дўконига борганини, у ерда кейинчалик унга исми-шарифи
маълум бўлган Алиаскаров Абдулазиз Шухратжон ўғли ва уни таниши билан
учрашишганини, улар автомашинанинг орқа ўриндиғига ўтиришганини, шу
пайтда А.Алиаскаров О.Махмудовага 300 АҚШ доллари ва 1.400.000 сўм пулни
жинсий алоқада бўлишлари учун берганини, шу орада ИИО ходимлари икки
нафар холислар иштирокида олдиларига келиб, ушбу 300 АҚШ доллари ва
1.400.000 сўм пулларни холислар иштирокида расмийлаштириб олишганини, у
илгари пул эвазига жинсий алоқада бўлиш учун ишламаганини, пулга муҳтож
бўлганлиги сабабли О.Махмудованинг таклифига рози бўлиб, унга ўзининг
расмларини ташлаб берганини, ўша куни мижозлар билан О.Махмудованинг
ўзи гаплашганини, у ҳатто О.Махмудовани қанча пулга гаплашганини
билмаганини, О.Махмудова унга 800.000 сўм пул беришини ва қолган
пулларни ижарага тўлашини айтганини, бироқ 400 АҚШ долларини олишини
3
айтмаганини, воқеа жойида пул ҳақида билганини, О.Махмудова мижоз билан
видео қўнғироқ орқали гаплашганида уни мижозга кўрсатганида у қўлини
кўтариб саломлашганини, бошқа гаплашмаганини, мижозлар билан жинсий
алоқада бўлишни ва пулни О.Махмудованинг ўзи гаплашганини билдириб,
кўрсатувлар бериб ўтди.
Гувоҳ Алиаскаров Абдулазиз Шухратжон ўғли суд мажлисида,
дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлаб, у 2025 йил 19 июль куни
ўзига тегишли бўлган телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Uzpopka” номли
каналидан жинсий алоқа қилиш учун қўшмачилик орқали “Asi” исмли қиз
кейинчалик унга исми-шарифи маълум бўлган Махмудова Озода Акрам қизи
пул эвазига жинсий алоқада бўлиш учун қўйган эълонини кўриб унинг шахсий
ёзишмаларига ўтиб у билан суҳбат давомида 200 АҚШ доллари эвазига жинсий
алоқа бўлишини айтганини, у унга ёнида шериги борлиги тўғрисида айтиб
у билан ўзининг танишига жинсий алоқада бўлиш учун жами 400 АҚШ
доллари бўлишини айтганини, у унга ўзининг таниши билан бирга тоққа дачага
кетишини айтганини, сўнг у рози бўлганини, у Яккасарой тумани
ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилганини,
ИИО ходимларига ўзига тегишли бўлган 300 АҚШ доллари ва 1.400.000 сўм
пулларини икки нафар холислар иштирокида баённома орқали
расмийлаштириб, пулларининг нусхаларини олиб, ўзига қайтариб
беришганини, сўнг 2025 йил 19 июль куни соат 22:00ларда Яккасарой тумани
Муқимий МФЙ, Муқимий кўчасида жойлашган “KORZINKA” савдо дўкони
олдида ўзига тегишли бўлган “Laceti Gentra” русумли автомашинасида таниши
билан бирга бориб, О.Махмудова билан яна бир қиз кейинчалик унга
исми-шарифи маълум бўлган Хасилбекова Фарангиз Салиджон қизилар келиб,
уни автомашинасига ўтиришганини, у О.Махмудовага келишилган 300 АҚШ
доллари ва 1.400.000 сўм пулларни қўлига берганини, орадан бироз вақт
ўтгандан сўнг ИИО ходимлари икки нафар холислар билан бирга келишиб, у
О.Махмудовага берган пулларини холислар иштирокида расмийлаштириб
олишганини, ўша куни ҳақиқатдан ҳам видео қўнғироқ орқали О.Махмудова
билан таниши гаплашганини, у автомашинани бошқараётганлиги сабабли у
суҳбатни кўриб турганини, О.Махмудова билан видео қўнғироқ орқали
гаплашганларида у уларга Ф.Хасилбековани кўрсатганини, ўша пайтда
Ф.Хасилбекова ётган ҳолатда телефонида ўйин ўйнаб турганини,
Ф.Хасилбекова қўлини кўтариб саломлашганини, бошқа гаплашмаганини, улар
жинсий алоқада бўлиш юзасидан фақатгина О.Махмудова билан
гаплашишганини,
Ф.Хасилбекова
билан
бу
масалада
умуман
гаплашишмаганини билдириб, кўрсатувлар бериб ўтди.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва гувоҳларнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчи О.Махмудованинг айби тарафларнинг розилиги
4
билан ўқиб эшиттирилган гувоҳларнинг кўрсатувлари билан, шунингдек
жиноят
иши
ҳужжатларидаги
А.Алиаскаровнинг
аризаси
(и.в.4),
ИИО ходимининг билдиргилари (и.в.6-7), режа-топшириқ (и.в.8-9),
тезкор-эксперемент тадбирини ўтказиш тўғрисидаги қарор (и.в.10-11),
тезкор-эксперемент тадбирини ўтказиш юзасидан пул тақдим этиш баённомаси
ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.12-14), нарсани ва буюмни олиш
баённомаси (и.в.15), СМС ёзишмалари (и.в.16-20), тилхат (и.в.21), юзлаштириш
баённомалари (и.в.58-74), DVD диск ва телефон аппаратларини кўздан кечириш
баённомаси ва унга илова қилинган фотожадвал (и.в.75-93), нарсани ашёвий
далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор (и.в.94), тушунтириш хатлари
ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботини топади
деб ҳисоблайди.
