← Назад
Решение #448578 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 186 символов
4-1001-2323/76481-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 5 январь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди судья З.Рахманова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Равшанов котиблигида, даъвогар “Хххххх” МЧЖ ХКнинг
жавобгар “Хххххх” МЧЖга нисбатан 44 033 900 сўм асосий қарз, 22 016 950
сўм пеня ва 7 000 000 сўм адвокат хизмати ҳақини ундириш тўғрисидаги
иқтисодий ишни, тарафлардан: даъвогар вакили Хххххх(ишончнома ва ордер
асосида) иштирокида суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
“Хххххх” МЧЖ ХК (бундан кейин матнда даъвогар, буюртмачи деб
юритилади) билан “Хххххх” МЧЖ (бундан кейин матнда жавобгар, ижрочи деб
юритилади) ўртасида 2022 йил 26 январда 01-сонли хизмат кўрсатиш
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, ижрочи (жавобгар) буюртмачининг
(даъвогар) топшириғига асосан шартномада назарда тутилган хизматларни
кўрсатиш, даъвогар эса кўрсатилган хизматларни қабул қилиб, унга ҳақ
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича хизматларни амалга ошириш борасидаги
мажбуриятлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги
сабабли, даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 44 033 900 сўм асосий қарз
22 016 950 сўм пеня ва 7 000 000 сўм адвокат хизмати ҳақини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, суддан уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Бироқ иш ҳужжатларида суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисидаги ажрим нусхасининг жавобгарга етказилганлигини тасдиқловчи
почта идорасининг хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини
жавобгар
зиммасига
юклашни
лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил
ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2022 йил 26 январда 01-сонли хизмат
кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, ижрочи (жавобгар) принтер,
компютер, факс машиниларини, хавфсизлик камераларини ўрнатиш ва уларга
техник хизмат кўрсатиш, буюртмачи (даъвогар) шартномада кўрсатилган
хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, тўловлар буюртмачи томонидан
ижрочининг банк ҳисоб варағига 100 % олдиндан, шакллантирилган ҳисоб
фактуралар орқали амалга оширилиши лозим. Тўлов ижрочи томонидан
ҳисоб фактуралар берилган кундан бошлаб икки иун ичида тўланиши керак.
Шартнома шартларига асосан 2022 йил 13 сентябрь кундаги 10-сонли
икки томонлама солиштирма далолатномага кўра даъвогар томонидан
жавобгарга жами 53 242 850 сўм тўлов амалга оширган, бироқ жавобгар
томонидан 9 208 950 сўмлик хизматлар кўрсатилган, натижада 44 033 900
сўмлик қарздорлик вужудга келган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш
ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 706-моддасига кўра, Ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда у
келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт, лекин бу тўлов
шартномада назарда тутилган хизматлар баҳосининг икки бараваридан
ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш вақтида ижрочи
мажбуриятини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида ушбу модданинг биринчи қисмида
кўрсатилгандан кучайтирилган жавобгарлик назарда тутилиши мумкин.
Низони судгача ҳал қилиш мақсадида даъвогар томонидан 2022 йил
13 сентябрь куни жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 13 сентябрь ҳолатига тузилган ўзаро
ҳисоб-китоб солиштирма далалатномасига кўра, жавобгарнинг асосий қарзи
44 033 900 сўмни ташкил қилган.
томонидан
шартнома
шартлари
лозим
даража
бажарилмаганлиги, ва ушбу ҳолат даъвогарнинг кўрсатмалари ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгар ҳисобидан 22 016 950 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК
333-моддаси
биринчи
қисмининг
биринчи
жумласида
белгиланишича,
қарздор
айби
бўлган
тақдирда
мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 25-моддасига кўра,
товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ
етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган
ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига)
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5
фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси
етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган
хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги
белгиланган.
Жавобгар томонидан хизматларни кўрсатиш борасидаги шартномавий
мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли суд даъво аризасининг
пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Мазкур ҳолатда суд талаб қилинган пеня миқдорини бажарилмаган
мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва талаб қилинган
пеня миқдорини 3 500 000 сўмга қадар камайтиришни ва қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 7 000 000 сўм адвокат
харажатларини ундиришни сўраган.
Аниқланишича, “Corpus Bravo” адвокатлик фирмаси ва даъвогар
ўртасида 2023 йил 21 сентябрда 23-сонли юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида
шартнома тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар адвокатлик бюросининг
ҳисоб рақамига 2023 йил 30 октябрдаги 411-сонли тўлов топшириқномаси
билан 7 000 000 сўм пул маблағлари тўланган.
ФК 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига муофиқ, агар
қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган
бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини
талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг ушбу талабини ҳам асосли деб
ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни
кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим
топади.
ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Хххххх” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Хххххх” МЧЖ ХК
фойдасига 44 033 900 сўм асосий қарз, 3 500 000 сўм пеня, 7 000 000 сўм
моддий зарар ва 34 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Хххххх” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1 461 017
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Рахманова