← Назад
Решение #448983 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 255 символов
4-1001-2306/72901-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
2024 йил 4 январь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Миров раислигида, судья
ёрдамчиси М.Файзиеванинг котиблигида, даъвогар “*********” МЧЖ ҚКнинг
жавобгар “*********” МЧЖдан 8 581 403 сўм асосий қарз ҳамда
42 563 758,88 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили ********* (ишончнома асосида) иштирокида ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “*********” МЧЖ ҚК (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “*********” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 8 581 403 сўм асосий қарз ва 42 563 758,88 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қисман
қувватлаб, даъвогар судга даъво тақдим этганидан сўнг жавобгар мавжуд асосий
қарз бўйича тўловларни тўлиқ амалга оширганлигини билдириб, суддан даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан
муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги
ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни
бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш)
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 9 ноябрда
D-239-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар
жавобгарга маҳсулотларни етказиб бериш хизматларини кўрсатиш, ўз навбатида
жавобгар кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан 04.01.2023 йилдаги 7-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан жами 12 312 443 сўмлик ишлар бажарилиб, хизматлар
кўрсатилган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Шартноманинг 5.1-бандига кўра, хизматлар учун тўловлар жавобгар
томонидан олдиндан 100 фоиз миқдорда ёки хизматлар учун тўловлар жавобгар
томонидан олдиндан 50 фоиз миқдорда ва тўловларнинг қолган 50 фоиз қисми
маҳсулотлар етказилиб берилгандан сўнг 10 иш куни ичида амалга оширилиши
белгиланган.
Шартнома шартларига асосан жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга
оширилган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича кўрсатилган хизматлар учун даъвогарга
тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
8 581 403 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган.
Қарздорликни бартараф қилишни талаб қилиб даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган 30.10.2023 йилдаги 198-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 8 581 403 сўм асосий қарз ва 42 563 758,88 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда
тўлаши шарт.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган
кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси
билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва
судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар
бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва
ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот
қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас.
Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг жавобгардан 8 581 403 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага
кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги тўлиқ қопланганлиги ўз
тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 8 581 403 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмасдан тўлов муддати кечиктирилгани учун 42 563 758,88 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам
асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган
тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир қилиш
даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 3 500 000 сўмгача
камайтиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи
қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогар томонидан олдиндан тўланган
1 022 903,24 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати, жами 1 056 903,24 сўм
суд харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 244, 263, 333, 703,
705-моддалари, ИПКнинг 66, 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар “*********” МЧЖ ҚКнинг даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*********” МЧЖдан даъвогар “*********” МЧЖ ҚК фойдасига 3
500 000 сўм пеня ва 1 056 903,24 сўм суд харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Миров