Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2319/80964 Дата решения 04.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Норбеков Йўлдош Тиркашевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение «BAXMAL SHAROB SAVDO» масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый «FAMILY UNBROKEN TRADE» масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1219377 Claim ID 3827213 PDF Hash 073eaea810a0abeb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 7-моддаси онуни 7 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 296 символов
******-сонли иш tel (+99871)273-39-83, Fax (+99871) 273-27-68, E-mail; i.toshkent@sud/uz O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Ўзбекистон Республикаси Номидан Ҳал қилув қарори Тошкент шаҳри 2024 йил 4 январь Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Й.Норбековнинг раислигида, судья ёрдамчиси Л.Шодиевнинг котибалигида даъвогар ******МЧЖнинг жавобгар ****** МЧЖ ҳисобидан 55 046 065 сўм асосий қарз, 11 009 013 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили ******(ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни,аниқлади: Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъвогар ******МЧЖ (бундан кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) жавобгар ****** МЧЖ (бундан кейинги ўринларда жавобгар деб номланади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар ****** МЧЖ ҳисобидан даъвогар ******МЧЖ фойдасига 55 046 065 сўм асосий қарз, 11 009 013 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво талабининг тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги ўринларда ИПК деб номланади)нинг 128,170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги ўринларда ФК деб номланади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият олди сотди шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 10 январь ****** олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар шартномада белгиланган спиртли ичимлик махсулотларини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган спиртли ичимлик махсулотларини қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, иш хужжатларидаги тегишли ҳисоб-фактураларга асосан жами 106 352 285 сўмлик спиртли ичимлик махсулотлари жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган товар учун 51 306 220 сўм тўловлар амалга оширилган бўлиб, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 55 046 065 сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур ҳолатлар ишдаги тарафлар ўртасидаги шартнома, ҳисобварағ фактура, солиштирма далолатнома ҳамда жавобгарга юборилган талабнома ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг 55 046 065 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим этилган солиштирма далолатномада жавобгар қисман тўлов амалга оширганикўрсатилиб, жавобгарнинг даъвогар олдида 53 846 065 сўм қарзи қолган. Суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини 53 846 065 сўмга қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан 11 045 065 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “ Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини 6 000 000 сўмга қаноатлантиришни, қолган пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд тарафларнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгар ****** МЧЖ ҳисобидан даъвогар ******МЧЖ фойдасига 53 846 065 сўм асосий қарз, 6 000 000 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 1 322 950 сўм давлат божи, 34 000 сўм почта харажати ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 263, 326, 333-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ****** МЧЖ ҳисобидан даъвогар ******МЧЖ фойдасига 53 846 065 сўм асосий қарз, 6 000 000 сўм пеня, 1 322 950 сўм давлат божи, 34 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши мумкин. Й.Т.Норбеков