Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2307/66407 Дата решения 11.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Худойқулов Зокир Нормуродович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение «EUROTEC» масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый «O’ZAVTOSANOAT-LEASING» масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1218903 Claim ID 3735803 PDF Hash acb7838d80028a96... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий процессуал кодекси 131 code_article
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 4 975 символов
4-1001-2307/66407-сонли иш АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2024 йил 11 январь Тошкент шаҳри раислигида, судья ёрдамчиси Н.Жураева котибалигида, даъвогар “ХХХХХХХХХХ” МЧЖнинг жавобгар “ХХХХХХХХХХ” МЧЖ ЛКга нисбатан жавобгар зиммасига давлат рақам белгиси ХХХХХХХХХХ, двигатель рақами 774241, оқ рангли, ХХХХХХХХХХрусумли, модели NQR 71 PL бўлган автотранспорт воситасини даъвогар номига мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни, тарафлар иштирокисиз ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ХХХХХХХХХХ” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар ёки лизинг олувчи деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХХХХХХХХ” МЧЖ ЛК (бундан буён матнда жавобгар ёки лизинг берувчи деб юритилади)га нисбатан жавобгар зиммасига давлат рақам белгиси ХХХХХХХХХХ, двигатель рақами 774241, оқ рангли, ХХХХХХХХХХрусумли, модели NQR 71 PL бўлган автотранспорт воситасини даъвогар номига мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2023 йил 25 декабрдаги ажрими билан ишга “Даврбанк” ХАТБ низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда тихат орқали хабардор қилинган жавобгар ва даъвогар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламадилар. Бироқ, улар томонидан суд мажлисига қадар тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, уни тасдиқлаб бериш сўралган. Шунга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128,170-моддаларига асосан, ишни тарафлар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб ҳамда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддасига кўра, тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. 1 Медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3 107-моддасининг 1-қисм 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд тарафлар ўртасидаги медиатив келишувда тарафлар ўзаро келишишганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиатив келишув қонун талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланган. 2 Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 15, 16, 17-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 130, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида бўлган 4-1001-2307/66407-сонли иқтисодий иш тарафлар ўртасида 2024 йил 10 январда медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 1 650 000 сўм давлат божи даъвогар “ХХХХХХХХХХ” МЧЖга маълумотнома асосида қайтарилсин. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда апелляция ёки кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. З.Н.Худойқулов 3