← Назад
Решение #450410 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| бундан буён матнда ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 252 символов
4-1001-2311/65002-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2023 йил 27 декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Д.Султонов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Т.Абдурафиқовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“*******” АЖ манфаатида жавобгарлар “*******” МЧЖ ва “*******” МЧЖдан
жами 2.837.122,06 АҚШ доллари миқдордаги кредит қарздорлигини солидар
тартибда
ундириш
ҳамда
ундирувни
жавобгар
“*******” МЧЖга тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
Р.Э.Усманов (ишончнома асосида), жавобгар “*******” МЧЖ вакили
И.А.Хўжанова (ишончнома асосида), жавобгар “*******” МЧЖ вакили
И.М.Байжуманов (раҳбар) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “*******” АЖ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Тошкент
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар “*******” МЧЖ (бундан буён матнда 1-жавобгар деб юритилади) ва
“*******” МЧЖ (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади)дан жами
2.837.122,06 АҚШ доллари миқдордаги кредит қарздорлигини солидар тартибда
ундириш ҳамда ундирувни “*******” МЧЖга тегишли бўлган гаровдаги молмулкларга қаратишни сўраган.
Даъво аризасида ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш
сўралган.
Суд ишда даъвогар вакили қатнашаётганлиги боис, ишни Палата вакили
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қисман
қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида келтирган важларини такрорлаб, жавобгарлар
томонидан қарздорлик қисман амалга оширилганлигини билдириб, суддан даъво
талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган 1-жавобгар вакили қисман тўловлар амалга
оширилганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган 2-жавобгар вакили қисман тўловлар амалга
оширилганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилининг кўрсатма ва тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
1-жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар кредит шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 8 декабрда
20-18А-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга
РЕТ идишлар учун қопқоқ ишлаб чиқариш линияси сотиб олиш учун 24 ойлик
имтиёзли даври билан 7 йил муддатга 8 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан
жами 2.979.505 АҚШ доллари миқдорда кредит маблағи ажратилган.
Шунингдек, кредит шартномасининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида
29.12.2020 йилда 20-01-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра
2-жавобгар 577.433,46 АҚШ доллари миқдорда кафиллик суммасига солидар
тартибда жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Кредит шартномасининг 2.1-бандига мувофиқ 1-жавобгар кредитни ва унга
ҳисобланган фоизларни мазкур кредит шартномасининг ажралмас қисми
ҳисобланган 1-иловада белгиланган муддатда ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш
ҳамда тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, 1-жавобгар шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятини
лозим даражада бажармасдан, жадвал бўйича тўловларни амалга ошириш
муддатларини бузган. Натижада 1-жавобгарнинг 24.10.2023 йил ҳолатига кўра,
жавобгарнинг 2.167.105 АҚШ доллари муддати ўтмаган аосий қарздорлик,
2.167.105 АҚШ доллари муддати ўтмаган аосий қарздорлик, 541.600 АҚШ
доллари муддати ўтган аосий қарздорлик ва 2.843,40 АҚШ доллари муддати
ўтган аосий қарзга ҳисобланган фоиз, 8.668,42 АҚШ доллари хисобланган фоиз,
116.905,24 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарздорлик жами 2.837.122,06
АҚШ доллари миқдордаги кредит қарздорлиги юзага келган.
Қарздорликни тўлашни талаб қилиб даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгарлардан кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни
гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган.
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланиши мумкин.
ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича
кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб беради.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма
далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар
ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу
ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган
кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа
далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин
эмас.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгарлардан солидар тартибда жами
2.837.122,06 АҚШ доллари миқдордаги кредит қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги талабларини қисман асосли деб ҳисоблайди.
Сабаби 2-жавобгар 2.837.122,06 АҚШ доллари миқдордаги кредит учун эмас
балки, 577.433,46 АҚШ доллари миқдордаги кредит суммасига кафилликни ўз
зиммасига олган.
Шунингдек, суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим этилган
маълумотномага кўра 1-жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги
қисман қопланиб, 2.167.105 АҚШ доллари миқдорида асосий кредит қарзи ва
554.347,98 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорлиги қолганлиги ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд, 1-жавобгардан даъвогар фойдасига 2.167.105 АҚШ
доллари миқдорида асосий кредит қарзини ундиришни, шунингдек,
жавобгарлардан даъвогар фойдасига 554.347,98 АҚШ доллари миқдорида фоиз
қарздорлигини солидар тартибда ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга
қўйилган мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2022 йил
28 апрель куни Тошкент шаҳар Янгихаёт тумани хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус томонидан 2022022381000022-сонли реестр билан
рўйхатга олинган нотариал тартибда гаров шартномаси расмийлаштирилиган
бўлиб, унга кўра, 1.752.650 АҚШ долларга баҳоланган РЕТ идишлар учун қопқоқ
ишлаб чиқариш ускуналари гаровга қуйилган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан
келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг
талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ
қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленуми “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон
қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда
суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг ушбу талабини ҳам асосли
деб ҳисоблаб, ундирувни кредит таъминоти сифатида 2022 йил
28 апрелдаги гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган, 1-жавобгарга тегишли
бўлган 1.752.650 АҚШ долларга баҳоланган РЕТ идишлар учун қопқоқ ишлаб
чиқариш ускуналарига қаратишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, 1-жавобгардан даъвогар фойдасига 33.000 сўм
почта харажати, республика бюджетига 692.253.793 сўм давлат божини
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 236, 279, 280, 326, 734,
735, 736, 738, 744-моддалари, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “*******” АЖ манфаатида киритган даъво аризаси
талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар “*******” МЧЖ ва “*******” МЧЖлардан даъвогар “*******”
АЖ фойдасига 554.347,98 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлиги
солидар тартибда ундирилсин.
Жавобгар “*******” МЧЖдан даъвогар “*******” АЖ фойдасига 2.167.105
АҚШ доллари миқдорида асосий кредит қарзи ва 33.000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Ундирув 2022 йил 28 апрелда нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров
шартномасига кўра, кредит таъминоти сифатида жавобгар “*******” МЧЖга
тегишли бўлган 1.752.650 АҚШ долларга баҳоланган РЕТ идишлар учун қопқоқ
ишлаб чиқариш ускуналарига қаратилсин.
Жавобгар “*******” МЧЖдан республика бюджетига 692.253.793 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Д.Султонов