← Назад
Решение #450409 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| амда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 346 символов
4-1001-2302/XXXX-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2023 йил 27 декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья М.Султонов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ш.Турдиевнинг котиблигида, аризачи XXXXнинг қарздор XXXXни
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан аризачи вакиллари XXXX(раҳбар), муваққат
бошқарувчиси XXXX, қарздор вакили XXXX(ишончнома асосида), XXXX
XXXX(ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи XXXX (бундан буѐн матнда аризачи деб юритилади) Тошкент
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор
XXXXМЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 20 октябрдаги ажрими билан кузатув таомили жорий
этилган ва муваққат бошқарувчи этиб XXXX тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларини
такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Муваққат бошқарувчиси қарздор жамият кредиторларининг 2023 йил
1 декабрдаги йиғилиш баѐнига кўра қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини
маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили ариза талабларига нисбатан
эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Шу билан
биргаликда қарздор вакили бугунги кунда кредитор олдидаги қарздорликни
бартараф этиш чоралари кўрилаѐтганлиги сабабли ўзаро келишувга эришиш
мақсадида ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўради.
Аризачи вакили аввалги суд мажлисида ҳам жавобгарнинг айни мазмумдаги
илтимосномаси бўйича суд мажлиси қолдирилганлиги, бироқ жавобгар томонидан
келишув бўйича аризачига таклиф билдиримаганлигини, қарздор билан келишувга
эришиш имкони йўқлигини билдириб, илтимосномани қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгарнинг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш
тўғрисидаги илтимосномасини муҳокама қилиб, даъвогарнинг илтимосномани рад
этиш ҳақидаги фикрини тинглаб, муқаддам ҳам жавобгарнинг айни мазмумдаги
илтимосномаси бўйича суд мажлиси қолдирилганлиги, шундай бўлсада тарафлар
ўзаро келишувга эришмаганлиги, бугунги кунга келиб эса аризачи келишув
ҳақидаги таклифни рад этганлигини инобатга олиб, илтимосномани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантириш ва ишни кўриш билан боғлиқ
барча суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг (бундан буѐн матнда Қонун деб юритилади) 241-моддасига ўз
фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ѐки тугатилаѐтган
юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш
жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан
қатъий назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ѐки
бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Қонуннинг 5-моддаси учинчи қисмига асосан ушбу моддада назарда тутилган
қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар умумий тартибда кўриб
чиқилаѐтганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг
тўловга
қобилиятсизлиги
тўғрисидаги
ишлар
кўриб
чиқилаѐтганда
қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 9 февралдаги 4-1001-2327/545-сонли ҳал қилув қарорига асосан
жавобгар XXXX ҳисобидан даъвогар XXXX фойдасига 3.392.428.000 сўм асосий
қарздорлик, 190.000.000 сўм пеня, 41.905.350 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта
харажатлари ундирилиши белгиланган.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 10.03.2023 йилда ижро
варақаси берилган ҳамда ижро варақасининг ижросини таъминлаш мақсадида
17.03.2023 йилда Халқ банки Юнусобод филиалига юборилган ва банкнинг
18.04.2023 йилдаги 104-сонли хатига асосан қарздорнинг ҳисоб рақамида пул
маблағлари мавжуд эмаслиги ва 18.04.2023 йил ҳолатига К-2 қуйилганлиги
маълум қилинган.
Шунингдек, қарздор суд ҳужжатларини ихтиѐрий равишда ижро этмаганлиги
муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими томонидан
ижро ҳаракатлари олиб борилаѐтган бўлсада, ҳозирги кунга қадар қарздордан пул
маблағлари ундирилмаган.
Шундан сўнг, қарздорликни ундириш чораси бўлмаганидан сўнг, кредитор
XXXX иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор XXXXМЧЖни
тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида
қарор қабул қилаѐтганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини
тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав
капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда,
ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши
мумкин.
Муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра, тугатиш бошқарувчисини
тайинлаш масаласи бўйича кредиторлар томонидан биринчи тоифали суд
бошқарувчиси XXXX номзодини тасдиқлашлари маълум қилинган.
Қарздор XXXXМЧЖ кредиторлар йиғилишининг 2023 йил 27 декабрдаги
баѐнига кўра, қарздор корхонани банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, суд
аризачи ва муваққат бошқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга таянган
ҳолда аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни
ҳамда ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини қарздор зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5-7, 51, 52, 140-142-моддалари ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 27, 118, 169, 170, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
Жавобгар вакилининг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи XXXXнинг қарздор XXXXМЧЖни умумий тартибда банкрот деб
топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор XXXXМЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
XXXX XXXXМЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор XXXXМЧЖни умумий тартибда банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларга риоя қилган
ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- мазкур ҳал қилув қарори нусхасини тегишли рўйхатга олувчи орган ва
Мажбурий ижро бюросининг тегишли туман бўлимига тақдим этиш;
- тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва
унинг
натижалари
ҳақида
оралиқ
ҳисобот
ҳамда
2024
йил
27 декабрга қадар якуний ҳисобот тақдим қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сон қарорига асосан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш қоидалари”нинг 4-бандига биноан қарздорга нисбатан банкротлик
тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолиятини мазкур
Қарорнинг 5-бандига асосан таҳлил қилиб, таҳлил натижалари бўйича қўшимча
равишда банкротликни яшириш ѐки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжудлиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва
прокуратура органларига тақдим этилади) ѐхуд ушбу аломатларнинг мавжуд
эмаслиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим
этилади)ни тузиб, хулосани имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай
кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органлари
(банкротликни яшириш ѐки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд
бўлса прокуратура органларига ҳам)га тақдим этиш;
-Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги
Қонуни 23 ва 144-моддаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш
юклатилсин.
Қарздор XXXXМЧЖдан аризачи XXXX фойдасига 990 000 сўм миқдорда
давлат божи ҳамда 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Муваққат бошқарувчи вазифасини бажарганлиги учун XXXXга қарздор
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси МҲТЭКМнинг 10 бабораби миқдорида
ойлик белгилансин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент
шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Султонов