← Назад
Решение #448900 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Суд ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФК | 732 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
5 991 символов
ХХХХХХХХ-сонли иқтисодий иш
tel (+99871)273-39-83, Fax (+99871) 273-27-68, E-mail;
i.toshkent@sud/uz
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI
Ўзбекистон Республикаси Номидан
Ҳал қилув қарори
Тошкент шаҳри
ХХХХХХХХХХ
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Й.Норбеков раислигида, судья
ёрдамчиси Л.Шодиевнинг котибалигида даъвогар АААААААААААААнинг жавобгар
БББББББББББдан 90 000 000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Тошкент
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили
В.Бургутов (ишончнома асосида), иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъвогар ААААААААААААА (бундан
кейинги ўринларда даъвогар ёки қарз берувчи деб номланади) жавобгар БББББББББББ
(бундан кейинги ўринларда жавобгар ёки қарз олувчи деб номланади)га нисбатан даъво
ариза билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар БББББББББББ ҳисобидан даъвогар
фойдасига 90 000 000 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 1 800 000 сўм давлат божи,
34 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси талабларини қўллаб-қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини
таъминламади. Суд ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофик, тарафлар
ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни
ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги ўринларда ФК деб
номланади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 5-октябрда 1-сонли
шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига асосан даъвогар 90 000 000 сўм
маблағни қарз сифатида жавобгарга қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам бериш,
жавобгар эса мазкур қарзни қайтариб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.3-бандида, қарзни тўлиқ миқдори бир ой муддат ичида қайтариши
белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгар ҳисоб рақамига 11.04.2023 йилдаги тўлов
топшириқномаси билан 90 000 000 сўм миқдорда молиявий ёрдам суммасини ўтказиб
берган.
ФК 732-моддасига асосан, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа
ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб,
ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига
баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган
ҳисобланади.
ФКнинг 734-моддасига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз
суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан
белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги)
шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак.
Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар
фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий
қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади.
ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз
олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун
мобайнида қайтариши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилган асосларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг қарз суммасини
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли ҳисоблайди ва жавобгар ҳисобидан даъвогар
ҳисобига 90 000 000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 1 800 000 сўм давлат божи,
34 000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 263, 333,
335, 732, 734, 735-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлик қаноатлантирилсин.
Жавобгар БББББББББББ ҳисобидан даъвогар ААААААААААААА фойдасига 90
000 000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 1 800 000 сўм давлат божи, 34 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув
қарори қонуний кучга киргачкассация шикояти бериши мумкин.
Судья
қ и л д и:
Й.Норбеков