Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1005-2505/360 Дата решения 09.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Яккасарайский районный суд по уголовным делам Судья Хакимов Азимжон Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 409940 Claim ID 2919866 PDF Hash 13bf9c387f9ce5f9... Загружено 09.04.2026 05:37 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 109 1 law
збекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 109 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 1261 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 1261 3 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил 9 сентябрь куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди, “Ракат” МФЙ” биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: А.Хакимов, судья ёрдамчиси А.Нишоновнинг котиблигида, Яккасарой туман прокурорининг катта ёрдамчиси Э.Эминов, гумон қилинувчи Ф.Мухаммадсаидов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Айтиев, жабрланувчи Ф.Мухаммадсаидованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси 1 ЖК 126 -моддасининг 3-қисми билан гумон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси талабларига асосан судга берилган 30.12.1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 4 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Чуқурсой кўчаси, 41-уй, 26а-хонадонда яшовчи Мухаммадсаидов Фаррух Ғайрат ўғли (Muxammadsaidov Farrux G‘ayrat o‘g‘li)га нисбатан 1-1005-2505/360-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов ҳаракатлари ҳужжатларига кўра, 2025 йил 27 июнь куни фуқаро Мухаммадсаидов Фаррух Ғайрат ўғли, Яккасарой тумани, Тепа МФЙ ҳудудида жойлашган “Next” савдо маркази рўпарасидаги йўлнинг четида турган автомашинаси ичида бўла туриб, қасддан баданга енгил шикаст етказиш мақсадида, автомашина салонида бўлган фуқаро Мухаммадсаидова Феруза Шароф қизи билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолиб, Ф.Мухаммадсаидованинг юз қисмига қўли билан уриб тан жарохати етказган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 7 июль кунидаги №4799-Х-Кур-сонли хулосасига кўра, Ф.Мухаммадсаидовада юқори лаб ўрта қисми шиллиқ қавати эзилиб йиртилган яраси жароҳатлари каби тан жароҳатлари олганлиги аниқланган. Мазкур жароҳатлар оғирлик даражаси бўйича соғлиқни 6 кундан кўп аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келадиган “Енгил” тан жароҳатлари туркумига киришлиги аниқланган. Дастлабки терговда гумон қилинувчи Ф.Мухаммадсаидов жабрланувчи Ф.Мухаммадсаидова ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган. Дастлабки тергов органи томонидан Ф.Мухаммадсаидов Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида жалб этилган. 2025 йил 28 июль куни мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисмидан 1261-моддасининг 3-қисмига қайта малакаланган. Гумон қилинувчи Ф.Мухаммадсаидов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймон эканлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи Ф.Мухаммадсаидова суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, Ф.Мухаммадсаидовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд тарафидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўраган, шу билан бирга унга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддасининг 5-қисми талаблари тушунтирилганлигини маълум қилди. Дастлабки тергов органи томонидан, Ф.Мухаммадсаидовнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиниб, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан судга юборилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, 1 ЖК 126 -моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд томонларнинг фикрини тинглаб, Ф.Мухаммадсаидовнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, жабрланувчи Ф.Мухаммадсаидова билан дастлабки тергов ва судда ўзаро ярашув ҳақида ўз ихтиёри билан ариза ёзиб берганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 27-сонли қарори талабларига риоя қилган ҳолда, мазкур жиноят ишини тарафлар ярашувини тасдиқлаб тугатишни, Ф.Мухаммадсаидовни жиноий жавобгарликдан озод қилишни лозим топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи Ф.Мухаммадсаидовага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддасига мувофиқ, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 585-586-моддаларига асосан, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми билан гумон қилинувчи Мухаммадсаидов Фаррух Ғайрат ўғли (Muxammadsaidov Farrux G‘ayrat o‘g‘li)га нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддасининг 4-қисми тартибида тугатилсин. Жабрланувчи Ф.Мухаммадсаидовага етказилган зарар қопланганлиги инобатга олинсин. Жабрланувчи Ф.МУхаммадсаидовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилиши тушунтирилсин. Суднинг ажримига у чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида гумон қилинувчи, жабрланувчи томонидан хусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин. А.Хакимов