Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2326/75443 Дата решения 05.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Рахимов Фаррух Бахрамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MEDIA LUX" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый “BAURAUM GROUP” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1217726 Claim ID 3811025 PDF Hash 81c7bf519177f3d1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 009 символов
4-1001-2326/75443-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2024 йил 5 январь Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Рахимов раислигида, судья ёрдамчиси Н.Норқизилов котиблигида, даъвогар "хххх" МЧЖнинг жавобгар “хххх” МЧЖ ҳисобидан 7 889 000 сўм асосий қарз ва 1 577 800 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлар иштирокисиз очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни Даъвогар "хххх" МЧЖ (бундан кейин матнда - даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “хххх” МЧЖ (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 7 889 000 сўм асосий қарз, 1 577 800 сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Бироқ, даъвогар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги ажрими почта идораси орқали етказилганлиги тўғрисида хабарнома мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 23 декабрда 1234-сонли хизматини кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар жавобгар учун реклама хизматларини кўрсатиши, жавобгар эса кўрсатилган хизматларни қабул қилиш ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Шунингдек, ФК 705-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда ижрочининг хизмат (хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолинади. Буюртмачининг айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар баҳоси бутунлай тўланиши керак. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати ҚҚС ҳисобга олган ҳолда 23 667 000 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 3.2.2-бандига кўра, даъвогар томонидан кўрсатиладиган ойлик хизматлар учун тўловлар 100 фоиз миқдорда ҳисобварақ-фактура имзолангандан сўнг 5 банк иш куни ичида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, икки томонлама тасдиқланган ҳисоб-фактураларга, бажарилган ишлар далолатномаларига асосан жавобгарга жами 23 667 000 сўмлик хизматлар кўрсатилган. 15 778 000 сўм тўлов амалга оширилган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 7 889 000 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Бу қарздорлик тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисоб-фактуралар ва бажарилган ишлар далолатномалари билан ўз тасдиғини топган. Низони судгача ҳал қилиш мақсадида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2023 йил 12 сентябрдаги 289-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд 7 889 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб хисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади, 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 1 577 800 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандига кўра, кўрсатилган хизматлар учун тўлов кечиктирилган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарориинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 1 577 800 сўм пеня миқдорини 900 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига асосан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 889 000 сўм асосий қарз, 900 000 сўм пеня, 340 000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 326, 333, 386, 421-моддалари, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ххххх” МЧЖ ҳисобидан даъвогар "хххх" МЧЖ фойдасига 7 889 000 сўм асосий қарз, 900 000 сўм пеня, 340 000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ф.Рахимов