← Назад
Решение #446368 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 273 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| СКнинг | 82 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
6 096 символов
4-1001-2310/----сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил 15 январь
Тошкент шаҳри
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Мамирова
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Иззатуллаев котиблигида аризачи – Тошкент
шаҳар солиқ бошқармаси Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар – "---------------------" MCHJ масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисоб
рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини
тарафлар иштирокисиз очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйдагиларни
Аризачи - Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси Давлат солиқ инспекцияси
Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар – "---------------------" MCHJ масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисоб
рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
тарафлар вакиллари суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Мазкур
ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
128,170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тараф
вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра ариза
талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
(бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 273-моддасига асосан солиқ
тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган
солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда
тақдим этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, "LNG2020" масъулияти чекланган
жамияти томонидан тегишли солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ
органига тақдим этмаган.
СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп
бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига
асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор
қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий
ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган
муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан
имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома
асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
СКнинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда
ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда
тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
Суд жавобгар томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ
органига тақдим этилмаганлиги сабабли аризачининг ариза талабини асосли деб
ҳисоблайди. Бироқ, суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, аризачи судга
ариза тақдим этганидан сўнг жавобгар томонидан мавжуд камчиликлар бартараф
этилганлиги ўз тасдиғини топганлиги боис, суд аризани қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи
тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг 9-моддаси 12-бандига асосан аризачи
ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
Шунингдек, иш электрон тарзда шакллантирилганлиги сабабли суд почта
харажатини ундирмасликни лозим топади.
Қайд этилганларга асосан суд аризачининг ариза талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 128, 170, 176-179, 215-222моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111 ва 273моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Аризачи Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси Давлат солиқ инспекциясининг
аризаси қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "----------------------" MCHJ масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Тошкент туманлараро иқтисодий суди фойдасига 34 000 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят
қилиш (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Мамирова