← Назад
Решение #450460 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онуни | 52 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
9 072 символов
Tel: (+99871) 288-34-07, e-mail: i.toshkent@sud.uz
4-1001-2309/81091-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Тошкент шаҳри
2023 йил 27 декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.А.Азляров
раислигида, судья ѐрдамчиси С.Тиркачевнинг котиблигида, аризачи
ХХХХқарздор ХХХХМЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, аризачи вакили –
ХХХХ(ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
мурожаат қилиб, қарздор ХХХХМЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот
деб топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ўз тушунтиришида қарздорнинг бюджет
ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан жами 72.023.584,73 сўм
қарздорликни тўлаб беришга қодир бўлмаганлигини билдириб, қарздорни
банкрот деб топишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади, суднинг суд мажлисининг
вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилган
бўлиб, суднинг ажрими жавобгар ўз манзилида фаолият юритмаѐтганлиги боис
почта алоқа хизмати томонидан қайтарилган.
Бундан ташқари, ажрим аризачи вакили орқали жавобгарнинг юридик
манзилига юборилган бўлиб, суднинг ажрими жавобгар ўз манзилида фаолият
юритмаѐтганлиги боис далолатнома асосида қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда — ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмида,
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш
мумкин деган хулосага келди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни
ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (матнда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаѐтганда, жисмоний шахслар,
шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 7-моддасига асосан Қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ѐки) пул
мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик
шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича
ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлади.
Қонуннинг 241-моддасига асосан ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ѐки тугатилаѐтган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ѐки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Ушбу Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни
банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган
кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилади.
Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда
кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди.
Суднинг қарори ваколатли давлат органига юборилади, бу орган мазкур
қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш
бошқарувчилигига номзодни тақдим этади.
Тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир
бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ѐзма шаклда хабардор қилади, улар
хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш
бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин.
аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда
тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартибтаомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин.
Шунга кўра Қонунининг 52-моддасига асосан қарздор юридик шахсни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилиниши лозим бўлади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни банкрот деб эътироф
этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд
харажатлари эса қарздор зиммасига юклашни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаѐтганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Мазкур ҳолатда, суд суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган,
Матюсупов Жасур Мадаминовични қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни лозим топади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан
дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига
юборилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 51, 52, 141, 142-моддаларига ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170,
176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор ХХХХМЧЖ банкрот деб эътироф этилсин ҳамда тугатишга доир
иш юритиш бошлансин.
ХХХХМЧЖнинг
тугатиш
бошқарувчиси
этиб
Матюсупов Жасур Мадаминович номзоди тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- ХХХХМЧЖ банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш
юритиш бошланганлиги тўғрисида ―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54-моддаларида кўрсатилган
қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- ―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир
ишларни олиб бориш;
- оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш
юклатилсин.
ХХХХМЧЖ бошқарув органи қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи
бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни
ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари
ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва
бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг
бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик
шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ
жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек
Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод тумани бўлими ва Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига
юклатилсин.
ХХХХМЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.020.000 сўм давлат
божи, Юнусобод туман солиқ инспекцияси фойдасига 34.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Судья
О.А.Азляров