Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2310/82232 Дата решения 12.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Мамирова Алломахон Уразалиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ШАҲАР СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "GREAT METAL CENTURY" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1215625 Claim ID 3844025 PDF Hash 3599b2e3eda07392... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 273-моддаси нинг 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
СКнинг 82-моддаси СКнинг 82 law
тисодий процессуал кодекси 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 6 508 символов
4-1001-2310/82239-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2024 йил 12 январь Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья А.Мамирова раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Иззатуллаевнинг котиблигида, аризачи Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг жавобгар «---------------------» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакиллари У.Рихсиллаева (ишончнома асосида) иштирокида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар «--------------------» масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлигини маълум қилиб, ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра ариза талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, «---------------------» масъулияти чекланган жамиятитомонидан тегишли тартибда солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаган. СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. СКнинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Суд жавобгар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги сабабли аризачининг ариза талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, аризачи судга ариза тақдим этганидан сўнг жавобгар томонидан мавжуд камчиликлар бартараф этилганлиги ўз тасдиғини топганлиги боис, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 12бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Қайд этилганларга асосан суд аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 128, 170 176-179, 215-222-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 82, 111 ва 273-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачи Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар « ---------------------» МЧЖ ҳисобидан Тошкент туманлараро иқтисодий суди фойдасига 34.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. А.Мамирова