← Назад
Решение #446967 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 595 символов
Tel: (+99871) 288-34-07, e-mail: i.toshkent@sud.uz
4-1001-2307/75870-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 11 январь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья О.А.Азляров раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Бобоқулов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “FIRSTGOUP” МЧЖ ХК
манфаатида жавобгар “SAMARKAND PRIME GERMES” МЧЖ ҳисобидан
26.369.232 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисида киритган даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Э.Келдибеков (ишончнома
асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
“FIRSTGOUP” МЧЖ ХК (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси тақдим этиб,
“SAMARKAND PRIME GERMES” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасидаги маҳсулот етказиб бериш
шартномасига асосан вужудга келган 26.369.232 сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, бугунги кунга қадар
жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ қопланганлигини маълум қилиб,
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ўз ишончли вакили иштирокини таъминламади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга
бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши
белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга кўра суд, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деган хулосага келди.
Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, даъво
аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
– иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 13.01.2020 йилда
38/2525-L-сонли, 11.01.2023 йилда 64/5854-N-сонли, 05.01.2023 йилда 83/3182O-сонли, 26.01.2023 йилда 106/6863-L-сонли, 16.01.2023 йилда 18/6171-J-сонли,
08.02.2023 йилда 42/7326-S-сонли, 13.06.2023 йилда 135/9985-F-сонли
маҳсулот етказиб бериш шартномалари тузилган бўлиб, уларга кўра, даъвогар
жавобгарга дори маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган
маҳсулотларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада бажарилиб,
13.01.2022 йилдан 11.07.2023 йилгача бўлган вақт оралиғида жами 152.476.312
сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартлари
лозим даражада бажрилмасдан, етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман
тўлов амалга оширилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 26.369.232
сўм қарздорлиги қолган.
Лекин, даъво аризаси судга киритилганидан сўнг жавобгар томонидан
асосий қарздорлик тўлиқ қопланган.
Мазкур ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ва даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади, 72-моддасига кўра,
қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш
ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг 26.369.232 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, бугунги
кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ қопланганлигини инобатга
олиб, даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 34.000
сўм почта харажатлари ва республика бюджетига 527.384,64 сўм давлат божи
ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 170, 176, 178-180, 186 ва
192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “SAMARKAND PRIME GERMES” МЧЖ ҳисобидан даъвогар
“FIRSTGOUP” МЧЖ ХК фойдасига 34.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “SAMARKAND PRIME GERMES” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 527.384,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
О.А.Азляров