Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2306/80759 Дата решения 29.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Миров Фарходжон Хошимжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ШАҲАР СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "SAKINA-RUSTAMZODA" оилавий корхонаси
Source ID 1214040 Claim ID 3817498 PDF Hash d883da31b58f7984... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 273-моддаси нинг 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
ИПК 222-моддаси ИПК 222 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 5 841 символов
4-1001-2306/80759-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 29 декабрь Тошент туманлараро иқтисодий суди судья Ф.Миров раислигида, судья ѐрдамчиси Б.Абдуқаюмовнинг котиблигида, аризачи – *********нинг жавобгар – ********* оилавий корхонасига нисбатан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган электрон кўринишда шакллантирилган иқтисодий ишни аризачи вакили И.Рихсиллаева (ишончнома асосида) суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи - ********* Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - ********* оилавий корхонасининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлигини тасдиқловчи ҳужжат иш материалларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни, почта харажатини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан кейин матнда - СК)нинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилмаган. СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома унинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. ********* оилавий корхонаси томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялари тўхтатилганлиги тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан белгиланган муддатларда солиқ мажбуриятлари бажарилмаган. СКнинг 111-моддасининг учинчи қисми 1-бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Мазкур ҳолда суд аризада келтирилган важлар ўз тасдиғини топганлиги ҳолатидан келиб чиқиб, аризада келтирилган талабни асосли деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридаги баѐн этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111 ва 273-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. ********* оилавий корхонасининг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операциялар (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаѐтга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)нинг чиқиш қисми ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. ********* оилавий корхонасига хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ѐзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар бўйича операциялар тиклансин. ********* оилавий корхонаси ҳисобидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг депозит ҳисоб рақамига 33000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ф.Миров