← Назад
Решение #449468 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 45 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
9 709 символов
4-1001-2306/80786-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2024 йил 3 январь
раислигида, судья ёрдамчиси М.Файзиеванинг котиблигида, аризачи
**************нинг қарздор **************масъулияти чекланган
жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, тарафлардан: аризачи
вакиллари
Д.Усмонов,
М.Жўраев
(2024 йил 3 январдаги 19/1-00006-сонли ишончномага асосан)
иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи – ************** Тошкент туманлараро иқтисодий судига
ариза билан мурожаат қилиб, қарздор ************** масъулияти
чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани
қувватлаб, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисига келмаган ва низо
юзасидан муносабат билдирмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан кейин матнда – ИПК) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни
рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта
орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч
кун ўтган бўлса.
шу жумладан “stat.uz” сайтидаги электрон почтаси орқали хабардор
қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд
жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил, шу
жумладан жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими
юборилганлигини
тасдиқловчи
ҳужжат
иш
ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд
аризачининг
тушинтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани тўлиқ
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонуни (матнда – Қонун деб юритилади)нинг
5-моддасига
кўра
тўловга
қобилиятсизлик
аломатлари
қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида
қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти
ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга
қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан
ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор солиқлар ва йиғимлар
бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат
солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав
капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича
ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан
буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) эга бўлади.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
қарздор
**************масъулияти чекланган жамиятининг таъсис ҳужжатлари
Олмазор туман ҳокимияти томонидан 2018 йил 21 майдаги 00257905-сонли гувоҳнома билан давлат рўйхатидан ўтказилган ва унга
300841385 СТИР рақами берилган.
**************
томонидан
қарздорнинг
қарздорлиги
ўрганилганда, қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича қарзи 49 000 000 сўмни ташкил қилган. Шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Марказий банк
томонидан амалиётга жорий этилган дастурий маълумотларига кўра,
қарздорнинг ҳисоб варақасига қўйилган инкассо топшириқномалари
асосида картотека (К-2) қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Қонуннинг 45-моддаси иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ
хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича
қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги
далиллари илова қилиниши керак.
Қарздордан суд ҳужжатларига асосан ундирилиши лозим бўлган
қарздорлик юзасидан ижро варақаларига асосан қўзғатилган ижро
иши бўйича Мажбурий ижро бюроси Олмазор тумани бўлими давлат
ижрочисининг 2023 йил 22 сентабрдаги қарорига асосан “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
40-41,
86-моддаларига асосан қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги
сабабли ижро иши юритиш тамомланган ва ижро ҳужжатлари
ижросиз қайтарилган.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув
битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор
юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари
аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни
соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этиш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни,
суд харажатлари эса қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда
тайинлайди.
Мазкур ҳолатда, суд кредитор томонидан номзоди тақдим
қилинган тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга
Эшбобоев Илёс Авлаевич қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни лозим топади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу
Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши
лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд
ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг
турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5,51,141,
142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118,128,170,176–179,186-моддаларига
асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор
**************масъулияти
чекланган
жамияти
соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин
ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
**************масъулияти
чекланган
жамияти
тугатиш
бошқарувчиси этиб тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига
эга Эшбобоев Илёс Авлаевич номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- **************масъулияти чекланган жамияти банкрот деб
эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги
тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
53-54-моддаларида
кўрсатилган
қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон
қилиш;
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
140-150-моддаларида
белгиланган
тартибда тугатишга доир ишларни олиб бориш;
- оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб
бориш юклатилсин.
**************масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи
қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш
бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида
қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари,
тақдирда),
моддий
ва
бошқа
қимматликлари
тугатиш
бошқарувчисига топширилишини таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда,
қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан
қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги
тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида
огоҳлантирилсин.
**************масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий
суд депозитига 34 000 сўм почта харажати ундирилсин.
**************масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
республика бюджетига 1 020 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга,
шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Олмазор тумани бўлими ва
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
активларини
бошқариш
агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига етказиш
тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ф.Миров