Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2321/76138 Дата решения 03.01.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Алимарданов Сардор Тўлқинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение GOLD STAR EAST COMPANY масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "AND QURILISHASHYOSAVDO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1217729 Claim ID 3810981 PDF Hash 922ed0271a66b9fc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
ИПК 108-моддасининг 2-қисми ИПК 108 2 law
Текст решения 5 213 символов
4-1001-2321/76138-сонли иш ТОШКЕНТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2024 йил 3 январь Тошкент шаҳри Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья С.Алимардановнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Бўриевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 972 546 678,4 сўм асосий қарз, 1 986 273 339,2 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили И.Сафаров (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 972 546 678,4 сўм асосий қарз, 1 986 273 339,2 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, даъвогар манфаатида киритилган даъводан воз кечишини билдирди. Суд мажлисида Палата ва жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиб, уни қаноатлантиришни ҳамда даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, жавобгар ва “Nice Partners” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 30 августда метал маҳсулотлари олди-сотдиси бўйича 942-сонли шартнома имзоланган. Шартнома шартларига мувофиқ “Nice Partners” масъулияти чекланган жамияти томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотларга тўловлар амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг “Nice Partners” масъулияти чекланган жамияти олдидаги қарздорлиги 3 972 546 678,4 сўмни ташкил этган. “Nice Partners” масъулияти чекланган жамияти томонидан мавжуд қарздорликни бартараф қилиш юзасидан жавобгарга 21.06.2023 йилда юборилган 85-сонли талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. 2023 йил 10 октябрда “Nice Partners” масъулияти чекланган жамияти ва даъвогар ўртасида 5-сонли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида шартнома имзоланган ҳамда бу ҳақда жавобгар даъвогарнинг 2023 йил 10 октябрдаги 112-сонли хати билан хабардор қилинган. Шу сабабдан даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 3 972 546 678,4 сўм асосий қарз, 1 986 273 339,2 сўм пеня ундиришни сўраган. Бироқ суд мажлисида даъвогар вакили ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар манфаатида киритилган даъводан воз кечишини билдирган. ИПК 107-моддасининг 8-бандига мувофиқ, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Мазкур ҳолда суд даъвогарнинг аризасини қабул қилишни ва даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5-моддаси 2-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 108-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.. Даъво аризаси даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан олдиндан давлат божи тўловисиз тақдим этилганлигини инобатга олиб, суд давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризаси қабул қилинсин ҳамда қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “ХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 131 094 040,39 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Мазкур ажрим устидан тегишли тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья С.Алимарданов