← Назад
Решение #446062 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 311 символов
4-1001-2306/82257-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2024 йил 16 январь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Миров
раислигида, судья ёрдамчиси М.Файзиева котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси “********”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “********”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 39 600 322 сўм асосий қарз
ҳамда 19 800 161 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
даъвогар вакили ******** (ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд
мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
“********” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “********” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 12
июлда 246-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси имзоланиб, унга
кўра даъвогар жавобгарга маҳсулотларни етказиб бериши, жавобгар эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобварақфактурага асосан 55 238 213 сўмлик товарлар етказилган.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра олдиндан 30 фоиз тўлов, қолган 70
фоизини товарлар жўнатилгандан сўнг 60 кун ичида тўлашга
келишилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб
уларни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар томонидан ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган, бироқ
жавобгар томонидан сотиб олинган маҳсулотлар учун тўлов тўлиқ
амалга оширилмаган. Даъвогар томонидан тақдим этилган солиштириш
далолатномасига кўра қарздорлик 39 600 322 сўмни ташкил этган.
Даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“********”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
39 600 322 сўм асосий қарз ва 19 800 161 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад
этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали
ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим судга мълум
охирги манзилига юборилган, шу жумладан “stat.uz” сайтидаги электрон
почтаси орқали хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида
иштирок этмади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги
тўғрисида далил, шу жумладан жавобгарнинг электрон почтасига
бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими
юборилганлигини
тасдиқловчи
ҳужжат
иш
ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантириш ва
ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклаш лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 12
июлда 246-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси имзоланиб, унга
кўра тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан маҳсулот тўлиқ етказиб берилган, бироқ
жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган ҳамда
39 600 322 сўм қарздорлик вужудга келган.
Қайд этилганларга кўра, жавобгар қабул қилиб олинган товарлар
учун тўловларни тўлиқ амалга оширмаганлиги сабабли суд даъвонинг
39 600 322 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар томонидан тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги боис унинг масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 19 800 161 сўм миқдорида пеня ундириш талаби
қўйилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, суд 19 800 161 сўм пеня ундириш талабини асосли
деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган
тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган
19 800 161 сўм пеняни 3 960 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 39 600 322 сўм
асосий қарз, 3 960 000 сўм пеня, 34 000 сўм почта харажати ва республика
бюджетига 1 188 009,66 сўм давлат божи, ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини рад қилишни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “********”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 39 600 322 сўм асосий қарз, 3
960 000 сўм пеня, 34 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 1 188 009,66 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Тошкент шаҳар
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Ф.Миров