Суд судланувчи О.Махмудованинг суд мажлисида Ф.Хасилбекованинг
ўзи Машраб билан жинсий алоқада бўлишини гаплашганлиги ҳақидаги
важларини муҳокама қилиб, унинг мазкур важлари дастлабки терговда сўроқ
қилинган гувоҳлар, суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари
билан ҳамда жиноят иши ҳужжатларидаги бошқа объектив далиллар йиғиндиси
билан тўлиқ рад этилиб, унинг мазкур важлари муқаррар жавобгарликдан
қутулиб қолиш мақсадида берилган деб ҳисоблайди.
Суд судланувчи О.Махмудованинг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми “б” банди, “хавфли рецидивист
томонидан ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш”да
ифодаланган жиноят аломатлари билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
28-моддаси
1-хатбошисида, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан
исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш
учун барча имкониятлар таъминланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини
ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган
зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги
ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун
жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик
ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга
қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
5
айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жазо ва бошқа ҳуқуқий
таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш
мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан
тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда
етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда
айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва
шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги
назарда тутилган.
Суд, судланувчи О.Махмудовага нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига риоя
қилиб,
юқоридаги
кўрсатилган
Пленум
қарорларидаги
амалий
тушунтиришлардан келиб чиқиб, О.Махмудованинг ўз айбига иқрорлик
билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, аёллигини,
қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, оилада ягона
боқувчи эканлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қарорининг 37-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон
Республикаси ЖК Махсус қисмининг моддаси санкциясида назарда тутилган
энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа
енгилроқ жазо тайинланиши мумкин. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда
кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда
асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг
мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкин (масалан, моддий
зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир
этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг
судланувчи билан ярашганлиги ва ҳоказо)” деб кўрсатилган амалий
тушунтиришлардан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини,
О.Махмудовани шахсини инобатга олиб, ўз айбига иқрорлик билдириб,
қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, аёллигини, қарамоғида
икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, оилада ягона боқувчи
эканлигини жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси
4-қисми “б” банди билан ушбу модда санкциясида назарда тутилмаган бошқа
6
енгилроқ жазо, яъни озодликни чеклаш жазоси тайинлашни мақсадга мувофиқ
деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, суд жиноят иши юзасидан ашёвий далиллар тақдирини
муҳокама қилиб, ашёвий далил деб эътироф этилган О.Махмудовадан олинган
“Redmi Note 10” русумли телефон аппаратини судланувчи О.Махмудовага
қайтаришни, Ф.Хасилбековадан олинган “ZTE Blade A75” русумли телефон
аппаратини судланувчи Ф.Хасилбековага қайтаришни, 1 дона DVD дискни
жиноят иши ҳужжатларида сақлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси ҳамда
ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473 моддаларига амал қилиб, суд
Қ И Л А Д И:
Махмудова Озода Акрам қизи (MAXMUDOVA OZODA AKRAM
QIZI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми “б” бандида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Махмудова Озода Акрам қизига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
131-моддаси 4-қисми “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил
муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
О.Махмудовага озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Мирзо
Улуғбек тумани, Олтинтепа МФЙ, Паркент кўчаси, 251-уй, 33-хонадонда ва
ушбу уй-жойидан иш жойигача бориши ҳамда уй-жойига қайтиб келиши учун
зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда чиқиш тақиқлансин.
Махмудова Озода Акрам қизига:
- алкоголли ва бошқа маст қилувчи восита ҳамда ичимликлар истеъмол
қилмаслик;
- оммавий тадбирлар (байрам сайиллари, намойишлар, митинглар)да
иштирок этмаслик;
- Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
- Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Пробация
бўлимининг розилигисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик;
- судланган ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахслар билан алоқа
ўрнатмаслик тақиқлари юклатилсин.
О.Махмудовага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси
5 ва 6-қисмлари талаблари, яъни агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс
жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш
йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини
қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни
(чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкинлиги, маҳкум озодликни
чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд
томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд
озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо
билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани
ИИО ФМБ Пробация бўлимига юклатилсин.
7
О.Махмудовага қўлланилган “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича
қолдирилсин, ҳукм қонуний кучга киргач эҳтиёт чораси бекор қилиниб,
Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлими ҳисоб рақамида 27090-сонли квитанция
асосида сақланаётган 8.000.000 (саккиз миллион) сўм гаров пули гаров қўювчи
Махмудова Озода Акрам қизи (MAXMUDOVA OZODA AKRAM QIZI)га
қайтарилсин.
Ашёвий далил деб топилган О.Махмудовадан олинган “Redmi Note 10”
русумли телефон аппарати ҳукм қонуний кучга киргач судланувчи Махмудова
Озода Акрам қизига қайтарилсин.
Ашёвий далил деб топилган Ф.Хасилбековадан олинган “ZTE Blade
A75” русумли телефон аппарати ҳукм қонуний кучга киргач Хасилбекова
Фарангиз Салиджон қизига қайтарилсин.
Ашёвий далил деб топилган 1 (бир) дона DVD диск жиноят иши
ҳужжатларида сақлансин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн
сутка ичида, маҳкума ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат
ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест
билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига
шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
(имзо)
Аслига тўғри:
8
А.Жалилов