Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2303/15669 Дата решения 18.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Ахроров Шахиддин Исломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ИПОТЕКА-БАНК" АТИБ Ответчик / Подсудимый IMPEX-INSURANCE акционерлик жамияти
Source ID 1220398 Claim ID 3246234 PDF Hash 3245f17c53342e9f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ИПКнинг 130-моддаси зР ИПК 130 law
зР ИПКнинг 131-моддаси зР ИПК 131 law
зР ИПКнинг 107-моддаси зР ИПК 107 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения 3 494 символов
4-1001-2303/15669-сонли иқтисодий иш ТОШКЕНТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Тошкент шаҳри 2024 йил 18 январь Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Ахроров раислигида, судья ёрдамчиси А.Эшманов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Ипотека банк” АТИБ манфаатида жавобгар – “IMPEX INSURANCE” АЖга нисбатан 8.906.250.000 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – С.Карабеков (ишончнома асосида), жавобгар вакили – К.Эгамбердиев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “Ипотека банк” АТИБ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “IMPEX INSURANCE” АЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 8.906.250.000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган тарафлар вакиллари тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, тарафлардан давлат божи ундирмасликни ва почта харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топади. ЎзР ИПКнинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ЎзР ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 2024 йил 11 январда медиатив келишув тузилган. ЎзР ИПКнинг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва давлат божи ундирмасликни, почта харажатларини эса даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ИПКнинг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Ипотека банк” АТИБ манфаатида киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Ш.Ахроров