← Назад
Решение #447539 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law |
Текст решения
4 230 символов
4-1001-2325/80915-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Тошкент шаҳри
2024 йил 10 январь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.Джамолов, даъвогар *********
МЧЖнинг жавобгар *********МЧЖ ҳисобидан 4.014.534 сўм асосий қарз ва
2.007.267 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
********* МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
*********МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4.014.534
сўм асосий қарз ва 2.007.267 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддасига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик
шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка
тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво
аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши
лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат илова қилинади.
Иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи почта
хабарномаси мавжуд.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш
учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва қўшимча тақдим этилган маълумотнома
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларидан воз
кечишини қабул қилишни ва даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим
топади.
Даъвогар суд мажлиси кунига қадар ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
томонидан даъво талаблари тўлиқ бартараф қилинганлиги сабабли даъво аризасидан
воз кечганлигини маълум қилган.
ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман
воз кечишга ҳақли.
Суд аризани иш ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб даъвогарнинг даъво
талабларидан воз кечишини қонун ҳужжатларига зид эмас, учинчи шахсларнинг
ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига даҳл қилмайди деб
ҳисоблайди ва уни қабул қилади.
ИПК 110-моддасининг 6-бандига кўра, агар даъвогар даъвосидан воз кечган
ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Мазкур ҳолатда суд даъво аризаси тақдим этишда суд ҳаражатлари даъвогар
томонидан тўланганлигини инобатга олади ва суд ҳаражатларини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 110, 157, 170, 195-196-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М
Қ И Л Д И:
Даъвогар ********* МЧЖнинг даъво аризасидан воз кечиши қабул қилинсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судида юритилган 4-1001-2325/80915-сонли
иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф апелляция тартибида шикоят келтириши
мумкин.
Судья
Ш.Джамолов