Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2302/68546 Дата решения 10.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Султонов Мухиддин Пўлатжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шайхонтоҳур тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Ахмедов Исмоил исроилович якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1215107 Claim ID 3742272 PDF Hash 46c87f56f2f162f5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
онунининг 52-моддаси онуни 52 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения 8 481 символов
4-1001-2302/68546-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2024 йил 10 январь Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Султонов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Жўреванинг котиблигида, аризачи *******нинг қарздор “*******” ЯТТни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, аризачи вакили – ******* (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи ******* ариза билан судга мурожаат қилиб, қарздор “*******” ЯТТни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили ўз тушунтиришида қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан жами 9 532 000 сўм қарздорликни тўлаб беришга қодир бўлмаганлигини билдириб, қарздорни банкрот деб топишни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талабалари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди.. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 7-моддасига асосан Қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлади. Қонуннинг 241-моддасига асосан ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Суднинг қарори ваколатли давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим этади. Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин. Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартибтаомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин. Шунга кўра Қонунининг 52-моддасига асосан қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатлари эса қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Мазкур ҳолатда, суд суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган, Рустамқулова Дилафруз Оқиловнани қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 51, 52, 141, 142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарздор “*******” ЯТТ банкрот деб эътироф этилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “*******” ЯТТнинг тугатиш бошқарувчиси этиб Рустамқулова Дилафруз Оқиловна номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - “*******” ЯТТ банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир ишларни олиб бориш; - оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш юклатилсин. “*******” ЯТТ бошқарув органи қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин. Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор тумани бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин. “*******” ЯТТ ҳисобидан республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи, ******* фойдасига 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. М.Султонов