Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2308/79269 Дата решения 27.12.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья Фозилова Юлдуз Олимовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанка АТБ Ответчик / Подсудимый “MY INSURANCE” АЖ суғурта компанияси
Source ID 1216860 Claim ID 3810983 PDF Hash 9f5cc4e13df332a6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
ФКнинг 929-моддаси ФКнинг 929 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 201 символов
тел: +99871-273-96-15 fax: +99873-273-27-68 e-mail: i.toshkent.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2023 йил 27 декабрь 4-1001-2308/79269-сонли иш Тошкент туманлараро иқтисодий суди судья Ю.Фозилова раислигида, судья ёрдамчиси А.Салимжоновнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*******************” АТБ манфаатида жавобгар “******************* ҳисобидан 18.682.923 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: жавобгар вакили Т.Кадиров (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “*******************” АТБ ва жавобгар “******************* ўртасида 01.03.2022 йилда ***********-сонли Бош шартнома имзоланган. Ушбу шартномага асосан кредитларнинг қайтмаслик хатари суғурталанган. Даъвогар “*******************” АТБ томонидан ажратилган кредит маблағлари қарздорлар томонидан белгиланган муддатларда қайтарилмагач, суғурта ҳодисаси юзага келганлиги асоси билан жавобгар “*******************га суғурта товонини тўлаб бериши юзасидан мурожаат қилинган. Бироқ мазкур мурожаат суғурта ҳодисаси вужудга келмаганлиги асоси билан рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Даъвогар “*******************” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «******************* (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 18.682.923 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Даъво аризасида ишни палата вакилларининг иштирокисиз кўришни сўраган. Шунингдек, даъвогар суд мажлисига қадар ёзма равишда ариза тақдим этиб, ишни даъвогар вакилининг иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи хат бошисига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. e-mail: i.toshkent.t@sud.uz Ушбу ҳолатда суд ишни палата ҳамда даъвогар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олмасдан, уларга эътироз билдириб, суғурта ҳодисаси юз бермаганлигини, даъвогар билан ўрталарида имзоланган суғурта шартномасида суғурта ҳодисаси сифатида қарздорнинг тўловга қобилиятсиз бўлиши кўрсатилганлигини, тўловга қобилиятсизликка таъриф ҳам айнан шартномада келтирилганлигини айтиб, мазкур ҳолатда суғурта ҳоддисаси вужудга келмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд тарафлар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар суғурта шартномасидан келиб чиққанлиги важ қилиб келтирилган. ФКнинг 915-моддасига кўра мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “*******************” АТБ ҳамда жавобгар ўртасида 01.03.2022 йилда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг қайтмаслик хатаридан (тадбиркорлик хавфидан) суғурта қилиш тўғрисида” ***********сонли Бош шартнома (кейинги ўринларда Бош шартнома деб юритилади) имзоланган. “*******************” АТБ Тошкент вилояти Бўка филиали ва фуқаро Махсуталиев Мухриддин Махаматжонович ўртасида 12.04.2023 йилда йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти асосида, 3 йил муддатга 20.000.000 сўм кредит ажратиш тўғрисида электрон шартнома имзоланган. Мазкур кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида жавобгар томонидан Бош шартномага асосан 50/83/0146412-сонли суғурта полиси тақдим этилган. Суғурта шартномасига асосан суғурта тўловлари юзасидан наф олувчи сифатида банк ёки суғурта қилдирувчи кўрсатилган. e-mail: i.toshkent.t@sud.uz Даъвогар жавобгарга суғурта ҳодисаси юз берганлиги сабабли Бош шартномага асосан суғурта товонини тўлаб бериш юзасидан мурожаат қилган. Мазкур мурожаат жавобгар томонидан рад этилган. Тарафлар ўртасида имзоланган Бош шартноманинг 5-бўлимида суғурта ҳодисаси кўрсатилган бўлиб, 5.1-бандда “Қарз олувчи” (кредит олувчи) томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати (охирги санаси ) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги молиявий мажбуриятни бажармаслиги, яъни кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарзи ва/ёки унга ҳисоблаган фоизларни (кредит қарздорлигини) Қарз олувчининг тўловга қобилятсизлиги сабабли қайтармаслиги натижасида “Суғурта қилдирувчи”нинг зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланиши келишилган. Шартноманинг 2-бўлимида умумий атамалар келтирилган бўлиб, 2.13бандида тўловга қобилиятсизлик бўлиб – Қарз олувчи жисмоний шахснинг доимий меҳнатга лақатининг тўлиқ йўқотиши (ҳар қандай турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имкониятининг йўқотилиши) ҳисобланиши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми “Суғурта соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 11-бандига мувофиқ, мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деганда, шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга келадиган воқеа тушунилади. ФКнинг 929-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномаси тузишда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида келишувга эришилиши лозим. ФКнинг 354-моддасига асосан фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно деб белгиланган. ИПКнинг 74-моддасига асосан Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. тел: +99871-273-96-15 fax: +99873-273-27-68 e-mail: i.toshkent.t@sud.uz Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган важлар ўз исботини топмади деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, суд даъвогар томонидан кредит шартномаси юзасидан ундирув чоралари кўрилмаганлигини, суғурта ҳодисаси юз берганлиги мақбул далиллар билан асослантирилмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво аризаси талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 34.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, 373.658,46 сўм давлат божини даъвогардан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 8, 234, 363, 915-моддалари, ИПКнинг 66, 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*******************” АТБ манфаатида киритган даъво аризаси талабини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “*******************” АТБ ҳисобидан республика бюджетига 373.658,46 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ю.Фозилова