Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2308/73327 Дата решения 27.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Фозилова Юлдуз Олимовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ИПОТЕКА-БАНК АТИБ Ответчик / Подсудимый "MAXSAND" MCHJ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1216871 Claim ID 3772811 PDF Hash e751ee10e059d014... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий процессуал кодекси 131 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
Текст решения 3 554 символов
Tel: (+99871) 273-96-15 , Fax: (+99871) 273-27-68 е-mail: i.toshkent.t@sud.uz 4-1001-2308/73327-сонли иш АЖРИМ (тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Тошкент шаҳри 2023 йил 27 декабрь Тошкент туманлараро иқтисодий суди судья Ю.Фозилова раислигида, судья ёрдамчиси А.Салимжонов котиблигида, даъвогар- “**************” АТИБнинг жавобгарлар – “**************” МЧЖ, “**************” МЧЖларга нисбатан 500.747.941,31 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили Х.Зохидов (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “**************” АТИБ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “**************” МЧЖ, “**************” МЧЖларга нисбатан 500.747.941,31 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тақдим этди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тақдим этилган медиатив келишувни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. Тарафлар ўртасида 2023 йил 27 декабрда медиатив келишув тузилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига биноан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Суд ушбу тақдим этилган медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига асосан низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган Tel: (+99871) 273-96-15 , Fax: (+99871) 273-27-68 е-mail: i.toshkent.t@sud.uz тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно деб белгиланган. Баён этилганларга асосан суд, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни иш юритишга қабул қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 131, 195-моддаларига асосланиб, суд A Ж Р И М Қ И Л А Д И: Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъвогар “**************” АТИБнинг жавобгарлар – “**************” МЧЖ, “**************” МЧЖларга нисбатан 500.747.941,31 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан Тошкент шаҳар судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ю.Фозилова