← Назад
Решение #450471 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФК | 212 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 184 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article |
Текст решения
7 379 символов
4-1001-2329/**********-сонли иш
i.toshkent@sud/uz
tel (+99871)273-39-83, Fax (+99871) 273-27-68, E-mail;
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI
Ўзбекистон Республикаси Номидан
Ҳал қилув қарори
Тошкент шаҳри
2023 йил 27 декабрь
Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Й.Норбековнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Л.Шодиевнинг котиблигида, даъвогар **********нинг жавобгар «**********»
МЧЖга нисбатан, ********** ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер учаткасини ва унга
ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар
қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли ҳолатга келтириш ҳамда ундаги
барча ноқонуний қурилмаларни ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги
даъво
аризаси
бўйича
қўзғатилган
иқтисодий
ишни
даъвогар
вакили
**********(ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлиси мухокамасида
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
Даъвогар ********** Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар «**********» МЧЖга ********** га
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ва унга ғайриқонуний равишда эгалик
қилган ва фойдаланган вақтда қилинган сарф-харажат қопланмаган тарзда тегишлилигигаа
кўра қайтариш, яроқли холатга келтириш, шунингдек ундаги барча ноқонуний
қурилмаларни ўз хисобидан бузиш мажбуриятини юклатишни сўраган.
Даъвогар вакили тегишли давлат ваколатли органлари билан биргаликда ер
майдонлари юзасидан ўтказилган текширув жараёнида жавобгарнинг Тошкент шаҳар,
********** ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб яроқсиз ҳолатга келиб
қолгани, шу жумладан унга ноқонйний равишда қурилмалар қурилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан кўрсатма хати билан жавобгарга мазкур ноқонуний қурилмани
ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва кадастр ҳужжатларига тегишли
ўзгартириш киритиш тўғрисида ёзма кўрсатма берилган.
Ваколатли ҳокимият органининг талабига қарамасдан жавобгар томонидан ноқонуний
қурилмани бузиш ҳаракатлари ихтиёрий равишда бажарилмаган. Натижада даъвогар мазкур
талаб билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суддан даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини
таъминламади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент шаҳар, ********** ерга ўзбошимчалик
билан эгаллаб олиниб, тегишли давлат ташкилотларнинг рухсатисиз ўзбошимчалик билан
қурилмалар қурганлиги аниқланган ва кўрсатма хати юборилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ер майдонида қурилган ноқонуний қурилмани бузиб
ташлаш чораларини кўришни сўраб юборилган кўрсатма хатига қарамасдан жавобгар
томонидан ноқонуний қурилмани ихтиёрий равишда бузиш чоралари кўрилмаган ва ваколатли
идора талаби бажарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси ФК нинг 212-моддасига кўра қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида,
шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш
нормалари хамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот
ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик
билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат
органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс
томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддасининг биринчи қисми 11бандига асосан ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори ерларни
ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл
қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф
қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриши шарт.
Шунингдек, Ер кодексининг 91-моддасига асосан ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган
вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги
иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар
ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан
фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман,
шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга
оширилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2009 йил 12
февралдаги “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора тадбирлар
тўғрисида”ги 41-сонли қарорида ноқонуний қурилишларнинг, шаҳарсозлик фаолиятини
амалга ошириш учун берилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини
олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни кўриш белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли
деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган. Шу асосларга кўра, суд суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, Ушбу кодекснинг 184-моддасига биноан, пул маблағларини ундириш
ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш
мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга
ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини
кўрсатади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
212-моддаси, Ер кодексининг 40,91-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,
127, 170, 176–179, 184-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар **********нинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «**********» МЧЖ зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 15
кун ичида: ********** ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ва унга
ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланган вақтда қилинган сарф-харажат
қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли холатга келтириш, шунингдек
ундаги ноқонуний қурилган қурилмаларни ўз хисобидан бузиш мажбурияти юклатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 15 кундан сунг жавобгар ихтиёрий равишда
ҳал қилув қарори ижросини таъминламаса, ҳал қилув қарори ижросини мажбурий равишда
МИБ **********бўлими томонидан таъминласин.
Жавобгар «**********» МЧЖ ҳисобидан ********** ҳисобига 33 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Жавобгар «**********» МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 6 600 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга
киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
Й.Т.Норбеков