← Назад
Решение #448909 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| Ушбу Кодекснинг | 153 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
4 730 символов
4-1001-2329/*****-сонли иш
tel (+99871)273-39-83, Fax (+99871) 273-27-68, E-mail; i.toshkent@sud/uz
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI
Ўзбекистон Республикаси Номидан
Ҳал қилув қарори
Тошкент шаҳри
2024 йил 4 январь
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Й.Норбековнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Л.Шодиевнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар *****манфаатида жавобгар *****га нисбатан
16 846 690 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида даъвогар вакили Ф.Гафуров (ишончнома асосида), жавобгар вакили
М.Абдурахимов (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни,-
Тошкент туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар *****манфаатида жавобгар *****га
нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 16 846 690 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суддан даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво муддатини қўллашни ва
даъво аризани рад қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
қуйидаги асоларга кўра даъво аризани рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 12 май куни 147сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартномага асосан даъвогар 2020 йил 3 июндаги 248-сонли тўлов
топшириқномаси билан жавобгар ҳисоб рақамига қишлоқ хўжалик техникалари учун
эҳтиёт қисмлар сотиб олиш мақсадида 70 000 000 сўм маблағни ўтказиб берган.
Жавобгар эса 2020 йил 4 июндаги 548-сонли ҳисобварағ фактура билан 3 864 000
сўмлик, 549-сонли ҳисобварағ фактура билан 43 735 420 сўмлик ва 2020 йил 15 июндаги
620-сонли ҳисобварағ фактура билан 5 554 260 сўмлик жами 53 153 690 сўмлик эҳтиёт
қисмларни даъвогарга етказиб берган.
Даъвогарнинг жавобгарда 16 846 690 сўм маблағи қолган бўлиб, даъвогар ушбу
маблағга эҳтиёт қисм олмаган, жавобгар эса ушбу маблағни даъвогарга қайтариб
бермаган.
Даъвогар томонидан 2023 йил 3 октябрь куни жавобгарга 73-сонли талабнома
юбориб, талабномада 16 846 310 сўм маблағни қайтаришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.1-бандида, шартнома шартлари тўлиқ
бажарилгунига қадар амал қилиши белгиланган бўлсада, орада 3 йилдан ортиқ вақт ўтган
бўлса ҳам даъвогар маблағни қайтариш ёки эҳтиёт қисм олиш учун жавобгарга мурожаат
қилмаган.
ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил.
Ушбу Кодекснинг153-моддасига кўра, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби
даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича
берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши
суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. 154-модданинг 3қисмига асосан, ижро этиш муддати белгиланмаган ёки талаб қилиш пайти ижро этиш
муддати билан белгиланган мажбуриятлар бўйича даъво муддати кредиторда
мажбуриятни бажариш тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан ўта
бошлайди, борди-ю, қарздорга бундай талабни бажариш учун имтиёзли муддат берилса,
даъво муддати имтиёзли муддат тамом бўлганидан кейин ҳисоблана бошлайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд ушбу ҳолатда жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантиришни, даъво муддатини қўллашни ва даъвогарнинг даъво аризасини рад
этишни, ундирилиши лозим бўлган давлат божини даъвогар зиммасига юклатишни ва
олдиндан тўлаб чиқилган 34 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим деб топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 150, 153,154-моддалари, ИПКнинг 66,
74, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд,
қилади:
Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Даъво муддати қўлланилсин.
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар *****ҳисобидан давлат бюджетига 340 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 34 000 сўм почта харажати даъвогар *****зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда
юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши мумкин.
Судья
Й.Т.Норбеков